Hikmatga to'la olam Sa'diy Sheroziy
Janr: Didaktik
Kitob matni:
Саъдий Шерозий кутубхонаси 1 Саъдий Шерозий ҲИКМАТГА ТЎЛА ОЛАМ ҲАЁТ МУАЛЛИМИ Машҳур форс - тожик шоири , адиби ва мутафаккири Муслиҳиддин Саъдий Шерозий номини эшитмаган , унинг жаҳон сўз санъати дурдоналари қаторидан ўрин олган « Бўстон » ва « Гулистон » асарларидан баҳраманд бўлмаган адабиёт мухлиси топилмаса керак . Шарқ халқлари орасида Шайх Саъдий номи билан шуҳрат қозонган бу донишманд инсон 1203 йили Шероз шаҳрида туғилган . Отаси Шероз отабеги Саъд бинни Зангийнинг мулозимларидан бўлган . Лекин у 10—11 ёшларида отадан етим қолади . Сарой томонидан нафақа тайинланган бўлса - да , оиланинг моддий аҳволи оғир эди . Майда савдогарчилик билан шуғулланган акасининг ҳам бозори тезда касод бўлади . Шунга қарамай , билимга чанқоқ Муслиҳиддин бошланғич маълумотни туғилган шаҳри Шерозда олгач , таҳсилни давом эттириш учун халифалик пойтахти , ўша даврнинг энг йирик илм ва маданият маркази бўлган Бағдодга боради . Донгдор « Низомия » ва « Мустансирия » мадрасаларида калом , фиқҳ , тафсир илмлари , араб тили сарфу наҳфи , араб ва форс адабиёти , Шарқ фалсафаси , тарих , мантиқ , тиб хамда бошқа табиий ва аниқ фанларни ўрганади . Таниқли тасаввуф олими ва файласуф адиб Шаҳобиддин Суҳравардий ҳамда йирик илоҳиёт алломаси Абулфараж Абдураҳмон ибн Жавзий қўлида таҳсил олади . XI асрда салжуқий султонлардан бир нечтасига вазирлик қилган машҳур давлат ва жамоат арбоби Низомулмулк асос солган « Ннзомия » мадрасаси 6 минг талабани ўз бағрига олса , « Мустансирия » кутубхонасида 70 минг жилддан ортиқ китоб бўлган . Бу икки улкан мадрасанинг мусулмон Шарқидаги нуфузини шундан ҳам билса бўлади . Талабалар орасида , айниқса , забардаст араб шоири Мутанаббий шеърларига қизиқиш кучли эди . Бу мутолаалар кейинчалик Саъдий ижодига кучли таъсир кўрсатди . У бу ердаги илмий - адабий давраларда фаол иштирок этиб , билимининг кенг ва чуқурлиги , далилларининг ўткир ва асослилиги , воизлик иқтидори туфайли ҳамманинг эътиборини ўзига жалб қилар ва баҳсу мунозараларда ҳамиша ғолиб чиқар эди . Мадрасани тутатган Саъдий олган билимларини амалиётга қўллаш ўрнига , Шарқ мамлакатлари бўйлаб узоқ йиллик саёҳатга отланади . Буни икки сабаб билан асослаш мумкин : биринчиси шоирнинг саёҳатга ўчлиги , иккинчиси - мўғуллар тасарруфидаги улкан ҳудудда илму ижод учун осойишта шарт - шароитнинг йуқлиги . У гоҳ олим ва воиз , гоҳ сўфий ва дарвеш суратида Эрон , Арабистон , Кичик Осиё , Миср , Хуросон , Шарқий Туркистон каби мамлакатларни баъзида оту эшак , баъзан эса пойи пиёда кезиб чиқади . Бу саёҳатлар 20 йилдан ортиқ давом этган . Саёҳат даврида Саъдийга карвонни қароқчилардан ҳимоя қилиб , муҳорабага киришига ҳам , турли жойлардаги мадраса ва қозихоналарда ваъз ўқишига ҳам , шайху сўфийлар билан мубоҳаса қилишига ҳам тўғри келган . У Ҳиндистонда ҳам бўлиб , бир муддат бутхонада истиқомат қилган , салибчиларга асир тушиб , уларнинг қалъаларини тузатиш ишларида қатнашишга мажбур бўлган . Бу саёҳатлар давомнда Саъдий ҳаёт илмини чуқур ўрганиб , инсон феълини бутун мураккаблиги билан англаб , ўз даврининг кўпни кўрган донишманд кишиси бўлиб етишади . XIII асрнинг ўрталарида Шерозга қайтиб келган шоир дунё ташвишларидан ўзини четга олиб , шаҳар чеккасидаги шайх Абу Абдуллоҳ Ҳафиф хонақосида фақирона ҳаёт кечиради ва 1292 йили вафот этади . У дафн этилган боғ ва мақбара шеърият Саъдий Шерозий кутубхонаси 2 ихлосмандларининг зиёратгоҳларидан бири бўлиб , ундан кеча - кундуз шоир мухлисларининг қадами аримайди . Барча машҳур кишилар каби Саъдий ҳаёти ҳам афсона ва ривоятларга кўмилиб кеттан . Чунончи , турли манбаларда шоирнинг Шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳати 20 йилдан 50 йилгача давом этгани нақл қилинади . Ёки у жуда узоқ 102, 108, ҳатто 120 йил умр кўргани айтилади . Гўё у ўз умрини уч қисмга тақсим қилиб , 30 йилини илм таҳсили , 30 йилини саёҳат , 30 йилини ижодга бағишлаган эмиш . ( Баъзи манбаларда 30 ўрнига , 40 рақами тилга олинади .) Бу тахминларнинг барчаси Саъдийнинг таржимаи ҳоли ҳақида етарли маълумот сақланиб қолмаганлигидан . Шунинг учун ҳам шоир ижодининг тадқиқотчилари унинг таржимаи ҳолини асарлари асосида тиклашга ҳаракат қилганлар . Жумладан , « Бўстон » ва « Гулистон » асарларидаги баъзи ҳикоятлардан келиб чиқиб , унинг ёмон хотинга учрагани , ундан бир ўғил кўриб , Яманда бўлган вақтида ёлғиз жигарбанди ҳам вафот этгани хусусида маълумот беришади . Бу ҳақда « Гулистон » да шундай ҳикоят келтирилади : « Дамашқдаги дўстларимнинг суҳбати жонимга тегиб , шаҳардан бош олиб , Қуддуси шариф биёбонига жўнадим - да , ҳайвонлар билан улфатлашиб , то фаранглар қўлига асир тушгунимча ўша ерда яшадим . Мени яҳудийлар билан бирга қўшиб , Тароблис хандақини қазишга олиб бориб ишлатдилар . Ҳалаблик сардорлардан бири мен билан ошна эди , ёнимиздан ўта туриб , мени таниб қолди - да , хитоб қилди : « Ие , бу қандай ҳол ?» Мен унга : « Нима ҳам дейман ?» деб жавоб бердим . Аҳволимга ачиниб , ўн динор тўлаб , асирликдан халос этди ва ўзи билан Ҳалабга олиб кетди . У ерда юз динорлик қалин пули билан қизини менга никоҳлаб берди . Орадан сал вақт ўтгач билсам , қизи бадфеъл , шаллақи ва ўжар экан , тилини заҳар қилиб , жонимдан безор эта бошлади . Охири бир кун башарамга тик боқиб , таъна - маломатлар билан деди : « Сен отам ўн динор баробарига фаранглардан халос этган одам эмасмисан ?» Мен жавоб бердим : « Ҳа , отанг ўн динор баробарига фаранглардан озод этиб , юз динор баробарига чангалингга топширган одам мен бўламан !» « Бўстон » нинг шоир ҳаёти тафсилотларига бағишланган қисмида эса қуйидаги ишорага дуч келамиз : Ба Санъодурам , тифле андар гузашт , Чи гўям к - аз онам , чи бар сар гузашт .. Мазмуни : « Санъода мусофирлигимда болам дунёдан ўтди . Бошимдан кечган ҳодисаларнинг қайси бирини айтай ?» Мўғуллар истилосидан ташқари , Европа мамлакатларининг Шарққа уюштирган салиб юришлари ҳам Саъдий даврига тўғри келади . Бу ҳодисалар шоир яшаган замоннинг қанчалик мураккаб ва оғир бўлганлигини кўрсатади . Унинг саёҳатлари чўзилиши , хусусан , Арабистонда кўпроқ қолиб кетиши ўз юртидаги ҳудди шу нотинчлик , илму ижод учун шарт - шароитнинг йўқлигидан бўлса керак . Форс тожик адабиётида Саъдийнинг мақоми жуда юксак . Хусусан , бой ҳаётий тажриба асосида яратган « Бўстон » (1257) ва « Гулистон » (1258) асарлари унга оламшумул шуҳрат келтирди . « Бўстон » ўн қисмдан иборат бўлиб , унинг таркибий тузилиши қуйидагича : ҳамд ; наът ; китобнинг ёзилиш сабаби ; Абу Бакр бин Саъд бин Зангий мадҳи ; Саъд бин Абу Бакр бин Саъд мадҳи ; биринчи боб — одиллигу тадбиру андиша зикрида ; иккинчи боб — эҳсон зикрида ; учинчи боб — ишқу ошиқлигу мастлик зикрида : тўртинчи боб — тавозеъ зикрида ; бешинчи боб — ризо зикрида ; олтинчи боб - қаноат зикрида ; еттинчи боб тарбият олами зикрида ; Саъдий Шерозий кутубхонаси 3 саккизинчи боб — шукру омонлик зикрида ; тўққизинчи боб — тавба ва савоб йўли зикрида ; ўнинчи боб — муножот ва китоб хотимаси зикрида . « Бўстон » китобийликдан узоқ бўлиб , у бевосита қайноқ ижтимоий - сиёсий ҳаётдан , жонли халқ тилидан сув ичган , озиқланган ва шунинг учун ҳам жамиятнинг ҳамма табақаларига тушунарли бўлган » ( А . Ҳайитметов ). « Гулистон » саккиз бобдан иборат бўлиб , унинг таркибий тузилиши қуйидагича : дебоча ; биринчи боб - подшоҳлар сийрати зикрида : иккинчи боб — дарвешлар ахлоқи зикрида ; учинчи боб — қаноат фазилати зикрида ; тўртинчи боб сукут сақлашнинг фойдалари зикрида ; бешинчи боб — ишқ ва ёшлик зикрида ; олтинчи боб — қарилик ва заифлик зикрида ; еттинчи боб - тарбият таъсири зикрида ; саккизинчи боб — суҳбат одоби зикрида . « Гулистон » — форс - тожик дидактик адабиётининг чўққиси ҳисоблаиади . У « панду насиҳат ва одоб - ахлоқ китоби сифатида шуҳрат қозонган ... Умрининг кўп қисмини саёҳатларда ўтказган , кўп халқлар , миллату элатлар ҳаётини кузатган , турли табақа кишилари билан мулоқотда бўлган Саъдий кўрган - кечирганларини , ҳаётий тажрибасини умумлаштириб , уларни юксак бадиий шаклда , қисқа - қисқа , аммо ғоят ширали , таъсирчан мусажжаъ насрий жумлалар ва шеърий байтлар билан зийнатлаб , ўзига хос ҳикоятлар тўпламини яратган . Уларда донишманд бир ҳаким инсоннинг заковати , насиҳатлари ҳам , енгил ҳазил - мутойиба , лутфу нуктадонлиги ҳам , ҳис - туйғуларга лиммо - лим шоирона маҳорати ҳам мужассам . Шу сабабли ҳар хил тоифадаги , турли табъли одамлар « Гулистон » дан баҳра ола биладилар » ( Н . Комилов ) . Саъдийни ғазал жанрининг кашшофи ва устоди сифатида ҳам улуғлашади , чунки унгача форсий шеьриятнинг етакчи жанрлари қасида , достон , маснавий , қитъа ва рубоий эди . Рудакий , Саноий , Хоқоний , Жамодиддин ва Камолиддин Исфаҳонийлар кўплаб ғазаллар ёзган бўлсалар - да , улар қасида ва қитъа характерига эга бўлиб , ўзаро мустақил алоҳида байтлардан ғазал яратиш анъанасини Саъдий бошлаб берди . У ғазалчиликдаги ўзигача олиб борилган изланиш ва тажрибаларни ривожлантириб , ғазални такомилга етказди , кейин Хусрав Деҳлавий , Ҳасан Деҳлавий , Хожу Кирмоний каби забардаст шоирлар уни янада тараққий эттириб , Ҳофиз Шерозийга етказдилар , Ҳофиз эса уни юксак чўққига олиб чиқди . Саъдий ғазаллари 4 девондан иборат бўлиб , улар « Таййибот » (« Латиф ғазаллар »). « Бадоеъ » (« Янги ғазаллар »), « Хавотим » (« Хотима ғазаллар ») ва « Ғазалиёти қадим ») (« Эски ғазаллар ») дан иборат . Саъдий икки тилда ёзиладиган шеър тури — муламмаъ ( ширу шакар ) нинг ҳам асосчиси ҳисобланади . Араб тилини яхши билганлигидан у арабча мисра ва байтларни форсий билан уйғунлаштириб , ушбу шаклни ихтиро қилган . Кейинчалик форсий - туркий ибора ва мисралар воситасида ширу шакар ёзиш анъанаси пайдо бўлди . Саъдий таржеьбанд жанрини ҳам ривожлантириб , баланд пояга кўтарди . Ундан кейин ўтган шоирлар , ҳатто Ҳофиз ва Жомий каби шеър устодлари ҳам бу борада унга эргашдилар . Саъдий форс - тожик бадиий насрининг ҳам асосчиси ҳисобланади . Унгача фақат мактублар , ҳужжатлар , илмий ва тасаввуфий асарлар , адабий характердаги тарихий лавҳаларгина насрда ёзилган . Бундан ташқари , шоирнинг ҳаёт ва инсон ҳақидаги фикрларининг қаймоғини ўзида жамлаган « Соҳибия » асари , арабча ва форсча қасидалари , қитьа , рубоий ва фардлари ҳам машҳур . Саъдий Шерозийнинг Эронда Муҳаммадали Фурўғий томонидан тартиб берилган куллиётп 18 қисмдаи иборат : 1. Гулистон . 2. Бўстон . 3. Ғазалиёт ( Ғазаллар ). 4. Таржеъот ( Таржеъбандлар ). 5. Қитъаот ( Қитъалар ). 6. Рубоиёт ( Рубоийлар ). 7. Мулҳақот ( Пайваста шеърлар ). 8. Муфрадот ( Фардлар ). 9. Мавоиз ( Панд - наснҳатлар ). 10. Маросий ( Марсиялар ). 11. Қасоиди арабий ( Арабча қасидалар ). 12. Ғазалиёти муштамил бар панду насиҳат ( Панд - на c иҳат мавзуидаги ғазаллар ). 13. Мусалласот ( Мусалласлар - ҳар банди уч мисрадаи иборат шеьр тури : дастлабки икки мисраси ўзаро қофиядош бўлиб , учинчи мисра кейинги бандларнинг охирги мисраси билан ҳамқофия бўлади ). 14. Қитъаот . 15. Рубоиёт дар ахлоқу мавъиза ( Ахлоқ ва панд - Саъдий Шерозий кутубхонаси 4 насиҳат мавзуидаги рубоийлар ). 16. Маснавиёт ( Маснавийлар ). 17. Муфрадот . 18. Расойили наср ( Насрий рисолалар ). Саъдийга қадар алифбо асосида девон тартиб бериш анъанаси бўлмаган . Саъдий ҳам девонини алифбо асосида тартибга солмаган . Бу ишни шоир вафотидан кейин 1326 йили Бесутун тахаллусли Али бинни Аҳмад ибни Абу Бакр деган киши амалга оширган . Шундан сўнг барча шоирлар шеърларини уларнинг охирги ҳарфи бўйича тартибга сола бошладилар . Бир умр халқ ичида яшагани , ҳаётнинг бутун аччиқ - чучугини тотгани учун ҳам Саъдий асарлари бошқа Шарқ шоирлариникидан ҳайратланарли даражада ҳаётийлиги билан алоҳида ажралиб туради . Уни Шарқ адабиётшунослари вуқуьгўй , яъни ҳаётни бор бўйича тасвирлайдиган адиб дейишади . Ҳозирги термин билан ифодалаганда , бу реалист ёзувчи дегани бўлади . « Бўстон » ва « Гулистон » ҳаётий ҳикоятлардан ташкил топгани , донишманд шоирнинг бу ҳикоятлар сўнгида қиссадан ҳисса тарзида келтирган шеьрлари реал турмушдан чиқарилган хулосалар эканлиги билан ҳам жаҳон илму адаб аҳлини бирдай ўзига тортиб келмоқда . « Гулистон » га эргашиб кўплаб асарлар ёзилган , лекин улардан фақат 3 таси : Абдураҳмон Жомийнинг « Баҳористон » и , Мажиддин Хофийпинг « Хористон » и , Ҳабиб Қоонийнинг « Паришон » и шуҳрат қозонган . Саъдий ҳам китоблар , ҳам одамлардан бир умр таълим олди — Шарқ мамлакатлари бўйлаб узоқ йиллик саёҳатлари уни дунёда кўпни кўрган , катта ҳаётий тажриба тўплаган , ўз даврининг барча илмларини эгаллаган донишманд кишига айлантирди . Бу ҳақда унинг ўзи « Бўстон » нинг муқаддимасида ёзади : Дар яқсон олам бигаштам басе , Басар бурдам айём бо ҳар касе . Таматтўь ба ҳар гўшае ёфтам , Зи ҳар хирмане хўшае ёфтам . Мазмуни : « Дунёнинг энг чекка жойларигача сафар қилдим , турли тоифадаги одамлар билан ҳамсуҳбат бўлдим . Ҳар гўшадан бир манфаат топдим , ҳар хирмондан бир бошоқ олдим ». XIX асрда яшаган таниқли турк танқидчиси Зиёпошо « Харобот » асарида Фирдавсий ва Саъдийни ўзаро қиёслаб , жумладан шундай деган эди : «... Фирдавсий « Шоҳнома » ни вужудга келтириш учун ўттиз йил машаққат тортди . Ҳақиқатан ҳам , ўлмас бир асар яратди . Қуёш чиқишини бир юз йигирма ерда бир - бирига ўхшамайдиган бир юз йигирма хил ранг билан тасвир қилган . Аммо шунга қарамасдан , « Шоҳнома » оммага Саъдийнинг « Бўстон » и берган фойдани бера олмайди . Саъдий « Бўстон » да дунёни , яшаб турган дунёни тасвирлаган . Агар бадиий ижоддан мақсад оммага фойда етказиш бўлса , « Бўстон » нинг ҳар бир сўзи топилмас бир дур , — бир гавҳардир ва ҳар бир байти бир хазина ». Шу тариқа , у бадиий асар тўғрисида оммага манфаати тегиши ва ифода тарзининг очиқлиги нуқтаи назаридан муҳокама юритиб , Саъдийни форс - тожик мумтоз шоирларингшг барчасидан афзал қўяди . Садриддин Айний ҳам Саъдийнинг « асарларидан ақлга сиғмайдиган , ўхшаши тириклик оламида бўлмаган ёки бўлиб ўтмаган бирор нарсани тополмайсиз », — деб лутф этган эди . У шоир ижодини текшириш давомида : « Саъдий , шубҳасиз , форс - тожик классик адабиётининг жуда улуғ сиймоларидан бўлиб , бундақаси бўлмаган », — деган хулосага келади . Дарҳақиқат , мумтоз форс - тожик адабиётида бирор - бир адиб ижоди Саъдий асарларичалик ҳаётийлиги билан ажралиб турмайди . У илҳомни , мавзуни , мазмунни , сўз ва образли ибораларни халқдан олиб , халққа қайтарди . Шоир асарларинипг халқчил асоси шунда . Абдураҳмон Жомий « Баҳористон » асарида эътироф этишича , Саъдийнинг « сўзлари ҳамма тоифаларга маъқул тушди . Унинг ҳақида бир шоир қуйидаги мисраларни ёзмиш ва ҳақиқатан Саъдий Шерозий кутубхонаси 5 инсоф гавҳарини тизмиш : Шеър оламида пайғамбар учта . Гарчандки , « ло набия баъдий ». Достону қасидаю ғазалда Фирдавсию Анварию Саъдий ». Эрон адабиётшуноси Али Даштий шундай лутф этади : « Саъдий китоби тоабад форс тилининг ўлчови бўлиб қолади : ҳар сўзки , унга тўғри келса — тўғри , ҳар сўзки , унга тўғри келмаса нотўғридир ». Саъдийшунос Муҳаммадали Фурўийнинг ёзишича : «... форс адабиёти тўрт устунга суянади , булар — Фирдавсий « Шоҳнома » си , Шайх Саъдий « Куллиёт » и , Мавлавий « Маснавий » си ва Хожа Ҳофиз « Девон » и ». Саъдий ўзидан кейинги форс тожик адабиётига энг кучли таьсир кўрсатган забардаст сўз санъаткоридир . « Умуман , бутун Шарқда Саьдий номи жуда кўп тилга олиниб туради . Шоирлар , файласуфлар ва олимларгина эмас , оддий халқ намояндалари ҳам ўз фикрларининг тўғрилигини исботлаш учун бу сўз устодинннг ажойиб асарларидан далил келтирадилар . Доно шоирнинг пурҳикмат жумлалари саккиз асрдан бери мажлисларга , кишилар нутқига оро бериб , онгига таъсир кўрсатиб келмоқда » ( Ш . Шомуҳамедов ). Халқ ҳаётини яхши билган Саъдий кўплаб халқ мақол - маталлари , образли ибораларини асарларига олиб киради . Ўз навбатида , бу донишманд инсоннинг ўзи ҳам кўплаб ҳикматлар ижод этганки , улар халқ оғзаки ижоди таркибига сингиб кетган : улардан қайси бири халққа тегишли - ю , қайси бири Саъдийдан ўзлаштирилганлигини ажратиб бўлмайди : Кимки бефойда умрин ўтказди , Ҳеч нарса олмасдан олтин кетказди . Севинма душманим олмиш деб ажал , Бир куни сенга ҳам гал келади , гал . Бирлашса чумоли иттифоқ бўлиб , Арслон териеини олажак шилиб . ( Ш . Шомуҳамедов таржималари ) Саъдийни ҳаёт муаллими дейдилар . Чунки шоирнинг панду насиҳатлари , мақол ва ҳикматга айланиб кетган чуқур мазмунли фикрлари , фалсафий хулосалари ҳаётий : у дунё кезиб , ҳаётни ҳар томонлама ўрганиб , инсон умрининг моҳияти , феъл - атворининг турфа қирраларини узоқ йиллар мобайнида теран нигоҳ билан кузатиб , оҳорли ва чуқур мазмунли бадиий умумлашмалар қилади — уларнинг халқ мақолларидай , ҳикматли сўзлардай жаранглашининг сабаби шунда : То мард сухан нагуфта бошад , Айбу хунараш нуҳуфта бошад . Ҳар беша гумон мабар , ки холист , Шояд , ки паланг хуфта бошад ! Мазмуни : « То киши сўзга оғиз очмай туриб , унинг нуқсонин ) фазилатини билиб бўлмайди . Шунга ўхшаб , тўқайни сокин кўриб , уни тинч деб ўилама , ажаб эмаски , бир овлоқда йўлбарс Саъдий Шерозий кутубхонаси 6 ухлаб ётган бўлса !» Ёки : Гурбаи мискин агар пар дошти , Тухми гунжишк аз жаҳон бардошти . Ин ду шохи гов агар хар дошти , Ҳеч касро пеши худ нагзошти . Мазмуни : « Бечора мушукнинг агар қаноти бўлса , дунёда чумчуқнинг уруғини қуритар , ҳўкиздаги икки шох эшакда бўлганпда ҳеч кимни яқинига йўлатмас эди ». Панд - насиҳат , ҳикмат Саъдий асарларининг қат - қатига сингиб кетган . У ҳаётий воқеа - ҳодисаларни турли шаклларда ифодалаб , кўрган - кечирганлари юзасидан хулоса чиқаради ва кишиларни инсоний камолотта даъват этади , умр йўлларидан қоқилмаслик , адашмасликка , ўткинчи ҳаётнинг қадрига етишга , бир - бирини авайлашга чақиради , ҳалол меҳнат қилиб , осойишта яшашнинг аҳамиятини тушунтиради , илму ҳунарнинг афзалликларини уқтиради . Хеч нарса ҳаётнинг ўрнини босолмагани сингари , ҳаёт ҳаққониятига асосланган асарларнинг умри ҳам боқий бўлади . Айни жиҳатдан , шоир шеърларининг ҳар бир ҳужайрасидан ҳаёт нафаси уфуриб туради . Бу шеърларнинг қон томири турмушнинг қайноқ вужудига уланган . Ҳаётнинг ўзи устозлик қилган киши чинакам донишманд бўлади . Чунки ҳаёт сабоқлари ҳамиша жонли ва аниқ бўлади . Бунинг устига , ҳаёт деган устознипг дунёнинг жилд - жилд китобларига кирмай қолган усул ва тажрибалари ҳам кўп . Йиллар давомида жилд - жилд китоблардан ололмаган сабоғингни ҳаёт бир лаҳзада миянгга жойлаб қўйиши мумкин . Китобий илмлар хотирадан ўчиб кетиши мумкин , лекин ҳаёт сабоқлари сира эсдан чиқмайди . Саъдий ҳикматлари ҳаётдан олингани учун ҳам асрлар давомида ўз қимматини йўқотмай келаяпти ва то ер юзида инсон авлоди яшар экан , уларнинг аҳамияти заррача камаймайди , билъакс , ортиб бораверади . Зеро , инсоннинг табиий ва маънавий интилишлари ҳамма даврлар ва жамиятларда ҳам деярли бир хил . Бу шеьрлар ўз замонининг барча илмларини эгаллаган аллома , дунё кезган донишманд , олам ва одам моҳияти устида бир умр тафаккур юритган мутафаккирнинг ўй - фикрлари , фалсафий умумлашмалари , ҳаётий хулосалари . Дунёни мукаммал , ҳаётни тўкис , инсонни баркамол кўришни истаган бани башар тақдири учун масъул зотнинг орзу - армонлари , умид - изтироблари . Саъдий асарларининг тили содда , услуби лўнда , халқона сўзлар ва образли ифодаларга бой , ташбеҳу тимсоллари ҳаётий , шсьрий санъатларни маҳорат билан қўллайди , шаклан гўзал , мазмунан теран , бадиий юксак бу асарларга ўхшатиб ёзишга уринганлар кўп , лекин ҳеч ким Саъдий даражасига кўтарилолмаган . Шунинг учун ҳам форс - тожик адабиётшунослари унинг услубини « саҳли мумтанеъ », яъни « осон у , имкони йўқ » деб таърифлаганлар . « Гулистон » XVII асрнинг биринчи ярмидаёқ Европа тилларига таржима қилиниб , тарқала бошлаган . У илк бор француз дипломати Андре Рис томонидан француз тилига ўгирилиб , 1634 йили Парижда нашр этилган . Бу таржима жуда эркин бажарилган ва мукаммал бўлмаса - да , кўпчиликнннг эътиборини тортади . 1635 йили асар французчадан немис тилига таржима қилинган . Шундан кейин бошқа ғарб тиллари , шунингдек , рус тилига ҳам ўгирилган . Рус тилида « Гулистон » (1957. 1959) ва « Бўстон » (1963) асарларининг мукаммал таржималари босилиб чиққан . « Саъдий ёлғиз Эрон эмас , балки Осиёнинг , Африқонинг ҳамма ерида ҳурматли бир файласуфдир . Унинг тарзи баёнининг тароватини ва ифодасининг қимматини Оврупо илму адаб аҳли ҳам кўпдан бери тан олганлар », — деб ёзади машҳур мажор олими Херман Вамбери . Буюк немис шоири ва мутафаккири И . В . Ҳёте Саъдийни « жуда маҳсулдор ва файзлп », « ҳаёт тажрибаси билан бойиган жуда яхши шоир » деб ҳисоблаган . Саъдий Шерозий кутубхонаси 7 Машҳур француз файласуфи ва адиби Вольтер « Гулистон » дан хабардор бўлган ва баъзи шеърларида ундан фойдаланган . Таниқли француз масалчиси Лафонтен ҳам « Гулистон » даги ҳикоят ва нақллардан ўз масалларида истифода этган . Улуғ рус шоири А . С . Пушкин : « Саъдий ва Ҳофиз асарларининг пинҳоний асрорига етгунимча шеърларимда қувончбахш жиҳатлар ва ҳаётдўстлик кам учрарди », — деган эди . Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тинчлик Кенгаши биноси пештоқига « Гулистон » дан олинган қуйидаги мисраларнинг дарж этилгани ҳам Саъдийнинг инсоният шоирига айланиб кетганлигидан далолат беради : Бани одам аъзои якдигаранд , Ки дар офариниш зи як гавҳаранд . Чу узве ба дард оварад рўзгор , Дигар узвҳоро намонад қарор . Мазмуни : « Одам болалари ибтидода бир гавҳардан бино бўлганлари туфайли яхлит бир вужуд кабидирлар . Бинобарин , замон унинг бир аъзосига жароҳат етказса , бошқа аъзолари ҳам ўз тинчини йўқотади ». 1958 йили Бутун Жаҳон Тинчлик Қўмитасининг қарори билан « Гулистон » нинг 700 йиллиги жаҳон миқёсида кенг тантана қилинган . Саъдий асарлари қадимдан ўабек халқи орасида ҳам машҳур . « Бўстон » ва « Гулистон » асарлари мадрасаларда асосий дарсликлар сифатида ўқитилиб келган . Мумтоз шоирларимиз бу улуғ сўз саньаткоридан ўрганганлар , таъсирланганлар . Алишер Навоийнинг « Маҳбуб ул - қулуб », Хожанинг « Гулзор », Абдулла Авлонийнинг « Туркий « Гулистон » ёхуд ахлоқ » асарлари бевосита Саъдий « Гулистон » и таъсирида яратилган . « Девони Фоний » да Саъдий ғазалига 22 га татаббуъ , унинг таврида 4 та ғазал мавжуд . Чунончи , Навоийнииг Саъдий ғазалига ёзган бир татаббуъсида ўқиймиз : Фоний , ба раҳи Саъдий агар зад қадаме чанд , Бо ў суханаш бин , ки чу ширу шакар афтод . Мазмуни : « Фоний Саъдий йўлида бир неча қадам ургани учун ҳам сўзлари сут ва шакар кўшилганидек ширин бўлди ». Албатга , тасаввуф адабиёти намояндаси сифатида Саьдий сўфиёна шеърлар ҳам ёзган (« Гулистон » нинг иккинчи бобида нюир болалигида отаси билан сўфийлар мажлисида бўлганлиги тўғрисида ҳикоя қиладп ). Лекин уларда ҳам , Навоий таъбири билан айтганда , ҳақиқий ва мажозий муҳаббатни маҳорат билан омухта қилиб юборган . « Насойим ул - муҳаббат » тазкирасида келтирилишича , Саъдий Шерозийга Хизр назар қилган . Машҳур тариқат пири Низомиддин Авлиёга қўл бериб , унинг раҳбарлигида риёзат босқичларини босиб ўтаётган Амир Хусрав Деҳлавий бир кеча тушида Хизр алайҳиссаломни кўриб , ундан ўз оғзига муборак тупугипп солиб қўйишини ўтинади . Лекин Хизр айтадики : « Бу давлат сендан аввал Саъдийга муяссар бўлди !» Шарқ мумтоз сўз санъати мухлислари эътиборига ҳавола қилинаётган Саъдий Шерозий ижодидан дасталанган ушбу тўпламга забардаст форс - тожик шоири асарларининг ўзбекча таржималари ичидан энг яхшилари танлаб олинди . Маълумки , наср ва назм аралаш халқона уелубда ёзилгани , ривоят , нақл , ҳикматга бойлиги билан катта шуҳрат қозонган « Гулистон » асари ўзбек тилига бир неча марта таржима қилинган . Бу асарни биринчи марта 1390—1391 йилларда XIV аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Сайфи Саройи « Гулистон бит - туркий » номи билан Мисрда таржима қилган . Саъдий Шерозий кутубхонаси 8 Сайфи Саройи дўстлари ва маслакдошларининг даъватига кўра , « Гулистон » ни ўзбек тилининг қинчоқ шевасида ўгиради . У асарнинг аслини айтарли сақлаб қолган , айни пайтда , аслиятдан бир қадар чекинган . Бу давр омили билан ҳам боғлиқ : ўрта асрларда таржимага бирмунча эркин ёндашилган — таржимоннинг асарни қисқартириш , ўзгартириш , ҳатто унга қўшимча қилиши мумкин бўлган . Сайфи Саройи ҳам таржима жараёнида « Гулистон » дагн айрим парчаларни тушириб қолдиради , баъзи шеърларни ижодий қайта ишлайди , ўзининг ва замондош шоирларнинг баъзи шеьрларини киритади , айримларини таржима қилмай , ўзича қолдиради . Шунга қарамай , таржима муваффақиятли чиққан ҳамда асрлар мобайнида туркий халқларни Саъдий ижодн билан таништириш ва донишманд шоирнинг маънавий - ахлоқий қарашларини тарғиб қилишда муҳим роль ўйнаган . XIX асрда « Гулистон » Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II — Феруз топшириғи билан забардаст шоир ва моҳир мугаржим Муҳаммадризо Огаҳий томонидан иккинчи марта ўзбек тилига таржима қилинади . Асарни бирмунча қисқартириб таржима қилгани , чунончи , 187 ҳикоятдан 25 тасини қолдириб кетгани , 1000 га яқин шеърий парчалардан 522 байтини шеър билан ўгириб , қолганини насрлаштиргани , бир қанча арабий матнларни ўзбекчалаштирмаганига қарамай , « Огаҳий Саъдий Шерозий ҳикоятларининг бадиий таровати , руҳини ўқувчига етказади . Саъдий сажълари , ихчам , лекин лўнда афористик жумлаларда тузилган насри , қитъа ва рубоийлари , сероҳанг , жарангдор ифодалари Огаҳий таржимасида ўзбекча нафосат билан акс этган » ( Н . Комилов ) . « Гулистон » нинг учинчи таржимаси тошкентлик мударрис ва шоир Мулло Муродхўжа Солиҳхўжа ўғли қаламига мансуб бўлиб , у « Шавқи Гулистон » деб аталган . « Муродхўжа мадраса талабалари эҳтиёжини ҳисобга олиб , асарнинг қийин сўз ва иборатларини шарҳлаган ва форсий оригиналини ҳам қўшиб , « Ғуломия » матбаасида нашр эттиради » (1909). Лекин сўзма - сўз таржима принципи устунлиги ва бадиий савияси баланд бўлмаганлиги туфайли бу таржима унча шуҳрат қозонмаган . 1968 йили « Гулистон » нинг тўртинчи таржимаси босилиб чиқди . Асардаги шеърларни Ғафур Ғулом ва Шоислом Шомуҳамедов , наср қисмини Рустам Комиловлар ўзбекчалаштиришган . Бу « Гулистон » ни ҳозирги давр ўқувчисига таништириш йўлида муҳим қадам бўлди . « Бўстон » асари аввал Чустий , кейин Ш . Шомуҳамедов томонидан таржима қилинган бўлса - да , бу таржималарнинг ҳар иккаласи ҳам тўлиқ эмас . Асар қисқартирилиб , замонга мослаб . диний - тасаввуфий руҳдаги қисмлардан холи қилинган ҳолда ўзбекчага ўгирилган . Лекин бир - биридан гўзал ва мазмунли ҳикоятлар , халқ мақол - маталлари даражасидаги теран ҳикматлар асар ҳақида тўлиқ тасаввур беради ва ҳар қандай ўқувчини ўзпга жалб қилади . Биз мазкур тўпламни тартиб беришда бу таржималарнипг барчасидан фойдаланишга ҳаракат қилдик . Табиийки , Сайфи Саройи ва Огаҳий таржималари ичидан бугунги ўқувчига нисбатан тушунарлпроқларшш танладик , Чунки таржима ҳарчанд яхши чиққан бўлмасин , унда қадимий туркий сўзлар ёки араб - форс сўзлари нисбати кўп бўлса , ҳозирги ўқувчи уни тушунишда қийналади . Албатта , Саъдий Шерозийга ўхшаган жаҳон адабиёти забардаст намояндаларининг дурдона асарларига ҳар бир даврнинг ўз талаби , ҳар бир ўқувчининг ўз эҳтиёжи бўлади . Бу янги таржималар ва нашрларни зарур қилиб қўяди . Қўлингиздаги тўплам ана шу талаб ва эхтиёж натижаси ўлароқ майдонга келди . Агар у таъбингизга мувофиқ тушиб , қалбингпзда акс садо берса , биз ўз вазифамизни уддалаган бўламиз . Эргаш Очилов Саъдий Шерозий кутубхонаси 9 ҒАЗАЛЛАР - Шоислом Шомуҳамедов таржималари - * * * Эй сорбон , оҳиста юр , ороми жоним борадур , Тандин дилу жоним олиб , ул дилситоним борадур . Қолурмумен олис бўлиб , бечораю маъюс бўлиб , Қалбим фироқ тиғи тилиб , то устухоним борадур . Дердим қилиб найранг - фусун , сиррим этай пинҳоп бу кун , Пинҳон бўлолмас чунки хунҳ дилдан ниҳоним борадур . Саркаш нигоримдан жудо , айшу қарорим бебақо . Манқалда оташдек қаро дуд бирла қоним борадур . Чексам - да зулм бедодини , ҳам ваъдалар барбодини , Кўксимда тутгум ёдини , токи забоним борадур . Тўхтат бир оз , эй сорбон , карвонни қилма тез чунон , Сарви равон ишқида жон — руҳи равоним борадур . Қайт , кўзларимга қўй оёқ , эй дилфириб , кетма йироқ , Эй нозанин , кўкка бу чоқ оҳу фиғоним борадур ! То субҳки , уйқу билмадим , носиҳни кўзга илмадим , Аммо атайлаб қилмадим — қўлдан иноним борадур . Сабр айла , дер , менга жарас , ёр васлини қилма ҳавас , Бу менга лойиқ иш эмас , чун хонумоним борадур . Ундай чиқар жону бу тан , сабил қолур деб кўп сухан , Тинглаган эрдим , энди ман кўрдимки жоним борадур . Қилма фиғон , эй Саъдиё , ҳеч арзимас ул бевафо , Тоқатни қўймас бу жафо , ақлу имоним борадур . * * * Сенмисан , ё боғима сарви равоним келдиму ? Ё малак одамсифат бўлган замоним келдиму ? Уд тутатмоқ бўлдиму бўстон аро дўстлар иши , Ёки ёрим келди , ё мушк корвоним келдиму ? Саъдий Шерозий кутубхонаси 10 Сорбон , солгил назар зебо нигорим ҳуснига , Гар ҳаридор бўлса , тутдим қўлда жоним , келдиму ? Энди ҳеч дарду алам бирла ўтирмам уйда ман , Келдиму бозорга гул , жавлонли оним келдиму ? Гарчи сен онинг санам тарзини инкор айласанг , Мен ҳамон кўзим нигорон — жонажоним келдиму ? Кўзларим гар қайта кўрмоқда нигорим чеҳрасин , Ваҳ , магарким мурда танга қайта жоним келдиму ?! Ҳарнаким , мендан кетишга ҳозир эрди боғлади , Барча ҳайрат этди ё оромижоним келдиму ? Най агар озодалар мажли c и ичра нолаваш , Захмидиндур ноласи , ул жон фиғоним келдиму ? Уйқудек хуммор кўзингдан ажрагач бир лаҳза , айт , Уйқусиз кўзларга хоби ногаҳоним келдиму ? Нола қилма , Саъдиё , жабр этса ёринг , ҳиммат эт , Ёр жабри ёрга ўтгай , соябоним келдиму ?! * * * Дўстларимнинг суҳбати худди олам жаннати , Ё жаҳаннамнинг ўти номуносиб суҳбати . Гар азизлар суҳбати бирла ўтса бир нафас , Шул нафасни бил ҳаёт ҳосили ҳам шарбати . Кўз , қулоқ , тил бўлса ҳам , барча одам бўлмагай , Қанча кўрдим деву жин — мисли одам сурати . Хуш чиройдан ҳам башар ҳуснн ортар - ку , фақат — Одам ўлғай шул киши бўлса гўзал сийрати . Мен ҳасадни билмасам , ҳасратин билмас эдим , Ҳасад ўтин солади ёр қўшилган фурсати . Ким баҳорни кўрмаса кўкаламзорга чиқиб , Робиаъ ойида ҳам бор муҳаррам қиммати . Кўзи доимо гўзал чеҳрада дил бўлса тош , Насиҳатга кўнмагай , дил тўлиқ жаҳолати . Саъдий Шерозий кутубхонаси 11 Кездим олам юзини , топмай ором асарин , Бўлса фақат севгили ёр қучоғин роҳати . Аҳли диллар томиридан тоза хун оқса агар , Дўст висоли малҳами , дори топган иллати . Молу дуиё яхшидур , тан шарифу жон азиз , Барчасидан ҳам баланд ёри вафодор ҳурмати ! Мумсик одам кулфати — молу дунё ташвиши , Дўст - ла шодон ўтади Саъдийнинг ҳар соати . * * * Кумуш , зар бўлса сочгум , хонумоним , Бўсанг орзусига қурбон бу жоним . Агар эртан мени зиндон этурлар , Бу нақд олтин дақиқа бўстоним . Жаҳон ўткинчидир — йўқ эътиқодим , Дилим коми ўзинг , жону жаҳоним . Этагинг гулга тўлғузгум бу боғда , Агар лутф этса менга боғбоним . Ҳумоюн бахтини қайдан билай мен , Узоқ Симурғ инидин ошиёним . Сен ишқ дарсини бердинг шаҳримизга , Эшит шарҳин , кел , айтай , нуктадоним . Ғаним кўп дилда - ю , дастингдан аммо , Ҳузурингда тутилгай тил - забоним . Мен айтай , майли , билсин душману дўст , Бўлиб маст , ошкор барча ниҳоним . Агар истар эсанг , эй сарви сиймин , Тўкарсан , розиман минг бора , қоним . Дема : Саъдий , муродингдан кўнгил уз , Бўлибсан тошбағир , эй меҳрибоним ! Тирикман то хаёлинг дилда доим , Агар ўтсам , ўзинг ороми жоним . Саъдий Шерозий кутубхонаси 12 * * * Ким лабинг тишлаб кетибдир , эй санам ? Ким кўрибдир боғи лутфингдин карам ? Умрим ичра не тотибман энг лазиз , Энг ширин ҳосилни узмиш қай одам ? Оби ҳайвон чашмаси сенга ҳалол , Чекмиш Искандар нечук меҳнат , алам . Бу қизил май ёки инсон қонидир , Ё сиёҳ томган киши чакмони нам ? Жумлага улфатсан - у , мендан жудо , На гуноҳ сенда , даҳр кори бу ҳам . Кўп туриб қолмас етилган мева ҳеч , Халқ қўяр пишган ширин сори қадам . Минг шукр , бир бор қулаб тушмиш девол , Қайта бу боғни биров кўрмас шинам . Гул у ҳафта очмаганди оғзини , Пардасин ел йиртди бул кун субҳидам . Қилмам энди шарбатин ичмак ҳавас Бул идишдан шарбат ичмиш ўзга ҳам . Саъдий , ўзга ишқ эшигин қоқ , бу боғ - Ичра ўтлабдир сурув қўйлар бу дам . * * * Юзларинг мендин ўгирма офтоб , Бегуноҳ қатл этмоғингда йўқ савоб . Тунда тушда сен қучоғимга кириб , Келганингда не хуш эрди уйқу — хоб . Ичда оташ кўзларимда сув билан , Нисфи ҳўл , нисфи қуруқман , не азоб . Саъдий Шерозий кутубхонаси 13 Кипригинг пайконига жоним нишон , Тирноғинг пардозига қоним хизоб . У сўз айтар бўлса , диллардир асир , У сепар туз — одам аҳлидир кабоб . Ким кириб келса , у деб қилдим гумон , Ташна мискин сув дебон кўргай сароб . Ҳайф - ку бундай бадан узра либос , Зулм - ку бундай гўзал юзга ниқоб ! Субҳдин то тонггача юз беркитиб , Айлама ой бирла офтобни итоб . Саъдиё , ёринг барин тутмак эсанг , Топ чидам , бурса қулоғинг нақ рубоб . * * * Замон ғамидан десам ҳикаят , Қиссам чўзиларди бениҳоят . Минг йиллик умр керак бўларди , Мингдан бирини демакка албат . Аҳволим айтар кўзимнинг ўзи , Ўзимга сўзлаш эмасдир одат . Ҳолимга мажлис дили куярди , Ёр фироқидан бошласам суҳбат . Чаман булбули бошлайди фиғон , Айтсам ёр бошга солганин фурқат . Тонгда ичарлар қайда қолишди , Хуморим айтиб , қилай зиёфат . Саъдий беқарор дилин дардини , Беқарор дилга айтсин оқибат . Ҳеч ким қайрилиб боқмас мен томон , Айём ғамида десам шикоят . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 14 Дўстсиз ётмоқ баданда , Мисли мурда кафанда . Сенсиз бўлурми шодлик , Руҳ бўлмаса баданда ? Сабо бўстонда кўрмас , Сен каби сарв чаманда . Кун чиққандек яқодан Яшнар юз пираҳанда . Сочларинг ҳалқа - ҳалқа , Бало бор ҳар шиканда . Ишқ кўйи бозорида Қийматсиз жон бу танда . Етти иқлим яшолмас Саъдийсиз анжуманда . Ё дилинг хора тошдир , Ё мен узоқ экан - да . Саъдий Шерозий кутубхонаси 15 - Эргаш Очилов таржималари - * * * Бу гўзал юзларга боқмаслик жуда мушкил эмиш , Ким насиҳат қилса менга , панди беҳосил эмиш . Ҳусн шоҳидан агарчи дилда минг қўрқув яшар , Тонгда ёрни кўрган ошиқ бахтга восил эмиш . Кулгичи чоҳидаги бечораларнинг ҳолати Ул малаклардекки , Бобул чоҳида манзил эмиш . Бундан аввал зуҳду тақвони даъво қилган эдим , Энди билдим : неки даъво айладим , ботил эмиш . Барчанинг наздида гарчи ўлим элчиси заҳар , Ёр заҳар берса ҳам , аммо , дафъи дарди дил эмиш . Ёр кўнидан оёқ тортиб кетолмайман сира , Дўстлар , маъзур тутинг , кўнглим шунга мойил эмиш . Сабр қил , девона деб ҳукм этса оқиллар сени , Бермаса ким жонни жононга , нечук оқил эмиш ? Куфр деб билса гўзаллар юзига боқмоқни ким , Ул фақат сувратга масту маънидан ғофил эмиш . Сорбон , оҳиста юр , карвон ила жоним борар , Ёр маҳофа устида , остида гўё дил эмиш . Тушса ҳижрон ўртамизга гарчи юз манзилда ҳам , У ширин жон ичра тушган бир ажиб манзил эмиш . Дўст бўлинг , Саъдий , қийинмас ҳар нечук инсон билан , Боғланиб қолсанг ва лекин , дил узиш мушкил эмиш . * * * Биз ушбу шақарда хору бу элда фақир , Бандингга гирифтормиз - у , домингга асир . Олам эшиги элга очиқ , бизга ёпиқ , Зулфинг сени бўйнимиздаги занжир , ахир ! Мен сендан узолмагайман - ей асти кўзим , Сен ҳам назарингни узма , эй қомати ҳур ! Саъдий Шерозий кутубхонаси 16 Наздингда ошиқлар ичида яхшиси йўқ , Аммо мен учун жаҳонда йўқ сенга назир ! Орзум эди : бир кун сенга жоним бераман ! Билдим : кўрасан ҳаттоки жонни - да ҳақир . Мен барча бу сўзларни дедим дард зўридан , Чиқмас ҳиди ўтга солмаса чунки абир . Ҳар қанча яширмасин паришонлигини , Ошиқ юзи фош этар сирини барибир . Бу кексашшг ишқи сени ҳайратга солар , Бу кекса дил ўгидан бўл , эй ёш , ҳазир ! Кўз Каъбаси қошинши камонхонасидир , Узмайди нигоҳ тиғ уриб , этсанг - да басир . Нодон кишилар менга насиҳат қилишар . Ошиққа насиҳат сира бўлмайди зарур . Ҳусн аҳли яралмишдир азал кўрмоқ учун , Гар кўрмаса , Саъдий , не керак кўзга нур ?! * * * Гўзал ёр зулфи домига гирифторманми мен танҳо ? Ким ошиқ бир дилоромга — унинг бошида шу савдо ! Гўзал ёр васлига етган чаманга қилмагай парво , Гўзал ёр қаддига шайдо чаманнинг сарви ҳам ҳатто ! Мени ошиғу шайдо деб билармиш ул парипайкар , Қаердан билснн ошиқ қолини ўз ҳуснига шайдо ? Биларман : оҳу фарёдим етар , лекин қачон қилгай — Бу ишқ иқлими қулига у ҳусн эли шоҳи парво ? Шириннинг васли Фарҳодга муяссар бўлмади гарчанд , Ширин ишқида ширин жонини топширди - ку аммо ? Ақл истарки , ишқ устидан ўз ҳукмини ўтказсин Ва лекин тенг келолмас кучлига ожиз киши асло . Менга аввал одамлар таънаси ботарди кўп оғир , Чўчитмас энди ёмғир , чунки бўлди манзилим дарё . Саъдий Шерозий кутубхонаси 17 Агар хоҳла вафо айла , жафо қилсанг да зорим йўқ , Мен учун сендан ўзга нарсада қолган эмас маъно . Ишонмайман , синаб Саъдийни шунча , ташласанг - кетсанг , Етишгач сояи лутфинг , керакмас менга бу дунё ! Вафо суви билан хокнмни қорган эрдилар асли , Сабо қайга олиб борса , вафо ҳиди бўлар пайдо . * * * Дилим то бўлди ошиқ — бир нафас беғам тополмасман , Бу оламда дили ғамсиз бирор одам тополмасман . Ёнимда ҳамдамим йўқ — бир нафас хуррам нафас олмам , Нафас жоним билан чиқсин , агар ҳамдам тополмасман . Дилимда бир сирим бордир кўзим қони аро ўсган , Бу сирни кимга айтай мен — бирор маҳрам тополмасман ? Қаноат айладим дардига — бир дармон кўринмайдир , Чидарман захмига , чунки бирор малхам тополмасман . Агар ким бўлмаса ошиқ , хушу хурсанд у оламда , Мен ошиқ бўлдим - у , кўнглимни ҳеч хуррам тополмасман . Тўкилган кўз ёшим бирлан тўкилди обрўйим ҳам , Кўзим ёшидан ўзга йиғлабон шабнам тополмасман . Етар , Саъдий , дамингни ичга ют , қўлдан кетибдир иш , Бўлишга ёр билан бирга бирор дам ҳам тополмасман . * * * Замон ғамигами чидай ё ёр фироғини чекай ? Дилимда сабр қолмади - ку : қайси доғини чекай ? На қувватим етар кетай десам кўнгил узиб узоқ , На қудратим бир ўпибон бўса титроғини чекай . На қўли бор тоқатнинг - у , ақл енгига тиқай десам , На ақлнинг оёғи — бир қарор яроғини чекай . Жаҳонда дўст жафосидан қонига ташна кимса йўқ , Бир умр дўстнинг мен - ей жафоси тоғини чекай . Саъдий Шерозий кутубхонаси 18 Ғаним жафосига чидар чидамли бўлса ким агар , Чидамли бўла - ю , мудом шу ёр фироғини чекай . * * * Тонг ели , ўтарсан санам остонасидан , Ўтган каби жаннат боғи — кошонасидан ! Ишқ дарди енгибди сени — йўқ ўзга сабаб , Безор тоғу дашт сен каби девонасидан ! Бир бор назаринг ёр юзига тушса агар , Дунё тўлар эрди бу ишқ афсонасидан ! Қўлдан - ку чиқармагайман ёр этагини , Меҳрини дариғ тутса - да парвонасидан . Дилдан сени ёдинг сира кетмайди , санам , Билсанг - да мени даҳр эли бегонасидан . Ёзилмаса кўнглингни ғубори , на қилай ? Бўлсам бехабар муроди пинҳонасидан . Ўтсанг - да ёнимдан қиё боқмадинг - ей , Қилдингми ибо дилимни вайронасидан ? Сен шўху пшринсўзу ҳуру сарву суман , Ҳайратда ўзи сен каби жононасидан ! Тўр ташлама кимга — ўша тушди тўрингга , Урсанг қилич , ичди ажал паймонасидан . Фурсат тўфони ўчиролмайди сира , Саъдий сўзи шеър мулкини дурдонасидан . * * * Ишқбозликни , ахир , дунёга мен келтирмадим , Бу гуноҳга ёки мен илк мартаба қўл урмадим . Бехабардирсан мудом ошуфта кўнглим ҳолидап , Мен - да кўнглимнинг ғамини сенга ҳеч билдирмадим . Манъ этиб менга муҳаббатни , маломат қилма кўп , Мен муҳаббат жомини ичганда сени кўрмадим . Саъдий Шерозий кутубхонаси 19 Қўй мени - ю , ўз ғаминг ташвишини қил , чунки мен — Ёрга дил берган кунимдан жон ғамида юрмадим . Аҳд қилдимки , этай жонимни йўлингга фидо , Аҳдим устидан чиқарман — бехуда сўз бермадим . Мен жаҳондан юз ўгирдим — боғладим васлингга дил , Кўз тугиб лутфингга , уммид гулини сўлдирмадим . Сен мени борган сари ҳуснингга айлайсан асир , Изларинг излаб жаҳонда қанча мен чарх урмадим ! Тўтиё бўлсин оёғингнинг ғубори кўзима , Бу жаҳонда то вужудим гардини қолдирмадим . Қўлларим Маҳшарда ҳам қўйиб юбормас этагинг , То дегайсан кўнглини Саъдийни нега сўрмадим ? * * * Бу алиф қадни кўрингким , нима рафтор қилади ? Бу шакар лабни кўрингким , нима гуфтор қилади ? Ихтиёрини олиб , телба қилар хуш аҳлини , Ҳар қачонким илтифот ул парирухсор қилади . Масту хуммор кўзлари шўхлигу дилбарлик этиб , Барча ҳушёр кишилар қасдига озор қилади . Биз жаҳондаи юз ўгирдик шу гўзал орзусида , Бевафо ёр бўлса , қаҳрига гирифтор қилади . Бехабар ишқ аҳлининг ҳолидан зуҳд аҳли азал , Қайда гофил бўлса , оқилдан ўша ор қилади . Олишар сабру қароримни мудом ой юзлилар , Бу жиҳатдан Саъдий ўз айбини иқрор қилади . Энди боқмайман гўзаллар юзига асло дея Қилса да юз бора тавба , яна бекор қилади . * * * Мен тушдим - у бандингга қачон , озодман ! Гар шоҳман - у , сенга қуллигимдан шодман ! Саъдий Шерозий кутубхонаси 20 Бор дарди жаҳоннинг менга қилмас таъсир , Чеҳрангни кўриш билан дили ободман ! Хуррам ўша кун — жонни сенга топширсам , Фарҳод ила Мажнунга , ахир , авлодман ! Қошингда макон тутдим - у , бердим кўнгил , Дўстлик уйини қилолмадим бунёд ман . Билсанг , нима хоҳишим менинг васлингдан : Ўзликни қилолсам сени деб барбод ман ! Қай кунки , дилим олдинг - у , маҳбуб бўлдинг , Ушшоққа вафо бобида мен устодман ! Қаддингни хаёли токи кўзим ичра , Сарв бўлса халойиқ , мен сарви озодман ! Бу ташбеҳ агар мосмас : ширинсўзсанким , Бу борада Ширинсан - у , мен Фарҳодман ! Давлат қани — тўксам қадамингга қумдек ? Мен дўмбирадек ичи ҳавою бодман . Бу чарху фалак бўлди мудом қасдимда , Тортмас қўлини то бўлмасам барбод ман . Шероз сиқилтирди кўнглимни жуда , Қилсам бўлар энди сафари Бағдод ман . Кўкка етар , аммо Соҳиби девонга — Етмас сира урсам - да неча фарёд ман ! Саъдий , ватанни севиш иймоидандир , Лек ўлма очингдан дея : « Мен зурёдман !» * * * Бу банда мудом фидои жонинг . Осон менга ушбу имтиҳонинг . Жонингга қасамким , ега олмас Бир тола сочингга нигаронинг . Бир кимсага йўқ агарчи меҳринг , Барча бу жаҳонда меҳрибонинг . Саъдий Шерозий кутубхонаси 21 Бошим қадамингга , эй ситамгар , Бўлсин фидо истаган замонинг ! Минг жаҳд ила сенга ета олмам , Қўл етмас — узоқдадир маконинг . Ҳар лаҳза хаёлинг менга ҳамроҳ , Ет ўзга ғаму унут гумонинг . Нодон кишилар қадингни сарвга Ташбеҳ этиб оширар фиғонинг . Бу кипригу қошки , сенда мавжуд , Дил овида не керак камонинг ? Саъдий вужуди заифлигидан Қилдек белича эмиш , ишонинг ! Сўз дегали очмасанг оғизни , Пинҳон эди барчадан даҳонинг . Бундан - да ширин сўз бўлмагайдир , Сўзлар уни шу ширин забонинг . * * * Сабода бўлса зулфининг ҳиди нозли нигоримни , Қувончу роҳати у хаста кўнглим — беқароримни . Умидим борки , умрим бахти ётмас уйқуда мангу , Ўнгимда бўлмаса , тушимда қучгайман - ку ёримни . Агар билсам , ситамгар маҳбуба жонимга қасд этгай , Фидо йўлига қилгайман шу жони бемадоримни . Биларман : арзимас туҳфа унга менинг азиз жоним , Начора , бахш этарман мен қўлимда ҳар на боримни ! Бу хил муомала ҳеч ҳам эмасдир ихтиёримда , Азалдан ёр ризоси айламиш банд ихтиёримни . Жафосидан агар кўнглимда бўлса юз жароҳат ҳам Ва лекин бандасиман то ҳануз шул ғамгусоримни . Ўрин йўқ кўнглим ичра ўзганинг ишқи учун зарра , Ўзингдан ўзга асло жалб этолмас эътиборимни ! Саъдий Шерозий кутубхонаси 22 Кўнгилда на гулистон завқию на лолазор шавқи , Кўрарман ёр юзида ҳар нафас турфа баҳоримни ! Сенинг ишқингда куйди , эй ситамгар , кўнгли Саъдийнинг , Мурувват этмадннг бир бор кўрай деб интизоримни . Муродимнинг ушалмаслиги бўлса гар мурод сенга , Муроди сен билан бир хил экан кўзи хуморимни . * * * Қўлимдан келмас асло то сенинг ёдингсиз ўлтирсам , Ҳушим йўқдир юзингдан ўзганинг ҳам юзини кўрсам . Азалдан , англадим , рости , талашдим Ширин устида , Ажаб йўқ , мисли Фарҳод ёрга ширин жонни топширсам . Сени ҳар нарсадан ортиқ севарман ушбу оламда , Агар ақлимда нуқсон - у , динимда бир зиён кўрсам ! Кумушдек оқ , латиф қўлинг мени шамширсиз ўлдирди , Ажаб йўқ , қўлга шамшир олсанг - у , таслимга юз бурсам . От , эй тонг , сенга муштоқман , ҳадемай кун ялов тиккай , Ҳилол олди Сурайёдан бу ялдо тунини сўрсам . Азал келдим - у борлиқдан бу йўқлик саҳросига , Умидим бор — кечиргайсан , бечораман — дилим ёрсам . Бу кўнгил мисли шамъ бўлсин , тараҳҳум айласнн менга . Ёнимда шамъ каби ёнган киши йўқ — сизга билдирсам . Лабинг бир - бирига қовушмагай кулганда мисли гум , Равоми унда мен — булбул бутимор янглиғ ўлтирсам ? Рақиб бармоғини тишлайди , Саъдий , кўзларингни юм , Гулинг ҳидлайман - у , боғбон , лек узмам , боғингга кирсам . * * * Ўтар эрди ҳаётим хурраму хуш , Суюкли маҳбубамни айлаб оғуш . Бўлиб маст ишқидан - у , васлидан шод , Дину дунёни қилгандим фаромуш . Саъдий Шерозий кутубхонаси 23 Эмас ширин лаби таърифга муҳтож , Заҳар тутса , қилардим бол каби нўш . Адаштирди мени лутфию ҳусни : Садафми ёки у ёр кўкси эмиш ? Гўзал рухсору жонпарвар сўзи деб , Қулоғу кўз бўлишдир менга хоҳиш . Бу тун қандай қилиб айланди тонгга ? Эдим хушдан жудо кўрган каби туш . Хато қилди азонида муаззин , У ҳам мендек эдими масту беҳуш ? Бу ишқни сир тутишга етмади сабр , Кучайди дўсту душман ичра миш - миш . Агар кўрган эсанг , Саъдий , тушингда , Кеча ўтди , бугун чиқарма товуш ! Агар қашшоқ кўриб қолса хазина , Қилар ҳирс васваса , турмайди хомуш . Саъдий Шерозий кутубхонаси 24 РУБОИЙЛАР - Эргаш Очилов таржималари - * * * Кўнглим ўтидан ичимдаги қон қайнар , Шундан мени эл телба дебон гап ўйнар . Ким кўрса эди Лайли юзини бир бор , Билгай эди : Мажнунни нима дард қийнар ? * * * Ваҳ - ваҳ , на қиёмат бу келишган қомат ! Йўқ сарвда ҳатто қоматингга нисбат ! Бошланди қиёмат , демасин , марҳумлар , Ҳеч ўтма мозор қошидан , эй моҳталъат ! * * * Бузганча вафо шартини ул жонона , Тарк айлади — кўнглимни қилиб вайрона . Деди : « Мени уйқунгда кўрарсан энди !» Дедим : « Менга сенсиз уйқудир бегона !» * * * Шоҳдир ўша бевафо кўнгил тахтимда , Шамъ элга , бироқ алангадир рахтимда . Ул барча билан ўнг - у , фақат мен ила терс , Йўқ айби унинг , гуноҳ бу шўр бахтимда ! * * * Тунлар ўтади — уйқу қочиб кўзимдан , Кўнглимни узолмагум дилафрўзимдан . Ўз қўли билан тўкса эди қонимни , Ўлсам эди рози бўлиб ўз - ўзимдан . * * * Сабрим тугади — қилди кўнгил ёрни ҳавас , Жонимни оёғи остига ташла - ю , бас , Минг онт ичай эл олдида бошимни уриб : Тўккан киши қонимни гуноҳкор эмас ! * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 25 Ёр ишқи кўнгилни бир нафас тарк этмас , Дардини кўтармоққа - да сабри етмас . Ё гулни тиконига сабр айламас - у . Ё гулдан умидини узиб - да кетмас . * * * Келганда баҳор ҳавоси олам на гўзал ! Қуш нағмаси , гул ғунчаси , шабнам на гўзал ! Най ноласига чанг эса ҳамдам на гўзал ! Ёр бўлса ёнингда яна маҳрам на гўзал ! * * * Ёр бўлса қучоғимда кечамдир кундуз . Ёр бирла ўтар куним мисоли Наврўз ! Ўтди кеча , индинни кутиб ўлтирма , Ҳар қанча бугунни завқини сурсанг оз ! * * * Меҳмон бу кеча менга ўшал дилафрўз , Бахтимга рақиблар арзигай қилса кўз . Шамъ ўчсин - у , ой ботсин — ўшал нозли санам Кўйнимда экан , кечам мисоли кундуз ! * * * Сарв олган унинг қоматидан андоза , Оғзидан ўғирлаган баҳр дурри тоза . Ҳар қайда бинафшани кўриб айтурман : Сочи каби кўп буралма , қилма ноз - а ! * * * Тун йўқки , кўзим юзингга орзуманд эмас , Жоним - да келиб лабимга сенга банд эмас . Сен ўзгага дил берсанг ҳам , мен сендан Узмасман умид — ҳеч ким сенга монанд эмас ! * * * Умримнинг умид қуши мени тарк этди , Сархуш кечалар охири бошга етди . Ҳар лаҳзаси жонга тенг бўлган умрим , Афсуски , беҳуда қўлимдан кетди ... * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 26 « Бир кеча қилай , — деган эдинг , — кўнглинг шод , Бу барча ғаму азобларимдан озод ». Ўтди ўша кундан бери қанча тунлар , Лекин ўша ваъдангни ҳеч этмайсан ёд ! * * * Сен ҳар нима кийсанг , ўша зебо бўлади ! Бўз бўлса - да у , атласу кимхо бўлади ! Бир марта юзингни кўрса ҳар кимса агар , У энди қиёматгача шайдо бўлади ! * * * Кўнглига замона ҳар неча урса тикан , Ҳамма ҳам уриб оҳ , сочини юлмас экан . Кўпларни дили худди момоқалдироқ Йиғлайди - ю , аммо енгади кулги билан . * * * Ҳар қанчаки сарв бўлса агар оламда , Ёр қомати қошида ўшал мулзам - да . Маҳлиё бўлма кўп баланд қадларга , Бўй қанча узун , ақл ўшанча кам - да ! * * * Кўздан яширин , дилда аён — ҳолинг не ? Лаб узра табассум , дили қон — қолинг не ? Бир марта видоъ айламай ошиқларига , Эй тутгучи юксакда макон — ҳолинг не ? * * * Ҳар қандай орзу бўлса , бир кун етасан ! Бас , беҳуда ғам чекмаки , қариб кетасан . Душман - ку жафо қилса , бўлишгай дўстинг , Дўстим деганинг душман чиқса , нетасан ?!. * * * Ҳар бир тош агар лаъли Бадахшон бўлади , Бас , лаъл ила тош баҳоси яксон бўлади . Гар барча қудуқда оби ҳайвон бўлади , Топмоқлик уни ҳаммага осон бўлади . Саъдий Шерозий кутубхонаси 27 * * * Чолғувчи , ўшал ёрдан пайғом бергил ! Ошиққа бир ишва билан ором бергил ! Соқий , вафо майи тўла жом бергил ! Рашк этса ҳасадгўй , дегил : « Жон бергил !» * * * Гул рангли шароб тила агар одам эсанг ! Турсин таралиб нолаи най , нағмай чанг ! Кўкнори ичиб , бир ерда тош қотгандан , Тошни қўшиб ич кўкнорига , эй ҳоли танг ! * * * Сен , яхшиси , дил захмига бир малҳам қўй ! Ғамхўрлиги элни беҳуда , эркам , қўй ! Ўлдир мени ўз қўлинг билан — ўлдирсанг . Душман қўлига топширма ҳеч ҳам , қўй ! * * * Бу дунё муҳаббатини дилдан юламан ! Минг неъматини бир арпага тенг биламан ! Хар қанчаки бунда янгиман , завқ билан Бу кўҳна жаҳонда янги гулдек куламан ! * * * Мен бандаси ул кимсаниким , дил олгай , Ё бошқа бировни ўзи севиб қолгай . Ким ўзганинг ошиғи ё маъшуғи эмас , Кўзига унинг , яхшиси , тупроқ тўлгай ... * * * Йўқ ўзга илож — тикка борай хонасига ! Хоҳ шамширу хоҳ тиғ урсин девонасига ! Тутса қўлини — мангу вафодори бўлай Қувса — ўлайин бош қўйиб остонасига ! * * * Бу кеча чўзилди кўп — оқармай кетди , Қушлар - да овозини чиқармай кетди . Мен тун бўйи қоқмай мижа тоққа боқаман : Тоғ тонгни қучоғидан чиқармай кетди ... Саъдий Шерозий кутубхонаси 28 * * * Юзинг қошида дунё гулистонлари мот ! Бахш этгуси васлинг кишига мангу ҳаёт ! Бир қатра томиз икки лабингдан ерга , Ўлик табиатга жон кирсин шу заҳот ! * * * Душман эли жабрини оширса ғоят , Дилтанг бўлма , бор бу синовда ҳикмат : Ҳар кимки чекар таъна - маломат беҳад , Ёр шафқатпга бўлса сазовор шояд ... * * * Минг таъна - маломат қилишар ортимдан , Ёлғон ила туҳмат қилишар ортимдан . Душман сўзи деб кечиб бўларми дўстдан ? Майли , неча ғийбат қилишар ортимдан . * * * Ҳайҳот ! Очилиб улгурмай гул сўлса ! Кошки очилиб , тамом сурурга тўлса ! Кўнглида умиди кўп эди шўрликнинг , Не фойда : умид кўп - у , умр оз бўлса ! * * * Эй тонг ели , сен узоқ сафар айлагасен , Ул ёр эшигидан - да гузар айлагасен . Биздан унга сен дуою хизмат етказ . Сўр : « Дўстлардан қачон хабар айлагасен ?» * * * Мард айлар - у май кишини , шодликка тўлиқ , Кўкнори мижози - чи , совуқ ҳамда қуруқ . () й юзли санамни топ - у , ич алвон май . Ким кўп кўк еса , ранги бўлар сап - сариқ . * * * Бечора кишилар сенга мафтун бўлади , Васлингга етолмай зору дилхун бўлади . Саъдий Шерозий кутубхонаси 29 Бир лаҳза сенингсиз тоқати тоқ кишининг Ҳар лаҳза сенингсиз аҳволи чун бўлади ? * * * Гар тўккали қонимни санам айласа аҳд , Қилмам сира жонимни халос этгали жаҳд . « Мендан не гуноҳ ўтдики , ёр бўлди хафа ?» Қийнар мени шу туйғу , шу қайғу ҳама вақт ... * * * Ҳар кимсага кимки эътибор этгусидир , Ориф назарида ўша наст кетгусидир . Қози икки шоҳид олдида фатво берар , Ишқ йўлида бир шоҳид ўзи етгусидир . * * * Кўнглим ёришар фақат шу ёр туфайли , Чиройли эмас , дер уни душман хайли . Ётлар кўзига хунук кўринсин , майли , Тенги йўқ унинг менга мисоли Лайли . * * * Ишқ аҳли табиби , бир нафас ўлтирсанг , Ишқингда бу хасталарни ҳолин сўрсанг . Фарҳодсифат сенга агар ошиқман , Сен чунки Ширипсан — сабабини сўрсанг . * * * Ер давлату бахту кулса тақдир бир зум , Бошимни остингга фпдо қилсайдим . Осон менга бўлмоқ қадаминг тупроғи , Лскин сен оёғингни қўярсанми , гулим ? * * * Қилдик неча лиммо - лим қадаҳни холи , Бўлсайди насиб , кошки , лабингнинг боли . Босмиш мени зўр қайғу : лабингга етмай , Ўлсам нетаман ? Асли шу ошиқ ҳоли ... Киприк - ла супургум ёр остонасини . Гап - сўз қилар эл мен каби девонасини . Минг ҳайда — оёғини ололмас тортиб . Саъдий Шерозий кутубхонаси 30 Кўр ҳолини пашшани — бол парвонасини ! * * * Кўзга боқиб , сурма эмас , кўрса тикан , Чақмоқ - да чақиб , ўт ичра қолса хирман , Ёв этса асир , урса яна қўлга кишан . Дўст ўрнига яхши кўрганингдан душман ! * * * Бу лутфу карам соҳиби гўзалга қара ! Писта каби хандон бу лаби лаълга қара ! Сенга бу илоҳий ҳусн сари йўл йўқдир , Кўзимдаги сув , суврати ял - ялга қара ! * * * Кўр жоҳу жалолу ҳусну рангни бирга ! Одам дилини менгзама тош , темирга . Ким ошиқ эмас бировга ё унга биров , Ҳеч қилма ҳавас бемаъни бу тақдирга ! * * * Бир куни қилиб азми саҳро сену мен , Чиқсак бу шаҳардан аста танҳо сену мен . Атрофда киши бўлмаса учрашганда , Шод бўламиз ўшанда , илло , сену мен . * * * Эй ёр , қаердасан — қучоғим бўм - бўш ? Ўтган кечаги лутфу караминг қани , хўш ? Ҳар қанча кўзимдан яширин бўлсанг ҳам , Ишқинг юрагимда туну кун ургуси жўш ! * * * Одам дегани шунча бўларми зебо ? Ё сарв деган шунча баланду барно ? Кўнгли чўкади — кимни у тарк этса агар , Кўнгли ўсади — кимга агар боқса қиё ! * * * Эй , кошки , одамлар бу санамни кўрса Ҳам ёнида ўлтирса - ю , суҳбат қурса , Саъдий Шерозий кутубхонаси 31 Шайдоси бўлиб , атрофида чарх урса , Ошиқ ҳолига зора кулмай юрса . * * * Ошиқлик ишидан , истадим , тавба қилай . Шояд , бу ишқ азобидан четда бўлай . Ҳар лаҳза бироқ сабру қароримни олиб , Борган сари яхшироқ кўринсанг , не қилай ?! * * * Дўст айбини дўст юзига ким солмаса , бас , Бу чин дўстлик одати - ю расми эмас . Дўстлик шуки , дўсти тўғри йўлдан тойса , Дўстлик юзидан дўстини дўстим демас . * * * Эй булбули хушлахжа , овозинг мумтоз , Сархушсан - у севгидан , ҳавасга хамроз . Хавфим шуки , етмайсан азиз ёрингга , Солмиш сени тўрга чунки ёқимли овоз . * * * Элдан узилиб , четда ниҳон йиғлайман , То кўкка етар нола - фиғон йиғлайман . Қуш орқасидан йиғлаб қолган боладек Ўтган умрим учун чунон йиғлайман ... * * * Ул дўстки , ҳуснидан бўлар пайдо кўз , Гар қилмаса жилва ҳусни , нопайдо кўз . Бир бор юзини кўриш учун шайдо кўз , Кўришга ярамаса , нега найдо кўз ?! * * * Мен қаддига бандаман шу шамшодтаннинг ! Фарҳодиман - ей , шу Ширин шўху шангнинг ! Оғзига қулоқ тутса - да , сўз маънисига Етмас фахми лаълидан ҳоли тангнинг ! * * * Мен изламасам дилимга ором , на қилай ? Саъдий Шерозий кутубхонаси 32 Ёр йўлида менга бош тикиш ком , на қилай ? Дерлар менга : « Қўй у ёрни — қонингни тўкар !» Дил донасига бўлган эса ром , на қилай ? * * * Дедим : қарамайман юзига дилбарни ! Сўфий каби қилмайман куфр ншларни ! Кўрдимки , бу иш лойиқ эмас табъимга , Минг тавба қилиб , йиғиб олдим ҳушларни ... * * * Бир лаҳза қарори йўқ сенингсиз дилни , Гар бўлмаса гул юзинг , нетарман гулни ? Дерларки : « Унутсанг , бўласан хотиржам », « Алҳамдини унутсам - да , унутмам улни !» * * * Ул ёрки , кўзим чашмасидан ўтғай ёди , Шафқат қилишини сўрашим кутгай эди , Дил - чи , яшириб дардини қон ютгай эди , Билса гўё сочи ила банд этгай эди . * * * Эй ёр , сенингсиз менга бу дунё тор , Мен еен ила фахр этарман - у , сен эса ор . Дўстингман - у мен , сен - чи , мисоли агёр . Бу дилми ва ё тошми , ахир , бўл иқрор ?! * * * Гар бўлса муяссар менга васл айёми , Бош кетса - да , бас , ушалса дилнинг коми . Мен битта ўпардим у яримта холидан , Рост бўлсин , деб битгани ҳижрон шоми . * * * Гар ёв мингта , сенда - чи , юз навкар бор , Ўзингни ҳалок қилма сира , бўл ҳушёр : Гар келса қўлингдан уни айла тор - мор , Гар ожиз эсанг , сулҳдан уялма зинҳор . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 33 Сен қон каби жисмимни тутибсан буткул , Бош устига , сендан нима келса , эй гул ! Биз ёр ғамида тунни уладик тонгга , Мақтанма саҳарда турганингга , булбул ! * * * Юв , дейди , менга ҳамма , ёмон ёрдан қўл , Яхшилигидаи ёмонлиги мўлдир , мўл . Ҳар яхши - ёмону ранжу роҳат — неки бор , Маъқул бари келса нозли ёрдан бир йўл ... * * * Тақдир сира тадбир билан ўзгармас , Минг интил - у - интилма — бирор наф бермас . Дедимки : бориб сабр қилай бирмунча , Сабр этгаш , афсуски , мен қодирмас . * * * Парвонадек ишқини этиб кўксига жо . Кўрсатмади ҳеч ким ёрига сидқу вафо . Душманлигидан қайчи кесар шамъ бошини , Парвона қилар дўстлигидан жонни фидо . * * * Дўст бўлсанг агар , дўстга муносиб дўст бўл ! Дон бўлсин - у дўст , сен эса унга пўст бўл ! Душманни агарчи юзинн кўргинг йўқ , Дўст кўнгли учун ҳам уни афв эт , дўст бўл ! * * * У душману дўст кўнглини оғритди , Гўёки гуноҳ - ла вужудин масх этди . Аввалда унинг гами эди дилларда , Энди бу жаҳоннинг ғами унга етди ... * * * Бошдан нималар ўтмади — дил бермай тоб , Кўзим ёшидан бўлди этагим ғарқоб . Кўксимни тешиб ўтган ўқни кўрасан , Кўнглимга агар қўлингни тиқсанг , моҳтоб ! * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 34 Золим кншининг зулми ўзига уради ! Одилга адолат эзгу ном келтиради ! Шоҳ одил бўлса , тахту мулки пойдор , Шоҳ золим бўлса , борини бой беради ! * * * Қандай чидайин — бу не ғаройиб ҳолат : На васлига , на ҳажрига борднр тоқат ! Очилса қаерда гул — азалий одат : Булбулни шу ерда ноласи билмас ҳад . * * * Йўқ менда кўйингда сабру тоқат сира ҳам : Сендан на узоқлик , на яқинликка , санам . Шунга қарамай , ҳамиша сабр этмак ишим , Ошиқ кишига қисмат зкан сабру чидам . * * * Эй ёр , биласанмм , не учун айтдим роз ? Кўнглим қуши кўксимаро қилди парвоз ! Ҳолимдан ажабланма - ю , ҳовончага боқ : Кўргач ёридан жафо , чиқарди овоз . * * * Гул фасли - ю , даври шодмонлик келди , Афсуски , бошимга нотавонлнк келди . Умримни ( нг ) баҳори ўтди кўрмай меҳринг , Умрим қиши вақти меҳрибонлик келди ... * * * Бир кўрсатиб ўзини ўшал қомати дол , Кўнглимни қўлимдан олди - ю , қилди увол . Овлайди кўнгилларни кўзи овчи мисол , Бой бермайман дилни , десанг , кўр бўла қол ! * * * Тавба тўнини кияй десам - да ҳарчанд , Воизга қулоқ тутиб мудом тинглаб панд , Қаршимда намоён бўлди - ю сарв монанд , Учди елга ҳар сўзки , деди донишманд ! Саъдий Шерозий кутубхонаси 35 * * * Дерлар мепга : « Борма ул санамнинг изидан , Андиша қил элни ( нг ) яхши - ёмон сўзидан ». Тушдим домига — энди насиҳат бекор . Судрар мени у — бормайман ўз - ўзидан . * * * Жанг қилгани сен билан биров ботинмас . Чунки у тузоғингга тушиб қолгай , бас . Сен бирла курашмоққа менга на дил бор . На сабр — узай десам кўнгилни , хуллас . * * * Хусн аҳлики , кўрган кишилар суқланишар , Минг ҳайфки , пардада кўриб чекланишар . Ҳар ҳолда , ниқоб тутишлари бежиз эмас : Бозорга солишдан ўзини сақланишар . * * * Ҳайф дилгаки , у самоъни қилмайди ҳавас , Тошдир ўша , тошга ишқ иши лойиқ эмас ! Ким севгнга бегона — самоъ унга ҳаром , Ким куймаса ўт ичра , тутун чиқмади , бас ! * * * Гар севги дарахти мевага кон бўлгай , Ул ерда дуру марварид арзон бўлгай . Қай ерда гузаллар оромижон бўлгай , Чин ёр бало келганда намоён бўлгай . * * * Ўтган кеча менга иқбол ёр эди , Кўлимда яноғи олмаси бор эди . Чоғланган эднм ўпгали , воҳ , уйғондим , Бир бўса хуморида дилим зор эди . * * * Умр — қисқа экан , шодликнинг додини бер ! Ой чиқса , Сурайёни фалак ҳайдади кўр ! То тонггача ёт уйқу ширинлик қилса , Бомдод қазо бўлса , эрурсан маъзур . Саъдий Шерозий кутубхонаси 36 * * * Савдосини солди юрагимга ул шўх , Сиймосини нақш этди кўзимга — нақ чўғ . Бошимни фидо қилай оёғига унинг , Бошсиз яшаса бўлар , ёрсиз эса йўқ ! * * * Ҳуснини томошо қилди ойнада , бас , Томоқ , лаб , оғиз , тиш — бари қўзғанди ҳавас . Бир сўзи қулоғимга чалинди шу нафас : « Жон келса - да лабга , лабга ҳеч етган эмас !» * * * Кўйингда бошимни қилмагунча қурбон , Қўлим ҳеч узилмас этагингдан , жонон . Сенинг сари йўл узоқ ва оғир чандон , Ўлсам - да бу йўлда , тўхтамасман бир он . * * * Эй тунни юзи ёритгучи моҳталъат , Тун - кун сен ила бўлса киши , не давлат ! Йўқ дунёда сен каби чиройли хилқат . Ҳеч ҳожат эмас сенга бўёқ , зеб - зийнат . * * * Ё силта жаҳонга қўл - у , хилват хоҳла ! Ё ишқ уйини ўрта бир ўтлиғ оҳ - ла ! Ошиқлик ила гўшанишинлик мосмас , Чок бўлмаеидан парда кўзингни боғла ! * * * Ишқимнн ҳасад аҳли ҳавасга йўйишар , Ўткинчи ҳавас бандаси деб айб қўйишар . Асли менинг ишқимни кўролмай куйишар , Ҳусн аҳлини , чунки ўзлари ҳам суйишар ! * * * Ишратда яшар ким молу давлатга эга , Билмас у гадо оҳи сабабини — нега ? Жайхуну Фурот тўлиб зилол сув оқади , Саъдий Шерозий кутубхонаси 37 Саҳродагилар зор уни бир қатрасига ! * * * Орзум эди зулфинг тузоғи , севарим , Енгил қилиб оғирингни , жабринг чекарим . Хоҳ жону дилимни иста , хоҳ сийму зарим , Ҳар не тиласанг , қилиш муҳайё ҳунарим . * * * Бедор ўтади узун бу тунлар , бедор , Тонг чоғи болишга бош қўярман ночор . Кўз уйқуга кетди бир кўрай деб ёрни , Шундай деб ўзимни овутаман бекор . * * * Ҳар лаҳза юзинг гулига тушса назарим , Наргис каби юмилмаса , дейман , басарим . Сенсиз суману арғувон ичра гузарим - Гар бўлса - да , йўқ бинафшадек бош урарим . * * * Мен шунчаки келмадимки , чўлни кўраман , Ё сув бўйида ҳавас қилиб ўлтираман . Сен дашту даладан гулу лола терсанг , Мен бўлса , сенинг юзинг гулини тераман ! * * * Ҳурдек у санамни ( нг ) қадду бастини кўрай ! Ойдек юзини , кўзлари мастини кўрай ! Кўрмоққа яқиндан уни йўл бермасалар , Майлига , узоқдан дилни дўстини кўрай ! * * * Бир кун келар у менга қилиб лутфу карам , Жонимга ёқар босгани ҳар битта қадам , Кўздан яширин бўлса - да ҳарчанд у санам , Қайга қарамай , кўриб турарман уни ҳам . * * * Шу қоши қаламни ( нг ) зулфи қотил чинакам , Лекин чўчитолмас қилиб у жабру ситам . Саъдий Шерозий кутубхонаси 38 Лаълидан олурман икки - уч бўта бу дам , Ўлдирсин - у ўлдирса , йўқ айбим сира ҳам . * * * Мен ўзга билан қилмасман аҳд - паймон , Ошиқ унутарми севганини осон ? Мен сенга берай дилимни жон роҳатисан , Дил сендан узиб , кимга берарман , жонон ?! * * * Ҳар кун нозу лутфинг мени баттар ўртар , Ҳар кун тўлишар ҳусну жамолинг , дилбар . Қозпга олиб борай , десам , қўрқарман , Қозини ( нг ) дилини - да оларсан яксар . * * * Дил кетса - да , ҳеч кўзни бўларканми тикиб , Зуҳдинг йўқ эканми , йўқ демак макру фириб . Кўмдирган эмас бечора парвонани шамъ , Куйдирган Ўзи шамъ ҳуснини афзун қилиб ! Саъдий Шерозий кутубхонаси 39 ФАРДЛАР - Эргаш Очилов таржималари - * * * Балолар домида қолсанг , Худо номини тутгайсан . Агар ҳал бўлса мушкулинг , яна Ҳақни унутгайсан . * * * Шундай дейишар , экан бир қавми араб : Насли тутасин , агар туғилса беадаб ! * * * Эй бўри , кучингга бўлма мафтун , Юз бергусидир додингнн бир кун . * * * Худони эсла доим соғу бою шод юрганда , Дилу жондан Худо дейсан , ахир , бахт юз ўгирганда . * * * Ким кучлию қудратлию ҳам паҳлавон ? Ўз нафсини енголган одам паҳлавон ! * * * Инсофга кириб , ким хайр учун боғлар бел : Топсин уни ( нг ) хайридан мадад муҳтож эл . * * * Бойлик ва амал — нокас учун оламда , Ов чоғида ит яхши , ахир , одамдан . * * * Қилган кишини кўрмадим ишқинг туммор , Қуллуқ қилишар сенинг қошингда ночор . * * * Кетмас давлатни берса тоат ила хуш , Наф қилса мусофир молу давлат ила хуш . Саъдий Шерозий кутубхонаси 40 * * * Воиз нетар эл қилмаса пандини қабул ? Пайғомни этишса рад , гуноҳкорми расул ? * * * Ёр кўйида қатъ айладик қанча манзил , Мен берган эмасман , ўзи олди кўнгил . * * * Калхат , деса , лочин қушини кимдаким Кўзида унинг бир айби бордир балким . * * * Йўл юрсанг агар , йўлдан иборат олам , Чоҳ кўргуси ҳар қадамда қўрқоқ одам . * * * Олам эли ёр бўлишини истаса табъ , Муомала қил барчани ( нг ) феълига қараб . * * * Дарёга тушиб , агар чўкар бўлса киши , Оёғу қўлига зўр бериш бўлгай иши . * * * Тиш бўлмаса , бурда нонга ҳам сабр этасан , Ноннинг ўзи бўлмаса агарда нетасан ?! * * * Султон иши шу : ҳар куни фармон чиқарар , Халқи бажаролмай уни сочи оқарар . * * * Бир - бирни аянг , кўнгилга берманг озор , Яхши гина - кудратдан аҳиллик минг бор . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 41 Дедимки : умид қудуғидан сув чиқади ! Афсуски , челакни - да ютиб кетган эди ... * * * Тинчингни бузувчи ҳақиқатдан бегумон , Кўнглингга ёқувчи ёлғон яхши , ишон ! * * * Манзилидан ўтса - да фақирларнииг шоҳ Бир четига бўйрасин ўтирмас ҳеч гоҳ . * * * Кимнинг кўзига кўринса халқ хор , Қолмайди улуғлик унда пойдор . * * * Мурувват қолмаса , айниса очун , Чумоли рпзқига кўз тикар лочин . * * * Жўмард еса бегонаю хеш ташвишини , Номард эса ўилайди фақат ўз ишини . * * * Бу тоифа кунни айш ила тунга улар , Фарқ этмаса оч тун ила кунни , не билар ? * * * Қудрат ила ўлчама одам мардини , Ким зулм тпғини ушатса , бил мард уни . * * * Бир кимсани ( нг ) кўнглини олиш мақсадида , Ўзга кишини ранжитиш бемаъни жуда . * * * Кўр : бўри агарчи эчкию қўйларни урар , Шер бир куни муттахамни ( нг ) қорнини ёрар . Саъдий Шерозий кутубхонаси 42 * * * Такрорлади бир сўзни улуклар беадад : Бу халқ азал бор эди , бўлгай то абад ! * * * Дарвеш тўнига қуёш пинҳон бўлса , Ҳайрат жойимас , булут хукмрон бўлса . * * * Ишонма зоҳирига , ботини балки ёмон бўлгай , Заҳар баъзан ширин ҳалвонинг ичинда ниҳон бўлгай . * * * Ит бўлса кичиклигида мурдор , Улғайса , шу феъл бўлар намудор . * * * Душман ўлганига бўлма мамнун , Ҳеч ким бу жаҳонга бўлмас устун . * * * Гар бўлса ўтинлар бари уд , тош эса дур , Тўймайди кўзи очнинг кўзи барибир . * * * Нокасга насиба берма , кучга тўлади , Бўри тиши тез бўлса , қон кўп тўкади . * * * Қайдан билади уйқучи масту хуммор , Ўтказганини бемор тунни бедор ? * * * Икки ошиқ бирга қувонса яхши . Икки ўтин қўшилиб ёнса яхши . * * * Шукр эт , уйдасан , аҳли аёлинг қошда , Саъдий Шерозий кутубхонаси 43 Бечора мусофирнинг аҳволи бошқа . * * * Ёритмас агар лутфи чироғи йўлини , Топмас киши ўз жаҳди билан манзилини . * * * Ҳар ким етук олим , комил инсон эса боқ : Кафши унинг эски - ю , тўни қирқямоқ . * * * Уч тоифа дунёда чиқаргай донглар : Пайғамбару мискину улуғ инсонлар . * * * Толеъ нури кўзларингни этсин равшан , Дўст кўрса қувонсин , куйиб ўлсин душман ! * * * Сен ухлаганингда биз паришон бўлдик , Уйғондинг - у , биз тирилдик — хандон бўлдик . * * * Тортишади асли хунук юзга ниқоб , Сен тўсма гўзал юзингни асло , моҳтоб ! * * * Шамънинг шуъласи агар баланд бўлгайдир , Хавфим шуки : бир кун уйинг ўт олгайдир ... * * * Яхшилик яхши — кил қўлингдан келса , Маълумдир ажри ким ёмонлик қилса . * * * Гар зоҳиду ринду фосиқу пок бўлиш — Имкони қўлингдамасми , маъзур бу иш . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 44 Нафс ором олар хоҳ қасру хоҳ ғорда , рости , Жой танламас уйқу : тахтда ё девор ости . * * * Сен мазҳабини кимнинг агар дўст тутасан , Ё шартига кўнасан ва ё тарк этасан . * * * Афсусу надомат билан ўтказма умр , Ҳар лаҳза азиз , вақт мисоли шамшир . * * * Бечора , фақирларга қилинг лутфу карам , Бечорадир Оллоҳ олдида барча одам . Саъдий Шерозий кутубхонаси 45 « СОҲИБИЯ » ДАН - Шоислом Шомуҳамедов таржималари - * * * Минбарнинг пойида турса ҳам эшак , Тарбия юқмайди , бўлмайди одам . Тарбия кўрмайин улғайса киши . Эшак бўлиб қолур юзга кирса ҳам . * * * Ҳовончага дедим : « Додинг кўп баланд . Айт , кимдан чекасан бунчалик фарёд ?» Деди : « Не тил билан айтай , эй Саъдий , Зарбни ўз ёримдан ейман умрбод !» * * * Фақат хуш кўнгилдан изла яхшилик . Тинчлик сармоясин изла аввало . Суст қўлда тез қилич ярақлай олмас , Бузуқ дилдан чиқмас яхши сўз асло . * * * Тинчлик мулки эрур мевадор дарахт , Мевасига айланг қаноат чандон . Фақат бир мартаба тотар мевасин Дарахтни илдиздан қуритган нодон . * * * Одам эрсанг , фақат яхшилик иста , Сени фарқ этсинлар токи ҳайвондан . Ҳайвондан сени ақл ажратиб турсин , Йўқса , у қудратда зўр - ку инсондан ! * * * Беадабликда агар машҳур киши , Хайр кутма ундан ортиқ сен ҳечам . Сув агар ошса бошингдан — барибир : Бир қаричми , найза бўйми , минг қадам . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 46 Дарвеш қоқиб ўтса эшигинг бир бор , Унга эшик кўпдир , сен емагил ғам . Сенга « сир » айтганга ишонаверма , Сенга айтган айтар бошқаларга ҳам . * * * Ақлли кўрса гар нодондан жафо , Қаҳри оловланмас , дилга солмас ғам . Арзон тош синдирса зар косанн гар , Тош нархи ошмайди , олтпн бўлмас кам . * * * Фойда бермас улкан аъзолар ҳечам , Ақлсиз , ҳунарсиз бўлса гар одам . Бизникидан катта ҳўкиз кўзлари , Узунроқдир эшак қулоқлари ҳам . Саъдий Шерозий кутубхонаси 47 ҲИКМАТЛАР - Шоислом Шомуҳамедов таржималари - Икки киши ўртасига ўт ташлар кези , Бу ўртада ақлсизнинг куяди ўзи . * * * Доно киши вужуди мисоли зару тилло , Ҳар қаерга борса ҳам қиммати тушмас асло . * * * Чумоли ёз бўйи йиғар емак - дон , Токи қишда уйи бўлсин фаровон . * * * Ҳаракат бўлмаса , бўшаб кишани , Орзуга етолмас полвонлар тани . * * * Ҳар ишдаким , инсон кўрсатур ҳиммат , Тикан ҳам гулдаста бўлур оқибат . * * * Чин азму ҳаракат қилмай муттасил , Ҳеч кимса муроди бўлмади ҳосил . * * * Эрта кун арпага зор бўлмай десанг . Бу кун эк , шоядки , буғдой нон эсанг . * * * Машаққат чекмаган топмас хазина , Тун ортидан кундуз келар ҳамиша . * * * Бўлса бир ҳунаринг , агар юз айбинг . Дўст наздида ҳунар ёпар юз айбинг . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 48 Бир хунар эгаси бўлса одам гар , У эмас , кўрсатур ўзин шу ҳунар . * * * Бани одам илмдан топмиш камол , Бекор бунда мансабу бойлик ва мол . * * * Бор нарсангни бериб , бамаънилик ол , Барчаси кетса ҳам , шу абад қолур . * * * Истар этсанг отангдан мерос , Боғла отанг илмига ихлос . * * * Устод еуҳбати жон озуғидир . * * * Билим мезонида сўзинг ўлчаб ол , Илмсиз гап бари шамолдир , шамол . * * * Харчанд ўқибсан — билимдонсан , Агар амал қилмадинг — нодонсан . Устига китоб ортилган эшак На олим ва на донодир бешак . * * * Нодон қулоғига панд худди қафасда шамол , Оламнинг насиҳати галвирдаги сув мисол . * * * Қачон охирга отам умри етди , Насиҳат сўзни менга айта кетди : Дедиким , шаҳват ўтдир , айла парҳез , Ўзингга дўзах ўтин айлама тез . Ул ўт куйдирса , бўлғай тоқатинг тоқ , Сабрдан сув уриб , махв айла ёш чоқ . Саъдий Шерозий кутубхонаси 49 * * * Тушундим , падаринг экан кўп фозил , Отанг камолидан сенга не ҳосил ? * * * Ҳамма инсонлар ҳам одамга фарзанд , Бири яхши , бири ёмонликка банд . Бирисидан топмас чумоли озор . Бирисида итдан камроқ номус - ор . * * * Бирлашса чумоли иттифоқ бўлиб . Арслон терисин олажак шилиб . * * * Дўстлик , садоқатга белингни боғла , Кина маломатдан тилингни бовла . * * * Бу бўстонда дўстлар этмаса кўмак , Насиб бўлмас мақсад гулини термак . * * * Дўстинг бўлса душман билан ҳамнишин , Ундан қўл ювмоқни оқиллик дегин . * * * Дўст олдида бандда бўлса ҳам оёқ . Ўзга билан гул сайридан яхшироқ . * * * Пиёдадан бўлмас отлиқ хабари , У оҳиста борар , пиёда чопиб . * * * Тез тугалмайдир қадимий ошнолар суҳбати , Сувни гар минг пора қилсапг ҳам , қўшилгай оқибат . Саъдий Шерозий кутубхонаси 50 * * * Тавозеъдан эрур дўстлик мояси . Ундан олийнишон бўлур пояси . * * * Гар душман неча бор бўлса ҳамки дўст , Дўстлар ҳисобига қўшмайди оқил . * * * Дўст кўнглин овлаш учун бирма - бир , Отанг боғини сотсанг ҳам арзир . * * * Яхши дўст айбингни мисоли кўзгу Юзма - юз ўзингга очиқ айтади . Ёмон - чи , тароқдек минг тили билан Сочдан сочга иғво қилиб қайтади . * * * Ёр улдир , кўнса гар ёр жафосига , Орзусин кўндирса ёр ризосига . * * * Доно душман баланд кўтарар чандон , Ерга урар сени дўст бўлса нодон . * * * Йўлингда чуқурни кўрсатган инсон , Наздимда ҳакиқий дўстинг , бегумон . * * * Тинч битар ишга ҳам қилаверса жанг , Демак , ул одамнинг ақлин босмиш занг . * * * Филдек зўр бўлсанг - у , шсрдек уришқоқ , Наздимда жангдан сулҳ минг бор афзалроқ . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 51 Сулҳ истар кишининг кўнглин синдирма , Сулҳ эшигин қоқса , сен жанг қидирма . * * * Сен ўлдирмасанг ёвни жангда дадил , Сени ўлдирар у , буни яхши бил . * * * Истасанг дарддан дилинг озодлигин , Ўйла ўзгалар дилин ободлигин . * * * Мол - дунё қўлга киргизмоқ ҳунармас , Қўлингдан келса гар бир дилни овла . * * * Ёмонга яхшилик қилмоқ ёмондир , Буни яхши билар ақли расолар . Бўрига яхшилик — қўйлар бошига Кетургай қанчадан - қанча балолар . * * * Гар иш битса лутфу яхшилик билан . На ҳожат жанжалу ур - сур қилишдан . * * * Агар дур бўлсайди ҳар қатра шабнам , Дурга тўлар эди мунчоқ бозор ҳам . Яхшилар кетидан агар чопарсан , Истагинг , бахтингни шунда топарсан . * * * Мулойимлик билан юрмаса иши . Ночор дағалликка киришар киши . * * * Кимки кечирмаса ўзини ўзи , Кечирмас ўзга ҳам келганда кези . Саъдий Шерозий кутубхонаси 52 * * * Яхшига яхши бўл , ёмонга ёмон , Гулларга гул бўлгин , тиконга тикон . * * * Гар кўрсанг кўр киши олдинда чохдир . Индамай ўтирсанг , катта гуноҳдир . * * * Ёмонликни кўрмасанг ўзингга раво , Бировга ҳам уни қилма , биродар . Агарда ўз онанг иззатин қилсанг . Қил менинг онамни сўкишдан ҳазар . * * * Ҳар кимки сендан қўрқувда бўлса , Ундан тинчлик кутиб , бўлмағил ғофил . Чаён санчар экан одамга нишин , Кўпинча қўрқувдан санчар , яхши бил . * * * Ҳар жойда ёмонлик ўргатар ёмон , Хас чўпга ёпишар ғарқ бўлган инсон . Ёмон кишиларга ҳамроҳ бўлмагил , Қорасин юқтирар мисоли қозон . * * * Бемурувват , хунук арига айтгил : Асал - ку бермайсан , нишингни санчма ! * * * Ёмон - ла ўтирма , ёмон суҳбати Табъингнн кир қилур , поклик офати . * * * Ёмон билан ўтирган инсон , Бир яхшилик кўрмас ҳеч қачон . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 53 Ким меҳр кўргазди йиртқич бўрига , Ситам - ла шўр қўшди қўйнинг шўрига . * * * Ростликдан бош тортмас ҳеч доно инсон , Ростликдан одамга келур ардоқ , шон . * * * Дил , агар ростликни этсанг ихтиёр , Дунё халқи сенга бўлур дўсту ёр . * * * Покиза бўлмаса кимнинг қилмиши , Ҳикмат сўзи билан тузалмас иши . Нур ёғар насиҳат сўзламаса ҳам , Туриши ибратдир покиза киши . * * * Қошнинг ростлиги эгрилигидир . * * * Жаҳонда тўғриликдан яхши иш йўқ , Тўғрилик гулида тикану ниш йўқ . * * * Эй биродар , ёлғон гапирма зинҳор , Ёлғончи бўлур кору беэътибор . * * * Ёлғон бевиқор қилур одамни , Ёлғон шармисор қилур одамни . Ёлғончидан ордир оқиллар иши , Ёлғончини одам демас ҳеч киши . * * * Одам тани жон билан шарафлидир ягона , Зебо кийим эмасдир инсонликдан нишона . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 54 Нодонлардек юзлаб сўзни қилма қатор , Донолардек бир сўз дегил , лек маънодор . * * * Тилига ўтказолмас эрса ҳукмин , Ўтирсин гунгу лол бурчакда мискин . * * * Қаноат яхшидир кеча - кундузи , Қаноатли зотнинг ёруғ юлдузи . * * * Айём гардишидан кўп бўлма диққат , Сабр ўзи аччиғ - у , меваси лаззат . * * * Ақлли бўлади жаҳонгашта хўп , У совуқ - иссиқни тортиб кўрмиш кўп . * * * Дўкону уйингдаи чиқолман бир он , Харгиз , эй хом одам , бўлмадинг ннсон . Чиқиб энди сен ҳам кезгил жаҳонни , Бўшаб қолмасидан сендан бу жаҳон . * * * Бир кун почор йиқилмоғингни билсанг , Ўтирма кўп баланд , пастроқ ўгир сал . Учиб отдан бўйин , бел синганидан , Пиёда юрганинг афзал , минг афзал . * * * Манманлик , кибру ҳаво қилмасин бошингни банд , Баланд бўлмак истасанг , тутмагин ўзни баланд . * * * Гадога бир дирам кумуш бўлса бас , Сулаймон Ажамнинг мулкига тўймас . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 55 Очофат аҳлига раҳм этма зинҳор , Очофату мечкай одам доим хор . * * * Оч ичакни тўйғизар битта ноннинг овқати , Оч кўзни тўйдиролмас бутун олам неъмати . * * * Ўтиргил очу бечора , яланғоч , Вале нокасга асло бўлма муҳтож . * * * Бошқалар молига кўнгил қўймагил , Сўнгра кўнгил узмоқ жуда ҳам мушкил . * * * Тамаъ аҳлин кўзи дунё молига Тўймас — тўлмагандек шабнамга қудуқ . * * * Ваҳшат билан кўкрак керган йўлбарс ҳам , Сичқондек қопқонга тушар ем излаб . * * * Эй ғофил , кўп ўнлаб фойда - ю мол , Умринг сармоясин айлама поймол . * * * Ер юзининг неъмати оч кўзни тўйдиролмас , Хирмон - хирмон дон ғалвир кўзларин тўлдиролмас . * * * Май ичишар ёноқ бўлсин деб зебо , Охири у юзни қилар каҳрабо . * * * Асали арзимас ниши заҳрига . Саъдий Шерозий кутубхонаси 56 * * * Халққа тарки дунё қил , деб ўргатар , Лекин ўзлари - чи , дону пул йиғар . * * * Ярашган ишни қил , қўлдан келганини эмас . * * * Ташна одам кўзин гар босса уйқу , Тушига киради бутун олам сув . * * * Чопқир отлар кўпи йўлда ўлиб кетди . Оқсоқ эшак манзилига бориб етди . * * * Аҳмоққа мақтов ёқади . * * * Нокасга йўл кўргазмоқ Кўрга чироқ тутмоқдир . Саъдий Шерозий кутубхонаси 57 « ГУЛИСТОН » ДАН - Сайфи Саройи таржималари - * * * Фитна юзли рост сўздан бўл йироқ , Маслаҳатли ёлғон андан яхшироқ . Оқил ул сўзни ўринда сўзлагай , Ҳам жавобини муносиб кўзлагай . Ким мухолиф бўлса султон сўзина , Келтурур ул кўб балолар ўзина . * * * Эй неча бекни , маликни ўйла ебтур бу жаҳон - Ким , алардан ер юзинда қолмади зарра нишон . Хайр қил , эй неъмати кўп хожа , сен андин бурун — Ким , юруб деган мунодий : « Қолмади хожа фалон !» * * * Сиғар бир ҳужраға ўн икки меҳмон , Бир иқлима сиғишмас икки султон . * * * Бу замона зоҳидин кўр : Каъбаға ортин бериб , Юз халойиққа тутуб , дойим қилур ботил намоз . Зоҳид улдурким , таваккулнинг мақоминда туруб , Туну кун қилғай ибодат , дам - бадам узру ниёз . * * * Қилиб тавба қутулмоққа бўлур Тангри азобиндан , Ва лекин бу халойиқнинг тилиндан қуртулуб бўлмас . * * * Эшик боғлаб ўтурма ул сабабдан , Кўрунмасун дею бу мендаги айб . Эшикни боғлаб ўлтурмоқ не хожат . Бу ҳолингни билур ул олим ул - ғайб . * * * Тилар бўлсанг насиб олмоқ саодат кимёсиндан , Қаноат гўшасин тутқил , кечиб дунё сафосиндан . Саъдий Шерозий кутубхонаси 58 Муҳаққиқларнинг оғзиндан неча навбат эшиттим мен : Фақир эр сабри ортуқдур ғанийларнинг атосиндан . * * * Йўлунгда дину дониш тарк этибман , Бу меҳрингни кўнгулда берк этибман . Мен ул қушман — нечалардап қутулған , Сенинг ишқинг тузоғина тутулған . * * * Ҳожат тилама хасис эрдан . Буғдой тамаъ этма шўра ердан . Жафоларға таҳаммул қил , тиласанг — Юзунг Тангри қатинда оқ бўлғай . Бу кўп туброқ бўл , андан бурунроқ - Ким эрта гул тапинг туброқ бўлғай . * * * Чун андан ўзга фонийдур билурсан , Бурунғиларнинг ортинча юрурсан . Бу манзилга адамдан ҳар ки етти . Кафандан ўзгасин қўйди - ю кетти . * * * Аё , таши риё бирлан безанмиш , Ичинда заррача йўқ майли тақво . Алингда бор эса , кўргуз валоят , Йўқ эса , не керак бу лофу даъво ? * * * Тушуб бир кун отиндан , бу масални Бадиҳа назм этти Хожа Исҳоқ , Жаҳон севган кишининг кўзларини Қаноат тўлдурур ё ўлса туброқ ! * * * Кима замона жафо қилмаға тилар бўлса , Берур хилофи муродин анга келиб айём . Кўгарчин ўз ватанини яна қачон кўргай , Қазо анга қилур эса насиб донаи дом . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 59 Ажалсиз одамий ўлмас , дейиб сен Йилонни қуйруқиндан тутма зинҳор . * * * Кўзун боғлар дароҳим оқил эрнинг , Тамаъ солур учар қушни тузоққа . * * * Мағрур бўлуб сен ўз - ўзунгга қолма , Душманни жароҳат эттинг , эмин бўлма . * * * Душман назаринда қилмағил қайғунг ёд , « Ло ҳавлу ва ло ...» дегай , дағи бўлғай шод . * * * Ҳар кимни кўнгул тиласа , кўркли улдур , Ишқина ҳамиша жон ичинда йўлдур . * * * Айтти : « Оқар тенгизни тийса бўлур ва лекин Ҳар муддаий тилини тийса бўлурми ? Бўлмас ...» * * * Ориф билан ўлтурмоқ жоҳилга эрур зиндон , Жоҳил била ўлтурмоқ орифга жаҳаннамдур . * * * Гар кириб жаннатға сен қилсанг қарор , Ўзгалар қилғай тамуғни ихтиёр . * * * Кўнгулни боғлама бир ерга зннҳор , Яна мушкулдур андан олмоқ , эй ёр . * * * Мен керак ўлгай эдим , эй гулбадан , сендан бурун , То кўзум сенсиз жаҳонни кўрмагай эрди бу кун . Саъдий Шерозий кутубхонаси 60 * * * Кузатур ўзга айбин — сен ани кўр . Магар ўз айбина дойим кўзи кўр . * * * Жаҳон хопининг алвон неъматиндан Беш - олти луқма едим , айттилар : бас . * * * Бир кишининг тишин чекиб жарроҳ . Чиқарур бўлса , бил недур ҳоли . Кел , қиёс эт , не бўлғай ул соат Тотли жон чиқса , қолса тан ҳоли . * * * Вафо истамагил булбулдан , эй ёр — Ки , ҳар бир гул уза юз турли сайрор . * * * Ўзунгдан эйгу бирлан ўлтуруб - тур , Ёмон эр бирла қилма умр зоеъ . * * * Қари бўлдунг — йигитликдан алинг юв , Биларсанким , яна қайтмас оқар сув . Йигитликни йигитларга қуюб кет , Бу кун тонгда ужун кўб эйгулук эт . * * * Онаси инжиниб , Рустамга айтти : « Аё , кўрган ўзун ҳайбатли арслон , Агар бўлса эди ёдингда ул кун — Ки , алимда эдинг бир яшар ўғлон . Бу кун бўйла менга жавр этмас эдинг Ки , сен бир паҳлавон , мен бир қари жон ». * * * Ё вафо йўқтурур бу оламда , Ё киши қилмади жаҳонда ани . Саъдий Шерозий кутубхонаси 61 Мендан ўқ илмин ўтраниб кеткан , Оқибат қилди ул нишона мани . * * * Бошимиз устунда бу халқи жаҳон Сайр этгайлар ер узра кўб замон . Алдин - алга келди бизга мамлакат , Айла ҳам кеткай келиб алдан равон . * * * Қайси фақири қонеъ тақво билан тирилса , Топса ажаб дегулдур ҳазратга ул куни йўл . Қўрқса вазир Ҳақдан , қўрққан бикин маликдан , Топуб мақоми олий бўлган малак сифат ул . * * * Етганинча кучунг кўнгул ёбқил , Ким халойиқ сенга дуо қилғай . Тушкап эр ҳожатин раво қилсанг , Ҳақ сенинг хожатинг раво қилгай . * * * Қачон фаҳм этмаса ўзни эшиткан , Сўз айткан эркинг анда ёзуқи йўқ . Иродатнинг қулоғин сўзга тутқан Киши бу маърифатдан ҳазз олур чўқ . * * * Тиласанг маърифат нурин кўрарга , Ичинг холи керак бўлса емактан . Қачон бўлғай мунаввар ботинингким , Емакдан бурнунга тегру тўлусан . * * * Бир итни етти тенгизда ювса , Чун бўлди ўша палидрактур . Исо эшакин Ҳижоз элтиб Кетурса , яна ҳамон эшактур . * * * Шом элинда фитна қўбти бир замон , Саъдий Шерозий кутубхонаси 62 Ўйлаким , бўлди жаҳонда достон . Халқи кетти хонумонин тарк этиб , Еттилар ўзга вилоятқа келиб . Топти эрдамли киши анда шараф , Эй неча эрдамсиз эр бўлди талаф . Бўлдн эрдамли фақир ўғли вазир , Қолдн эрдамсиз вазир ўғли фақир . Эрдам — эрнинг давлатидур , бил яқин — Ким , тутанмас мол эрур матлаблайин . * * * Кичиликда адаб ўгранмаган эр , Улу бўлса , бил , андин хайр келмас . Эгулур ёш ағоч нечук тиласанг , Қури згри ағоч ўтсуз гузалмас . * * * Бир ўғлин бир малик мактабга берди , Мурассаъ эрди олтун лавҳа нақши . Муни лавҳинда ёзди котиб аввал : Ота меҳридан устод жаври яхши ! * * * Эй ҳазин кўрган ўзгадан устод , Не эди аввалинг , қил охир ёд . Илк бир қатра сув эди исминг , Бўлди қирқ кунда сурати жисминг . Эмди бўлдунг бу кун баҳрдур эр , « Паҳлавони жаҳон », сенга эл дер . * * * Ҳар ки нафсин енгар — баҳодур ул , Паҳлавон бўлсанг , анинг беки бўл ! * * * Бўлмаса қирқ яшарда ақлу адаб , Дегул инсон десанг ани , не ажб . * * * Эрлик ул иш дегул , кўнгул ёққай , Ё киши айбини кўруб чиққай . Саъдий Шерозий кутубхонаси 63 * * * Сахийларнинг алипда бир дирам йўқ , Ғанийларда дароҳим чўқ , карам йўқ . * * * Кишига қилма шикоят жаҳондан , эй дарвеш , Туруб - юруб қиладур шукри неъмати Мавло . Алингда , чунким , аё хожа , молу неъмат кўб , Едур , бағишла , тиласанг саодати уқбо . * * * Ичириб элга қошуқ бирла шўрба , Чўмуч сопи билан кўзин чиқарма . * * * Ёмонга эйгулук қилсанг , сунуб қўл , Алингдан давлатинг олмоқ тилар ул . * * * Алинг юв ул мунофиқ дўстданким . Юрур душманларинг бирлан бўлуб ёр . * * * Одамий кўнглин йиқар сўз сўзлама , Сулҳ эясиндан хусумат кўзлама . * * * Душманингни кўруб фақири ҳақир . Лоф уруб , бурмағил бийик зинҳор . Ҳар сўнгакнинг бўлур ичинда илик . Текма , кўнглак ичинда бир эр бор . * * * Қил ҳазар душман сўзиндан , эй рафиқ , Неким ул айтса , анииг сен аксин эт ! Кўргузурса соғ ёна йўл сенга , Сен анинг сўзин зшитма , сўлга кет ! * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 64 Яҳудий бир мусулмон эр билан сўзга келиб бир кун , Хилоф узра чекиштилар нечаким бор эди имкон . Мусулмон онт ичиб , Тангрп каломининг уза айтти : « Яҳудийман — бу қавлимнинг ичинда бор эса нуқсон !» Яҳудий эр дағи онтлар ичиб Таврот уза айтти : « Мусулмонман — агар бўлса сўзумда заррача ёлғон !» Агар бу ақл дунёдан чиқиб кетса , яқин билким , Тасаввур этмагай ҳаргиз ўзин бир одамий нодон . * * * Аё , келгин жаҳонга , эйгулук эт , Ёмон ишни ёмонларга қўюб кет . * * * Ўн киши бир суфрада емак ер , дағи ортар , Икки ит бир мурдор учун бир - бирин йиртар . * * * Ғанийдир улки , қаноат ичинда сабри чўқ , Жаҳонда сабру қаноат бикин маишат йўқ . Ҳарис еса жаҳонни — ҳануз очу фақир , Ҳамиша аҳли қаноат бир ўтмаги била тўқ . * * * Қачон сендан биликли эр очиб оғзин сўза келса , Неча яхши билур бўлсанг , сўзина эътироз этма . * * * Кишининг фазлу миқдори бўлур маълум бир кунда Ва лекин нафси хубсини боқиб йиллар билиб бўлмас . * * * Сен сени доим кўрарсан ўзгалардан ортуқ эр , Ўйлаким , аҳвал киши бирни боқиб , икки кўрар . Бош урушмағил урушчи паҳлавон қўчқор билан . Чун билурсанким , урушсанг , ул сенипг бошинг ёрар . * * * Не турурсан боқиб , аё йўлдош , Тош узадур йилон , алингда тош . Саъдий Шерозий кутубхонаси 65 * * * Хуш айтти муни ул адиби зариф : Маликка бўлурми қаландар қариф . Ўз али билан ўз қўлун синдурур , Қавий бирла панжа тутушқан заиф . * * * Эй ўзун кўрган неча бир дегасен — Ким , фалон аллома муфти ўғлиман ! Бор эса бу қавлунгга келтур далил , Гул тикандан келди , Озардан Халил . * * * Сен ани бир сўз била синдурмағил , эй ёри чуст — Ким , пиёла синса , мушкулдур яна қилмоқ дуруст . * * * Кўзунг оч уйқудан , эй одам ўғли . Сенки кимдан кесиб , кимга тузубсан , Хато сўзни эшитиб душманингдан . Керакли дўст аҳдини бузубсан . * * * Ҳасуд эрга бало келеуп демаким . Анинг узра ҳасад оғир балодур . Не лозим сен анга душман бўлурсан , Учунгни чун ҳасад андан олодур . * * * Не қадарким беклар ошп тотли бўлса , эй қўноқ . Ёрли йўқсулға қуру ( қ ) ўтмаги андан яхшироқ . * * * Мунофпқ суҳбатингда неъматинг ер , Чиқиб душманларингга ғийбатинг дер . * * * Ор кўрма билмаганни сўрмаға , Сўрмайинча илм ўгранмас киши . Илм ўқуб , ҳар ким амал қилди эса , Саъдий Шерозий кутубхонаси 66 Жаннат ичинда тафарруждур иши . * * * Эшитиб , тутмаса ҳар ким насиҳат , Бўлур ул халқ аро дойим фазиҳат . * * * Эй нечаларни кўрубтур бу жаҳон , Эй нечалардан дағи ортиб қолур . Сен алардан олмасанг ибрат бу кун , Тонг била сендан булар ибрат олур . * * * Фаридун хаймасининг теграсинда Насиҳат ёзмиш олтун бирла наққош : Ёмонға эйгулук қил , эй сахий эр , Саодат эйгуларга бўлди йўлдош . * * * Мунда дойим эйгулук эткан киши , Жаннат ичинда тамошодур иши . Саъдий Шерозий кутубхонаси 67 - Огаҳий таржималари - * * * Эйки , султон олдида сўзинг топибдур эътибор , Яхши сўз айтурни пеша қил ўзингга зинҳор . * * * Деди бир вақт бир ориқ доно Семуз аблаҳга нуктаи марғуб : Ки бедав от агарчи лоғардур , Лек бордур семуз эшакдин хўб . * * * Мен онингдек кимса эрмасманки , ёвдин қочғомен , Мардман андоқки , кўргунгдур танимни қон аро . Ким урушға чиқғуси — кечмак керакдур жонидин , Қониға қолғай черикнинг , гар қочар майдон аро . * * * Бўри фарзанди бўри бўлғусидур , Нечаким одам ичра улғайсун . * * * Қилмадинг суратим ҳақир кўруб , Манда мундоқ улуғ ҳунарни гумон . Ориқ от иш кунида буткорур иш , Бўлмас ул иш семуз ўкуздин аён . * * * Нуҳ ўғли бўлуб ямонлар ила , Еди насли нубуввата барҳам . Яхшилар изиға игорғон учун Бўлди асҳоби Каҳф ити одам . * * * Яхши қилични кимса темурдин нечук ясар , Нокас бўлурму тарбияту лутф бирла кас . Ёмғур агарчи шаҳр ила саҳроға тенг ёғар , Гулшанда лола , шўрада бутгуси хору хас . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 68 Замини шўра сумбул бар кетурмас , Нечукким тухм қилсанг жонфишонлиғ . Ямонға яхшилиғ қилмоқ биайниҳ Эрур яхшиға қилмоқлиғ ямонлиғ . * * * Кимсага гар дўст бўлса меҳрибон , Душмани кўб бўлса , ондин не зиён . Сипоҳ ҳолидин қилғил огоҳлиғ , Ки шаҳ лашкар ила қилур шоҳлиғ . * * * Подшоҳеки , зулм этар бунёд , Қилғай ўз мулку давлатин барбод . * * * Қорнинг тўқ эса , арпа нони яхши кўрунмас , Гар оч эсанг , ой қурси киби хўб эрур ва соф . Аъроф биҳишт ўлғусидур дўзах элига , Жаннат элига бўлғуси дўзах вале аъроф . * * * Дарвешу ғанийдир бу эшикда туфроқ , Ҳар кимки ғанийроқ , эҳтиёжи кўброқ . * * * Бир - бирга улус эрур аъзо , Зоти бирдур бориға , эй доно . Етса ҳар аъзоға агар озор , Қолмағой ўзга узвларга қарор . Ўзгалар дардидин эсанг беғам , Лойиқ эрмас сени демак одам . * * * Эй амир , ўлмағил фақирозор , Токай ўлғуси гарм бу бозор . Гар санга жавру зулм эса марғуб , Ўлганингдур тириклигингдин хўб . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 69 Йўқтур жаҳон ичра манга асло бу дамдин яхши дам , Ким неку баднинг фикридин кўнглумда йўқ бир зарра ғам . * * * Қарор тутмағай озодалар қўлида мол , Нечукки , сув йўлиға монеъ ўлмағай ғирбол . * * * Аблаҳеким , ёқғой ул исроф ила кундуз чароғ , Тездурким , қолмағой оқшом чароғи ичра ёғ . * * * Мумкин эрмаски , ташна қолғон эл Шўр сувнинг лабиға келгайлар . Бўлса ҳар ерда чашмаи ширин , Халқ онга хужум қилғайлар . * * * Сипаҳдин агар зар тутулса дариғ , Сипаҳ доғи чекмас адув сори тиғ . * * * Олса зар хизмат учун аҳли сипаҳ бергай бош . Зар гар олмас эса , кетгай олиб ҳар сори бош . * * * Шариф ондин эрур барча қутлар ичра Ҳумо Ки , еб сўнгок , тиламас ҳеч жонварға изо . * * * Дурри нофеъ баҳр ародур бешумор , Гар саломат истасанг , тутғил канор . * * * Дўст они дема , неъмат вақтида Гар урар ҳар лаҳза лофи ёрлиғ . Дўст улдур , тангдаст ўлғон чоғи Дастгир ўлуб , қилур дилдорлиғ . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 70 Юрма бепарво амал ичра агар оқил эсанг , Токи дутиман тонмағай ҳаргиз шикастингға мажол . Сен либосинг нок тут , андиша қилма кимсадин . Йўқ эса гозур уруб , тош узра айлар поймол . * * * На журм кўрган экан мунъими карамосор , Ки бандани назарида ҳамиша тутғуси хор . Улуғлигу карам ул Тангриға мусалламдур , Ки нон берур нечаким банда бўлса бадкирдор . * * * Неча йил бу байт фикрида эдим — Ким , ўқур эрди они бир филбон : Мўрни кўрсанг оёқинг остида , Фил оёқида ўзинг қилғил гумон . * * * Биров икки кунгина шоҳ хизматига келур , Учипчи кун шоҳ анга лутф ила нигоҳ қилур . Кимки , қилса ибодат Худоға сидқ била , Нетонг , юзига агар мақсад эшики очилур . * * * Хазар қил оҳидин дарвешларнинг , Ёнар бир учқунидин жумла олам . * * * Вафо йўқ эрдиму оламда ҳаргиз Ва ёхуд қилмади аҳли замона . Ки ҳар ким отмоқ ўқ ўрганди мендин , Мани ул оқибат қилди нишона . * * * Жаҳонда гар умиду роҳату ранж ўлмаса эрди , Фалак бошидин ўтгай эрди фақр аҳли оёқи ҳам . Вазирлар қўрқса эрди Худодин , ўйлаким , шаҳдин , Бўлур эрди малак , балким малакнинг яхшироғи ҳам . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 71 Бу неъматким , қўлунгла ер тутубдур , Яқин билким , неча қўлдин ўтубдур . * * * Гар адув ўлса , анго бўлмасмен асло шодмон — Ким , ўзим доғи жаҳонда қолмағумдур жовидон . * * * Кўполса эрди донолик била нон , Топа олмас эди бир луқма нодон . Етар нодонга андоқ ризқ ҳар дам — Ки , донолар анго ҳайрон бўлур ҳам . * * * Ўзунгдин ўзгага кўз солмоғунг ҳеч — Ки , то олдингда ўзлук пардаси бор . Худобин кўз санго гар берса Тангри , Ўзунгни кўргунг элдин ожизу зор . * * * Далқу таебеҳу мураққаъдин сенга йўқ суд ҳеч , То ямон афъолдин пок ўлмайин беиштибоҳ . Ҳожат эрмас суратинг дарвешлардек тузмакинг , Сийратингни соф эт - у , бошингға қўй заррин кулоҳ . * * * Сен ўзуигни яхши қил , то бадсигол Топмасун айбингни айтурға мажол . * * * Сен агар яхши бўлуб , олам сени деса ямон , Яхшидур бўлсанг ямон - у , эл сени яхши дегой . * * * Бўлмаса дунё — бўлурмиз дардманд , Бўлса — меҳриға бўлурмиз пойбанд . Бу жаҳондин , кўр , ямонроқ йўқ бало , Бўлса - ю - бўлмаса тортамиз ано . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 72 Даҳр аро гар пир бўлсун , гар мурид , Софдил бўлсун , нечуккнм Боязид . Чунки дунё сори майл этти аён , Сўнг халос ўлмоқ анго қилма гумон . * * * Кимки зоҳиддур , анга ҳожат эмас дунёю зар , Зоҳид эрмас ҳар кишиким , қилса дунёга назар . * * * Элға дунёдин берурлар бимлар , Ўзлари доим йиғарлар симлар . Чун амал қилмас эса олим агар Ўз сўзиға , айлағай кимга асар ? Олим улдурким , асар қилғай сўзи , Демағай ул сўзниким , қилмас ўзи . Қайси олимким , баданпарвар бўлур , Ўзи гумраҳдур , нечук раҳбар бўлур . * * * Бадрўй хотуннинг эри яхшидур гар бўлса кўр , То айласун онинг била кўрмай юзин завқи сурур . * * * Агар султон ғаний ва комрондур , Ва гар дарвеш ҳожатманди нондур , * * * Икков ҳам элта олмас — жон берар ҳол : Кафандин ўзга даҳр амволидин мол . Чу - қилғунг молу мулкингдин жудолиқ , Эрур шаҳлиқдин авлороқ гадолиқ . * * * Эйки , кўнглунгда йўқдурур тақво , Бермагил сувратингға ҳам оро . Токи остингда бўрё бордур , Балки кўнглинг аро риё бордур . * * * Сабр йўқ ҳар кишида ҳикмат йўқ . Саъдий Шерозий кутубхонаси 73 * * * Эрурмен нотавон ул навъким мўр , Эмасмен нишзан андоқки занбур . Мунинг шукрин нечун қилғум мани зор — Ки , эрмасмен қавию мардумозор . * * * Қилурман кўҳна ҳирқамга қаноат , Вале чекмон кншидин бори миннат . * * * Сабр кунжин маскан айлаб , руқъа тиккан яхшидур , Хожалар олдиға бориб жома қилғондин талаб . Дўзах ичра минг уқубат тортғон авлодурур , Кирғали жаннат аро ҳамсоя бўлғондин сабаб . * * * Билким , тирик юрмакдурур луқма емакликдин мурод , Сан жаҳлу ғафлатдин мунинг аксиға қилдинг эътиқод . * * * Кишиға кам емак бўлса табиат , Қотиғлиқ келса , бўлғай анга осон . Ва гар худ кўб ебон танпарвар ўлса , Туза олмой қотиғлиқға , берур жон . * * * Ема кўп , ўйлаким , бўғзингға етгай , Егил оз , ўйлаким , жон роҳат этгай . Қоринни ул сифат тўйдурма ҳар тун — Ки келтургай мусибат топмоғон кун . * * * Ноним афзун бўлди , аммо обрўйим бўлди кам , Бенаволиғ яхши кўргандин тамаънинг зиллатин . * * * Бори инсону ҳайвону жамики жонварларнинг Камоли бенаволиғдин фалакка чиқти афғони . Саъдий Шерозий кутубхонаси 74 * * * Емағай шер сарқутин итнинг Ўлса гар очлиғда хору зор . Оч ўлуб , ўлмагингга рози бўл , Сифладин луқма истама зинҳор . Гар Фаридундек ўлса неъматда , Киши деб беҳунарни қилма шумор . Кийса ноаҳл эгнига дебо , Бордурур зарҳал айлаган девор . * * * Сенингдек шоҳнинг қадридин асло ҳеч бўлмас кам Менингдек хор дехқон уйига бўлмоқ била меҳмон . * * * Вале деҳқон кулоҳи гўшаси афлокдин ўтғай , Бошиға соя солса лутф айлаб сен киби султон . * * * Қўл узотмоқлиғ улус олдида ёрим нон учун , Яхшироқдур қўл кесилғондин ёрим ибнон учун . * * * Келди дононинг вужуди , ўйлаким , покиза зар , Борса ҳар ерға , билурлар халқ қадру қийматин . Шаҳрдин чиқмас улуғзода ашр нодон эса , Не учунким , ўзга ерда тутмағайлар иззатин . * * * Бўлмаса зар , зўр ила дарёдин ўтмак бўлмагай , Бир кишининг зари яхши ўн кишининг зўридан . * * * Ғурбат аҳли қадрини билмас киши . Токи ғурбат бирла тушмайдур иши . * * * Эмин ўлтурмадим йилондин ҳсч , Токи билдим , онга недур хислат . Саъдий Шерозий кутубхонаси 75 Ичида бор адовати заҳри , Гар мулойим эрур онга сурат . * * * Ким юзиға очар савол эшикин , Ўлгуча ул ниёзманд бўлур , Хирсни ташла , подшоҳлиғ қил , Бетамаъ эл боши баланд бўлур . * * * Чу сўз нечаким софу ширин эрур , Сазовори таъзиму таҳсин эрур . Муқаррар они айламак хўб эмас , Ки ҳалвони бир егил - у , айла бас . * * * Ақллиғ киши ҳеч демас калом , Каломин биров қилмагунча тамом . * * * На сўз эшитса , они демакмидур оқил иши - Ки , шоҳ сиррини деб , бошини берурму киши ? * * * Қочормен , ўйла , ноқис дўстдинким , Менга айбим ҳунар кўргузғусидур . Борурман , ўйла , душманнинг қошиға Ки , деб айбиму қолим тузгусидур . * * * Унинг онингдек этар халқға ҳароши дил , Ки геша онча йўна олмоғуси тошдин гил . * * * Кимгаким подшоҳ мурид ўлса , Кўрунур пок агар палид ўлса . Кимгаким подшоҳ назар қилмас , Кўзиға ҳеч бир киши илмас . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 76 Йигит ҳар неча хўбу хушнамодур Ва лекин йўқдурур ҳаргиз вафоси . Вафо уммид этиб бўлмас йигитдин — Ки , кўбдур бошида турлук ҳавоси . * * * Неча йил ўтгуси — урмассан Ўз отанг гўри туфроғи сори юз . Сан отанг ҳаққида на иш қилсанг , Тутғил ўғлунгдин они сан доғи кўз . * * * Гадодин зоҳир ўлса минг бузуқ сўз , Улус мингдин бирини билмағайлар . Агар шоҳ айтса бир базла ногаҳ , Ёярдин даҳр аро тортилмағанлар . * * * Сийму зар чиқғусидур тошдин , Барча тошдин чиқмағуси сийму зар . Чун қуёш ер юзиға партав солур , Барча ерда лола бўлмас жилвагар . * * * Бўғоз хотун , оё донои ҳушёр , Туғар вақтида гарчи мор туғғой . Басе яхшидур ул фарзанддинким , Они нодон ва ноҳамвор туғғой . * * * Карим эл қўлларида бир дирам йўқ , Дирамлик кимсаларда бир карам йўқ . * * * Дегил ҳожийи бадгуҳарға мендин — Ки , йиртиб эл тўнин еткурсин озор . Анинг йўқ тевача қадри , нединким , Ёбон ул хор доим тортадур бор . * * * Оҳким , топғай эди кўнглум фараҳ , Саъдий Шерозий кутубхонаси 77 Сабзани қилсам тамошо ҳар баҳор . Эмди туфроқим сори қилсанг назар , Кўргасен устимда турлук сабзавор . * * * То ростлиғин билмас эсанг сўзнинг агар хўб , Айтурға ҳамул сўзни оғиз очмағил асло . * * * Илмдин ҳар кишики олмади ком . Бир матоъ олмай этди зарин тамом . * * * Гоҳ қаҳр этмак керакдур , гоҳ лутф , Гоҳ меҳр этмак керакдур , гоҳ итоб . * * * Мискин ҳарис олам аро тинмайин юрар : Ул ризқнинг изидин , ажал онинг изидин . * * * Эйки , миндинг югурук от уза , огоҳ бўлғил Ки , юк остида эшаки ожиз банди гилдур . * * * Оч қўшнунгнинг уйига борибон ўт тилама - Ки , уйи тунглукидин чиқғони дуди дилдур . * * * Кимки роҳатда ўткарур ҳолин , На билур очларнинг аҳволин . Очлар ҳолин ул киши билғай Бошиға очлик ғами келғай . * * * Сўзунгға ғарра бўлма ширин деб , Анга нодонлар айласа таҳсин . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 78 Фазлинг ар йўқ эса , онн билгил Ки , сўз айтурға очма ҳаргиз тил . Одамини тил этгуси расво , Очма оғзингни , бўлма бепарво . * * * Бировким , эрур одати рост сўз , Хатосин доғи чин этарлар гумон . Ва агар ёлғон айтурда чиқса оти , Билур чин сўзин ёлғон аҳли жаҳон . * * * Ҳар ғамеким , охири бўлғуси хуррамликға зам , Яхшидур ул шодлиғдинким , сўнғгида бор ғам . Саъдий Шерозий кутубхонаси 79 - Ғафур Ғулом таржималари - * * * Вафосиз дунёга дил берма зинҳор . Ҳеч кимга дўст бўлмас чархи кажрафтор . Ўлади шубҳасиз яхши ҳам ёмон , Бахтлидир яхши ном қолдирган инсон . * * * Тириксан , гўрингга гуллар экиб қол , Кейин қўзғалмоққа қолмагай мажол . Даврон офтоб - у , умр худди қор , Тириксан , мағрурлик қилмагин зинҳор . * * * Пулинг йўқ , бозорда нима қиласан ? Қўрқаман , саллангдан ажраб келасан ... * * * Кимки ўз ҳосилин хом еб тугатар , Куз куни хирмондан машоқлар терар . * * * Бу кун сўзламоққа сенда имкон бор , Ҳар қанча яхши сўз топсанг , айтиб қол . Эртага ажалнинг элчиси келгач , Тилинг қимирлашга тонмагай мажол . * * * Оғиз ичида гил , недур , эй оқил ? Ҳунар хазинасин калитидир — у . Эшик ёпиқ экан , билиб бўлмагай У ерда ннма бор — мунчоқми , инжу ? * * * Агарчи билимдонлар хузурида жим туриш — Одобдир . Аммо , пайти келганида сўзлаб қол . Икки ҳол ақлсизлик : гап келганда гапирмай , Зарур чоғда жим турмай , бўлиб кетиш сўзамол . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 80 Дунёни хўб кўрган , сўз устаси чол Сўзлашдан илгари аниқлар аҳвол . Оғзингга келганин валақлай берма , Кейинроқ сўзларсан , бундан ғам ема . * * * Ўйлаб кўр , оғзингдан чиқаркан нафас , Токи демасинлар : « Қил гапингни бас !» Тил билан ҳайвондан ажралур инсон , Бемаъни гапирган ҳайвондан ёмон . * * * Ночор қолган киши зўр берар тилга , Мағлуб бўлган мушук ташланур итга . * * * Бу жаҳон ҳеч кимга қолмас , биродар , Дилингни Тангрига топширсанг етар . * * * Таянч деб билмагил бу дунё молин , Кўпларни ўстириб , берди заволин . Жон берар экансан , фарқи йўқ сира : Тахтда ўласанми ё , тупроқ узра . * * * Чурқ этиб оғзини очмаса киши , Билинмас ундаги фазилат , нуқсон . Бу ўрмон холи деб гумон қилмагил , Балки ухлаб ётар шу ерда қоплон . * * * Жаҳондан Ҳумо қуш йитиб кетса ҳам . Бойқуш соясини истамас одам . * * * Ярим нони бўлган очиққўл киши Ярмини гадойлар есин , деб ўлар . Бир иқлим эгаллаб тўймас подшоҳ , Яна бир иқлимни олмоқчи бўлар . Саъдий Шерозий кутубхонаси 81 * * * Кўчат эндигина томир қўйган он . Бир одам суғуриб олиши осон . Вақт ўтиб , илдизин отганида - чи , Қўпора олмайди бўронлар кучи ! * * * Булутдан чин ҳаёт ёмғири ёғса , Тол дарахт шохида мева пишмайди . Уринма ёмонни яхши қилишга , Бўйрабоп қамишдан шакар чиқмайди . * * * Бир куни Зол деди ўғли Рустамга : « Душманни ўйлама кучсиз ва камтар . Бир талай сув келиб кичик булоқдан , Юкли туяни ҳам оқизиб кетар ». * * * Қаро бахт кишилар бахтиёрларнинг Ҳамиша заволин орзу қилади . Шанпарак кундузи кўра олмайди , Хўш , бунда қуёшнипг айби нимади ? Мингларча шаппарак кўр бўлса - бўлсин , Қуёш порлай берсин кўкда абадий . * * * Ўз халқига жавру зулм раво кўрган подшоҳнинг Ўз дўстлари ёв бўлур қийин дам келган куни , Фуқарога шафқат қилсанг душмандан омондасан , Адолатли шаҳаншоҳнинг халқи бу — ўз қўшини . * * * Ҳар битта гапнинг ҳам вақти етади , Беҳуда гапирсанг , қадринг кетади . * * * Гарчи юз йил ўтпараст ўтга хизмат этади , Ўзи ёққан оловга тушса , куйиб кетади . Саъдий Шерозий кутубхонаси 82 * * * Худонинг ризоси — тўғрилик иши , Адашмас туз йўлдан кетгувчи киши . * * * Ишинг чаппа кетганида дилинг оғриб , чекма ғам , Чунки зулмат ичидадир оби ҳаёт суви ҳам . * * * Ёмон кунга қолганингда тутма дилингни ҳазин , Худо берар марҳамат кўп , лекин кўздан яширин . * * * Замонага ўпка қилма , юзингни тириштирма , Чидам аччиқ келади - ю , меваси ғоят ширин . * * * Дарёдан дур йиғасан сиққанича қучоққа , Ё тўлқинлар ўлаксангни улоқтирар қирғоққа . Кўрмадингми , бирор киши улуғ мартаба топса , Хушомадга келадилар таъзим билан қошига . Тойилса - ю , иши чаппа кетар бўлса , қарайсиз , Ҳеч тан тортмай оёқ қўйиб , чиқадилар бошига . * * * Амиру вазиру подшоҳларнинг Ёнига бесабаб бормаслик керак . * * * Қутида турганда бурқимайди уд , Сен олов устига уни ташлагил . Улуғлик ниятинг бўлса , сахий бўл , Уруғ сочилмаса , унмайди ҳосил . * * * Фуқаронинг боғчасидан султон узса бир олма , Навкарлари қўпоради дарахтларнинг илдизин . Зўрлик билан бешта тухум ола қолса подшоҳ , Аскарлари сихга тортур товуқлардан беш юзин . Саъдий Шерозий кутубхонаси 83 * * * Султоннинг ризосин топа олмайсан , Токи фуқаронинг кўнглин топмасанг . Худо бандасига яхшилик қилғил , Худо гуноҳимни кечирсин , десанг . * * * Ҳар кимнинг мансаби , қуввати бордир , Халқ молин емакка қудрати бордир . Каттакон сўнгаклар ҳалқумдан ўтар , Лекин пастга тушиб , қоринни йиртар . Халққа зулм этса ҳар бир ситамкор , Унга қарғиш — лаънат қолур пойдор . * * * Оқил киши алам ўтса , ўз халқидан ўпкаламас , На азият , на роҳатга халойиқ сабаб эмас . Бирни бирга дўсту душман қилмак Худонинг иши Ва Худонинг измидадир ҳамма дилини ёзмиши . Агарчи отилганда камондан отилади , Бирор ўқчи отганини ақллилар билади . * * * Нима бало , илонмисан , кўрганингни чақасан , Бойқушмисан , қайси ерга қўнсанг , уни йиқасан . * * * Чўлнинг шамолидек ўтажак даврон , Ўтар аччиқ - чучук , яхши - ю ёмон . Золим бизга ситам қилдим , деб ўйлар , Чидадик , гуноҳи ўзида ҳамон . * * * Султоннинг раъйига қарши сўз айтмак , Ўз юрак қонингга қўл ювмак демак . Кундузни подшо кеча деб билса . « Ҳай - ҳай , ана Ҳулкар !» — демаклик керак . * * * Дўстларнинг кўнглини қўлга олай деб , Отамерос боғни сотилса яхши . Саъдий Шерозий кутубхонаси 84 Яхшилар қозонин қайнатиш учун Бисоту буюмлар ёқилса яхши . Ёмон ниятга ҳам сен яхшилик қил Ит оғзин нон билан тийилса яхши . * * * Қўлда элаб , хамир қилмак сўнмаган оҳактошни , Осон ишдир амирларга эгишдан азиз бошни . * * * Қимматли умримиз кўп исроф бўлди , Ёзу қиш нима еб , не кияман деб . Сен , қорин қурғур ҳам битта нонга кўн , Икки букулишни бизга кўрма эп . * * * Бахтли ва давлатли бўлмас билимдон , Бунинг барчасига сабаб осмон . Жаҳонда учрайди такрор ва такрор : Аҳмоқлар ҳурматда , ақллилар хор . Кимёгар қийналиб ўлиб кетади , Аблаҳга хазина насиб этади . * * * Юзма - юз келганда қуй каби ювош Орқадан бўридай одамхўр , бебош . * * * Сиртимни мақтай бериб , мени уялтирмагил , Ичимда қанча нуқсон , уни ўзим биламан . * * * Элатдан биттаси аҳмоқлик қилса , Қишлоқнинг обрўсин кулдай тўзғитар . Ушбу мақолни ҳам эшитгандирсан : « Ярамас бир бузоқ пода булғатар ». * * * Дилни оғритарлик бир қўпол киши , Билимдон даврада ножўя иши , Каттакон қудуқда лиммо - лим гулоб , Саъдий Шерозий кутубхонаси 85 Битта ўлакса ит қилгандай ҳароб . * * * Қийин кунга қолган чоғда руҳинг бўлмасин тушкун , Душманларнинг терисидан дўстингга бичгил пўстин . * * * Бир киши касал узра тун бўйи йиғлади зор , Тонгда йиғлаган ўлди , соғайиб турди бемор . * * * Ўғрининг омади келиб турган чоқ , Карвоннинг додига соларми қулоқ ? * * * Занглаган темирни минг ишқов бериб , Кўзгудай сайқаллаб , боқиб бўлмайди . Қора кўнгилларга ўгит фойдасиз , Тошга темир михни қоқиб бўлмайди . * * * Шод кунларинг ғамгинларнинг кўнглин топ , Дил оғритган балоларга қолади . Бўла туриб тиланчига бермасанг , Бирор золим сендан юлқиб олади . * * * Бирор эсли кишига ҳатто ҳазил сўз айтсанг , У шундан ҳам ўзига чиқаради хулоса . Аммо аҳмоқ кишига юзлаб ҳикмат ўргатсанг , Барчаси унинг учун туюлар ҳазил нарса . * * * Ўзинг яхши бўлсанг юриш - туришда , Сендан айб тополмас ҳар бир ярамас . Танбурнинг ўз сози жойида бўлса , Созанда қулоғин бураб ўтирмас . * * * Билдингми , тонг чоғида нима дер менга булбул : Саъдий Шерозий кутубхонаси 86 « Нечук одам саналғай севгидан бехабар дил ? Араб шеърин эшитган туя завқидан ўйнар , Сенда завқдан асар йўқ , ҳайвон экансан буткул ». * * * Агар сен истасанг бойлик ва давлат , Энг катта бойликка тенгдир қаноат . Этагинг тўлдирса бир бой зар билан , Сен унга қарама шод назар билан . * * * Катта кишилардан эшитдим ҳар гал : Дарвешлар чидами бойликдан афзал . * * * Мўлу кўл , каттакон амалга мингач , Дўстини танимас кўзин босиб ёғ . Ошнолар ёнига ҳасрат - ла борур . Амалдан ҳайдалиб , ожиз қолган чоғ . * * * Дўстни - ку йўқламоқ зарра айб эмас , Аммо « Бас !» дегунча боравермагил . Бошқалар тергашин ёқтирмас бўлсанг , Ўзингни аввало ўзинг тергагил . * * * Яхши эркак уйидаги ёмон хотин мисоли Бу дунёда эркак учун жаҳаннамнинг тимсоли . Ёмон хотин суҳбатидан қочиб , қидир паноҳи , Жаҳаннамнинг оловидан ўзинг сақла , илоҳи ! * * * Бола - чақа қайғусида банд бўлгап киши Жуда қийин тинч турмушни хаёл қилиши . Фарзандлар қайғуси : кийими , нони Эсингдан чиқарар сайри самони . Кундузи кўнглимда қиламан қарор , Бу кеча Тангрини топай деб бир бор . Қачонки хуфтоннинг вақти келади — Рўзгорим ташвиши кела туради . Саъдий Шерозий кутубхонаси 87 * * * Майли , ким бўлмасин : пирми , муридми , Ёки зўр шоирдир , етук шуҳратга , Бу тубан дунёга келиши билан Оёғи асалга илашган пашша . * * * Хонақоҳдан мадрасага келди юракли киши Ва тариқат аҳли билан улфатчиликни бузди . Мен сўрадим : « Олим билан художўйнинг фарқин айт , Нима учун олимларға тортимингни кўргуздинг ?» Деди : « Обид тўфон қўпса , шолчасин ахтаради , Олим эса сув ғарқ қилган кишини қутқазади ». * * * Катта дарё бир тош билан лойқаланиб қолмайди , Ранжиш билган билимдонни жилдираган ариқ де . * * * Қариндошинг бўла қолса диёнатсиз , беадаб , Сен ҳам ундан қариндошлик ипин узсанг , яхши гап . * * * Бағдодда бир қувноқ кекса бор эрди , Қизини кавушдўз йигитга берди . Аёвсиз даванги шунчалар сўрди , Қизнинг дудоғидан қонлар югурди . Эрталаб отаси буни кўради , Куёви олдига бориб сўради : « Бунча чайнамасанг , чўзмасанг , аҳмоқ , Кавушлик теримас , бу нозик дудоқ !» Кулги - чун айтмадим , менга қулоқ сол , Хазилни ташла - ю , жиддийсини ол : Бировнинг табъида ёмонлик бўлса , Ўлганча қолади — бу турган нарса . * * * Деворга ёзилган бўлса ҳам ўгит , Унга амал қилгай эси бор одам . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 88 Эшитдим , бир сипоҳ кундан бир куни Бўри чангалндан қутқарди қўйни . Оқшом қўй бўғзига пичоқ ишқади , Шунда қўй ялиниб , унга йиғлади : « Аввали бўридан қутқарган сенсан , Билсам , ўша бўри ўзинг экансан !» Саъдий Шерозий кутубхонаси 89 - Шоислом Шомуҳамедов таржималари - Ўз меҳнатидан нон еган киши , Ҳотам миннатидан озод ёш - қиши . * * * « Ҳамёни соф тилла тўла бўлса ҳам , Оч киши саҳрода қўёлмас қадам . Биёбонда қолган оч бечорага , Кумушдан яхшидир қайнаган шалғам ». * * * Қоврилган қуш қадри тўқлар олдида Дастурхонда пиёз , кашнич , ўтдан кам . Оч олдида ўтар товуқ ўрнига Қуруқ сувда қайнаб пишган бир шалғам . * * * Дил на қилсин паст табиат бўлса тан , Ҳар маҳал эсмас шамол хоҳиш билан . * * * Муҳтож банда илтижода Худога қўлин очар , Тўқлигида қўлларини қўлтиққа уриб қочар . * * * Олтин - кумуш бўлса , едир барчага . Ўзинг ҳам роҳат қил , еб - ичиб қолгин . Сендан қолажакдир бу иморатлар , Ғиштлар бўлганда ҳам кумуш ё олтин . * * * Ўлган агар тирилиб келса , Уруғлари билан бўлса жам , Оғир эди мерос қайтармоқ Қариндошин ўлимидан ҳам . * * * Е , эй бадбахт , ҳеч ннма аямасдан , Бадбахт ўлди йиққанини емасдан . Саъдий Шерозий кутубхонаси 90 * * * Агар иш кўрсатмаса , бекордир фазлу ҳунар , Уд оловга тушмаса , уйни қилмас муаттар . * * * Бадавлат ғарибмас тоғу чўлда ҳам . Қайга борса , қурар ётоғу чодир . Ўз кулбасида ҳам ғарибу забун Орзуга етмаган бечора фақир . Агар косиб мусофирликка чиқса , Қийинлик бетини кўрмайди асло . Ксчин оч ухламоққа мажбур ўлғай . Гар ўз юртида тахтдан тушса подшо . * * * Ризқ агар ҳар кимға келур бегумон , Ақл дер : « Қидиргил уни сен ўзинг !» Ҳеч киши ажалсиз ўлмайди , аммо Ким аждар оғзига уради ўзин ? * * * Ақлнинг кўзи ҳам тамаъдан боғлиқ , Тамаъдан илингай домга қуш , балиқ . Зулм кўрсанг , кийгил чидам этигин , Юмшоқлик ёпади уриш эшигин . Юмшоқ муомала , ширинсўз одам Бир қил билан тортиб кетар филни ҳам . Юмшоқ бўлгил , юмшоқ ипакни ҳатто Ўткир қиличлар ҳам кесолмас асло . * * * Ризқингдан ортиқни еб бўлмаса ҳам , Талабда бўлмағил дангаса , беғам . Ғаввос наҳанг оғзин ўйласа агар , Қўлга киритолмас ҳеч дурру гавҳар . * * * Илвасин келтирмас овчи ҳам ҳар кун , Бир кун йўлбарс йиртиб ташлаши мумкин . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 91 Гоҳида равшанфикр донолардан ҳам Чиқмаслиги мумкин дурустроқ тадбир . Гоҳида ақлсиз гўдак бир бола Янглишиб , нишонга ўқ урар моҳир . * * * Ҳунардан катта айб йўқдир адоват кўзига ҳар дам , Ўзи гул бўлса ҳач , душман кўзинда бир тикан Саъдий . * * * Сўз демасанг , сенда кимнинг иши бор , Дедингми , далил айт , исботла такрор . * * * Ўз уйингдагини билолмай зинҳор , Қайдан билдинг — фалак авжида не бор ? * * * Инкор кўзи - ла қараган кишига Юсуфнинг юзи кўринар хунук . Агар чуҳаббат - ла қараса девга , Дев кўринар фариштадек туп - тузук . * * * Гар бегона келса шамнинг ёнига , Соя қилса , ўлдир ундай одамни . Лаби ширин , шакарханда ёр келса , Енгинг билан шу он ўчиргил шамни . * * * Денгиз фойдаси яхши , тўлқин солмаса даҳшат , Гул суҳбати хуш эди санчилмаганда тикон . Висол боғида товус каби қилардим хиром , Бу кун ёр ҳижронида тўлғандич мисли илон . * * * Ўзингдан яхшироқни изла , фурсатни ғанимат бил , Ўзингдеклар билан мумкин қадар камроқ суҳбат қил . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 92 Эр қучоғидан хотин турса ҳар субҳ норизо , Бундай уйда дам - бадам қўзғар жанжал , можаро . * * * Найранг билан сочинг қиласан қора , Аммо букчайган бел рост бўлмас сира . * * * Ўзи буюрмоққа ўрганган киши Қийин бошқаларга қулоқ солиши . Ким агар ўсибди нозу неъматда . Ҳоли оғир бўлар қолса кулфатда . * * * Агарда муаллим бўлса беозор , Болалар синфни қилишар бозор . * * * Кириминг бўлмаса , чиқимни тўхтат , Қайиқчилар куйлар шундай бир қўшиқ : « Агар тоққа ёмғир ёғиб турмаса . Бир йилда Дажла ҳам бўлар қуп - қуруқ ». * * * Орзуға етишган бахтиёр нечун Қаро кун ғамида чекади алам ? Шодлик - ла еб - ичиб , яша , эй дилкаш , Эртанги кунни деб бугун чекма ғам ! * * * Паст нодон мастликда ўйламас асло Не кечар аҳволи йўқлик кунида . Баҳорда барги мўл дарахтлар ночор - Яланғоч қолар қиш изғиринида . * * * Ўз элига вафо қилмаган киши На севимли бўлур ва на донишманд ». * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 93 Агар бўлмас экан фазлу ҳунар ҳеч , Билиб бўлмас одамми , нақши девор . Бисот , мол қўлга киргизмоқ ҳунармас , Қўлингдан келса , бир дил овла , эй ёр ! * * * Зулм ила халқ терисин шилган ўшал ҳожига Менинг номимдан бориб , икки оғиз сўз дегин : « Сен ҳожи эмас , балки ҳожи эрур бу туянг , Чунки тикан овқати , кўтарар одам юкин ». * * * Буюрмас ақллик киши ҳеч маҳал Тамизсиз кишига муҳимроқ бир иш . Бўйра тўқиган ҳам тўқувчи , лекин Қўлидан келарми ипак иш тўқиш . * * * Бировга сир айтиб , сақла дегандан , Дил сирин ҳеч кимга айтмаган маъқул . Ариқ тошиб кетса , боғлаб бўлмайди , Сувни энг бошидан қайтарган маъқул . * * * Икки киши адоватин ўт десак агар , Ўтни ташиб турувчидир бадбахт иғвогар . Қайта тотув бўлишганда бу икки кўнгил , У бўлади бахти қаро , шарманда , хижил . * * * Дўст - ла сўзлашсанг ҳам бўлгил эҳтиёт , Душман қулоғига етишмасин боқ . Девор ичра ҳар не десанг , ҳушёр бўл , Девор орқасида бўлмасин қулоқ . * * * Қўлдан келган ҳамма чорадан кейин Қўлга қилич олсанг , раво бўлади . * * * Раҳмдиллик одамга олий хулқ , аммо Саъдий Шерозий кутубхонаси 94 Дилозор ярасига қўймагил малҳам . Айлама раҳм - шафқат илон - чаёнга , Бундан озор топар фарзанди одам . * * * Ишонмагил маддоҳ , сўзамолларга , Заррача нафъ учун сени мадҳ этар . Бир куни муродин ҳосил этмасанг , Икки юздан ортиқ айб санаб кетар . * * * Одамнинг тор ичагин битта нон тўлдирар , бас , Бутун олам неъмати оч кўзни тўйдиролмас . * * * Бир аҳмоқ эшакни сўзга ўргатмоқ - Бўлиб , сарф айларди кўп вақту кўп куч . Бир донишманд деди : « Таънага қолма , Эй ахмоқ , беҳуда уринишдан кеч . Яхшиси , сен ундан сукутни ўрган , Ҳайвон гапиришга ўрганарми ҳеч ?». * * * Кимки андишасиз сўзласа жавоб , Сўзи эътиборсиз , чекар изтнроб . Ё ўйлаб сўзлагил инсон мисоли , Ё жим туравер ҳайвон мисоли . * * * Зоғ билан бир бўлса булбул қафаси , Не ажаб , ичига тушса нафаси ? * * * Донони шарманда қилдим - ку , дея , Ғурурга берилмиш мақтанчоқ нодон . Билмаски , ноғора овози доим « Ҳижоз » куйин босиб кетади осон . * * * Донодан бир панду насиҳат сўрдим , Дедики : « Нодонга қўшилма ҳечам . Саъдий Шерозий кутубхонаси 95 Агар доно бўлсанг , ақмоқ бўласан , Йўқса , нодонлигинг ортар яна ҳам ». * * * Лутф этган кишининг хоки пойи бўл , Дағаллик қилса , соч кўзига тупроқ . Дағал кишиларга юмшоқ гапирма , Занг арчолмас эгов бўлганда юмшоқ . * * * Гапинг чинлигини яхши билмасдан , Оғзинг очиб , асло сўзга урма дам . * * * Ёлғон сени банддан қилса ҳам халос , Рост гапиргил . агар бандда қолсанг ҳам . * * * Қуш тушмас пастдаги дона устига , Тузоқ узра кўрса ўзга бир қушни . Бошқаларга ибрат бўлмайин десанг , Ўзинг ибрат олиб , юритгил ишни . * * * Менинг феълим агар бўлса ярамас , Сен ўз феълинг қўлдан чиқармасанг бас . * * * Қози беш бодиринг еса гар пора . Юз полнз ҳукмига топади чора . * * * Ўз тўнингга солсанг агар юз ямоқ . Ўзга тўнин сўрагандан яхшироқ . Саъдий Шерозий кутубхонаси 96 « БЎСТОН » ДАН - Чустий таржималари - * * * Эшит , эй ҳунарманд — доно киши , Эмас айб излаш ҳунарманд иши . * * * Жаҳондан кетар пайтда Нўширавон Бу сўзларни Ҳурмузга этмиш баён : « Хамиша ғариблар дилин овлагил , Сен ўз роҳатинг кўзлаган бўлмагил . Агар роҳатингни қиларсан ҳавас , Қўл остингдагилар сира тинчимас . Ақлликка маъқул эмас ҳеч қачон , Еса қўйни бўри , ётиб қўйчивон . Чиқор ҳожатин ҳамма муҳтожни , Шулар қўйди шоҳ бошига тожни . Дарахт бўлса шоҳ , халқ илдиз эрур , Бил , ўғлим , томир - ла дарахт улғаюр . Элинг қалбин оғритма , берма зарар , Қурур илдизинг ранжиса эл агар . ... У юртда тополмайсап ободлик Агар элда йўқ шоҳидан шодлик . Тушида кўрар юрт ободлигин Хароб айлагач юрту элнинг дилин . Ёмонлик , ҳароблик зулмдан келур , Улуғлар бунинг маънисин хўб билур . Ситам бирла қатл этмоқ элни зиён . Шулар мамлакатда мадор , соябон . * * * Эшитдимки , Шеруяга ушбу хил Ўлим вақти Ҳусрав деди : « Яхши бил , Нечук ишни қилмоққа этсанг ният . Мудом эл ишин яхшилашга қарат ... Агар бўлса ўткир тиғинг қанчалик , Эмас тул хотиннинг дилин оҳидек ... Ёмон ҳам ўтар , яхши ҳам , яхши бил , Сени яхши ном бирла ёд этсин эл ... Сила яхши бошини — бермас зиён , Ёмонга тараҳҳум — ўзингга ёмон ... Таниш бўлмагандан ҳазар яхшидур , Ки дўстлик ниқобида ёв ҳам бўлур ... Саъдий Шерозий кутубхонаси 97 Сахий бўл - у , хуш хулқу мардона бўл , Ғарибларга боққилки , ҳақ йўли шул . Қололмас жаҳон ичра мангу киши , Фақат қолгуси яхши ному иши . Тирик улки , ундан кейин қолса жой , Ҳовуз , қил кўприк - ла карвонсарой . Агар қолмаса ҳар кишидап нишон . Удир меваси йўқ дарахт бегумон . * * * Бадахшонни ( нг ) лаълин ушатмоқ осон . Ушалгач , бутун бўлмагай ҳеч қачон . Ҳ и к о я т Унутдимки , қайси китобда экан , Йўлиқмиш биров тушда шайтон билан . Қади сарву шамшод экан , чеҳра ҳур , Юзида қуёш нурлари товланур . Яқин борди - ю , деди : « Шайтонмисан ? Фаришта бу хилда гўзал бўлмаган . Шу хил тўлган ойдек юзинг , суратинг , Жаҳонда нега энг ёмон шуҳратинг ? Оёқ остида суратинг не учун , Чизилмиш баҳайбат , ёмону забун ?» Бу сўзни эшитгач у бахти қаро Келиб аччиғи , чекди оҳу наво . Деди : « Шаклим эрмас у янглиғ хунук , Қалам душман илгидадир , эй буюк ! Биҳиштданки , юлдим мен илдизларин , Чизар суратим мисли деви лаин . Бу янглиғ гўзалман ва лекин ҳамон , Менинг суратимни чизарлар ёмон ». * * * Хатим беғалат — тўғри юргач қалам , Хато излагандан недир менга ғам ? * * * Кўрарсан — биларсанки , ҳар камбағал — Боқар бойга ҳасрат билан ҳар маҳал . * * * Шошиб ҳар кишики , қилич ушлагай , Саъдий Шерозий кутубхонаси 98 Пушаймон била ўз қўлин тишлагай . Ғаразлик киши сўзини сўз дема , Ишониб , анга , сўнгра афсус ема . Ақлли киши сабр этар ҳар нафас , Жаҳолатга енгилган оқил эмас . Азиз номи қолган етук кишилар Киши молига бермадилар зарар . Агар оч қолиб , берса ҳам мард жон . Етимлар ҳақин емагай ҳеч қачон . Ҳ и к о я т Улуғлараро бир улуғ аҳли фан , Деди қисса Абдулазиз ўғлидан . Узугин кўзи бор экан бебаҳо , Харидор кучи етмаган мутлақо . Ёрутгайди тунни ажойиб бу дур , Қуёшдек сочарди жаҳон ичра нур . Келиб элга очлик йили ногаҳон , Қади янги ойдек эгилди шу он . Элин кўрдиким , очу дармони йўқ , Мурувватдан эрмас ўзи бўлса тўқ . Киши кўрса халқ коми ичра заҳар , Томоғидан ўтмайди шарбат - шакар . Буюрди — узук кўзини сотдилар , Етим , тулга раҳми келиб шул қадар , У бир ҳафта бўйлаб улашди пулин , Дилин онлади очу қашшоқ элин . Бироқ унга дерди маломатчилар : « Тополмайсан энди бу янглиғ гуҳар !» Эшиттим , дер эрди у доно киши , Юзига томиб шамъдек кўз ёши : « Ярашмайди зийнатланиш пюҳ учун , Агар бўлса эл ҳоли очу забун . Қўлимда бу кўзсиз узук безарар , Зарар — э , дили ғамда бўлса агар . Ўзидан бурун ҳар ким эл роҳатин Агар кўзласа , унга минг офарин ! Кишилар ғамини еган мардлар , Бўлиб қайғули , роҳатидан кечар . Агар ётса шоҳ тахтида боҳузур , Ишонмаки , эл ухлаб , ором олур . Агар ухламас шоҳ бутун тун аро , Эл ухлайди ором олиб доимо ». Ҳ и к о я т Шаҳаншоҳлар ахборида бор экан , Саъдий Шерозий кутубхонаси 99 Миниб тахт уза , Тукла сардор экан . Зулм кўрмади даврида ҳеч киши , Бўлакка сабоқ эрди тутган иши . Бир оқилга дер эрди бир марта у : « Ҳаётим бутун беҳуда ўтди - ку ! Дил истар ибодатни хилват аро , Тилакка етай бўлмай умрим адо . Қолур мансабу тахту мулку чаман . Олиб кетмади гўрга ҳеч қайси тан ». Эшитди буни оқили покдил , Чиқиб жаҳли , айтдики : « Эй Тукла , бил : « Ибодат ўзи халққа хизмат қилиш , На тасбеҳда , на жойнамозда бу иш . Умр бўйи тахт узра сен шоҳ бўл , Дили ноку хушхулқу огоҳ бўл . Садоқат , иродат билан боғла бел , Ёмон лофу қофдан мудом сақла тил . Улуғлар диликим , мусаффо эди , Шу хислат уларда муҳайё эди . Сира ўлмасам , деб ким айта олур , У кимдирки , дунёда ўлмай қолур . Агар ҳар кишидан қолур мулку мол , Ўзидан кейин бўлғуси поймол . Агар ҳар киши элга эҳсон этар , Элидан мудом унга раҳмат етар . Улуғ бўлса - ю , қолмаса яхши ном , Нишонсиз ўлиб кетди у , вассалом !» * * * Ғарибларга берма азобу алам , Сени маҳв этар топса пайтин у ҳам . * * * Зулм бирла йиққунча олтин , ахир , Хазинангнинг бўш қолгани яхшидир . * * * Чида зўр зулмига , эй нотавон , Бўлай , десанг , ундан кўра паҳлавон . Ғанимларни ҳиммат - ла енгмоқ зарур Ки , ҳиммат қўли барчадан зўр эрур . Ҳ и к о я т Дамашқ ичра келди қаҳатлик йили , Саъдий Шерозий кутубхонаси 100 Унутди меҳрни кишилар дили . Бахил бўлди осмон чунон ер учун , Дарахту экин қақшади бус - бутун . Қадимий булоқлар қолиб қуп қуруқ , Етим кўз ёшидан бўлак томчи йўқ . Фақат бевалар оҳи бирлан чиқар , Хар уй туйнугидан тутун чиқса гар . Дарахтлар ғариб бир гадодек — шу ҳол , Баҳодирлар аҳволи танг , бемажол . На боғу на саҳрода кўклам у йил , Чигиртка экин еб , чигирткани эл . Шу он келди ёнимга бир эски дўст , Фақат унда қолмиш суяк бирла пўст . Таажжубда қолдим — бақувват эди , Жуда мўътабар , ҳам бадавлат эди . Дедим унга : « Эй ёри покиза дил . Бошингга на иш тушганини дегил ». Ғазаб бирла дедики : « Эй ошно , Ўзинг хўб билурсан , саволинг хато . Кўрарсан машаққатли фурсат бу дам . Ниҳоятга етди мусибат бу дам . На ёмғир ёғар ерга кўкдан бу он , На ердан етар кўкка оҳу фиғон ». Дедим : « Сенга йўқ хавф , бул сўзни уқ : Заҳар кор этар қайда тарёк йўқ . Бу очлик бўлакларни гар маҳв этар , Бадавлатсан — ўрдакни тўфон нетар ?» Қараб , ранжиди мендан олим шу он : « Дегайсанки , нодонга доносимон ». Деди : « Четда ҳам бўлса мардоналар , Туролмас қараб , чўкса дўстлар агар . Юзим йўқчиликдан эмас заъфарон , Яланғоч , очларга ўртанди жон . Ақлли киши хоҳламас ҳеч қачон Элин , ҳам ўзин жисмига бир зиён . Шукурким , таним соғу қувватлиман , Дилим титрагай ўзгалар дардидан . Мажолсиз касал ёнида бўлса гар , Киши соппа - соғ бўлса ҳам , нам босар . Кўринганда очу ғариб , нотавон , Заҳар бўлгай оғзимда ҳар луқма нон . Агар банду зиндонда дўсти ётар , Киши қайда гулзор сайрин этар ». Ҳ и к о я т Тутаб турган эл қалби ёнди бутун , Куйиб кетди Бағдод ярми шу тун . Саъдий Шерозий кутубхонаси 101 Биров шукр этиб , дерди ёнғин аро : « Дўконим зарар кўрмамиш мутлақо !» Деди бир киши : « Эй хасис , ақлсиз , Фақат ўз ғамингни единг , бетамиз ! Сенинга дўконинг омон қолса бас , Шаҳар куйса , сенга писанд ҳам эмас !» Бахилдан бўлак ким ўзин тўйғазар . Кишилар ёмон ҳолда , очдир агар ? Кўрарким , ғариблар ютар қон мудом , Шу инсофми , бойлар еса гар таом ? Касал боққан одамни сен дема соғ , У ҳам қайғу бирлан касалдир шу чоқ . Борур гарчи манзилга дўстлар етиб , Етолмас кейин қолгувчиларни деб . * * * * * * Ёмон жинсидан қолмади яхши ном , Ёмонлар ёмонлик - ла бўлғай тамом . * * * Кетиб қолса агар қўлдан тахту тож , Ёқангдан олур кўп яланғочу оч . * * * Қулоғингни туг , ғафлатингни қочур . Эшитгил — ўликлар насиҳат қилур : Ёмонликка юрмайди яхши киши , Ўтар яхшилик бирла доим иши . Ёмон йўлга борар ёмон ҳар қачон , Кўпинча ўлур йўлда мисли чаён . Биров фойдасин кўзламайди агар , Қаро тош билан тенг эрур ул башар . Хато сўзладим ман , аё яхши ёр , Қаро тошу темирда ҳам фойда бор . Ул одам уят бирла ўлса тузук , Гар ундан қаро тош бўлса тузук . На ҳар кимса йиртқичдан аъло бўлур , Ёмон кимсадан йиртқич афзал эрур . Ақлли кишини чин инсон дегил , Агар қонхўр эрканми , ҳайвон дегил . Гар инсон эса , ухласа доимо , Не фарқи бўлур вахшийдан эл аро ? Агар яхшилик тухмини экмади , Саъдий Шерозий кутубхонаси 102 Мурод хирманидан унга тегмади . Эшитган эмасман шу ёшга кириб : « Ёмоннинг жазоси бўлур яхши !» — деб . * * * Деди кимса ўз ўғлига бир замон ( Унутма сен оқил сўзин ҳеч қачон ): « Бил , ўғлим , гўдакларга қилма ситам , Ўзингдан улуғ жабр этар сенга ҳам . Сен , эй беақл бўри , ҳеч билмадинг , Мени шер ёрар , деб хаёл қилмадинг . Эдим ёшлигимда ажаб зўравон , Кичикларни ранжитган эрдим чунон . Едим бир забардаст муштин чунон , Кичикка мушт урмасман шундан буён ». * * * Ажам мулкида бир қаландарсимон Дер эркан : « Аё шоҳ Нўширавон ! Отангга вафо қилганида бу бахт , Қачон сенга теккай эди тожу тахт ? Сен олтинни Қорунча йиғсанг — битар , Қолур хайринг - у , ўзгасин ер ютар ». Замон наҳсу номардга давлат берур , Ғарибларга қайғу - машаққат берур . * * * Туғилса тузукдир хотиндан илон . Туғилгунча деви лаиндек ёмон . * * * Ит аъло эрур мардумозордан , Кишиларни кийновчи маккордан . * * * Бутунликча душманга ўтмай яроқ , Қўлингда уни сингани яхшироқ . * * * Қалам бошига келса ўткир пичоқ , Тили бўлгай ўткир , яна яхшироқ . Саъдий Шерозий кутубхонаси 103 * * * Эшит душманингдан хатоигни бутун . Кўрингай гўзал ҳар ишинг дўст учун . * * * Йўлинг устида чоҳ қазилса агар . Қилур дўст ундан сени бохабар . Йўл озганга , десанг , сўлинг тўғридур , Бу унга жафою ситам , зулм эрур . Хатонгни демаслар юзингга агар , Жаҳолат - ла айбингни дерсан ҳунар . * * * Шу хил бўлки , олам десин офарин , Ёмон демасин ўлганингдан кейин . Ёмонлик билан умр ўтказмагил , Сенга токи ёғдирмасин лаънат эл . * * * Гар иш ақлу тадбир билан ҳам бўлур , Яраш ёв билан жангдан афзал эрур . Енгиш ёвин зўр бирла бўлса қийин , Керак зар - ла ёпмоқ уруш эшигин . Агар хавф эса сенга ёв зарбидан , Тилин боғлагил лутфу эҳсон билан . Зарар ўрнида ёвга соч сийму зар , Ёв ўткир тишин лутф бўлмас этар . Бўлур чалса тадбир ноғорасини , Қилур хийла зўрларни чорасини . Чунон айлагил душманинг ҳурматин , Кейин пўстини шил , топиб фурсатин . * * * Агарчи эсанг қанчалик паҳлавон , Урушдан яраш яхшидир ҳар қачон . Кучинг етмаса гар муроса билан , Раводир кўтарсанг қилич унда сан . Бўйин товлама , ёв яраш истагач , Жилов тортма , душман кураш истагач . * * * Темир қалъани ағдарур саъй этиб , Саъдий Шерозий кутубхонаси 104 Қари фикру ёшлар қилич ишлатиб . * * * Агар ёвдан ортиқ эсанг қанча ҳам , Тунаб қолма ёв юртида ҳеч дам . * * * Жаҳонгашта эр марду оқил бўлур , Кўп иссиқ - совуқларни кўрган эрур . * * * Гар обод бўлсин , десанг , юрту эл , Улуғ ишни ҳар кимга топширмагил ... Кичикларга топширмагил катта иш , Эзолмайди сандонни мушт ёки тиш ... Десангким , ҳароб бўлмасин бу жаҳон , Синовсизга топширма иш ҳеч қачон . Чопар овчи ит шерга пайти билан , Уруш кўрмаган шер қочар тулкидан . * * * Туриш беғам икки заиф ёв аро Эмас мардлик , ушбу ишдир хато . Агар тил бириктирсалар ҳар иков , Бўлурлар жасоратли бир катта ёв . Бирин макру найранг - ла овора қил , Бирин янчибон , майли , юз пора қил ... Ёвинг душмани бирла дўстлик зарур , Ўшанда жаҳон унга зиндон бўлур . Ғажир бўрилар бир - бирини агар , Шу фурсат аро қўйлар ором олар . * * * Қилич қўлда - ю , жангда бўлганда ҳам , Унутма яраш йўлини ҳеч дам . Билимли , ҳунарманд , баҳодир эли , Қилур зоҳиран жапг , ярашда дили . * * * Ширинсўз ғаразгўйдан этгил ҳазар , Бўлур , эҳтимол , ул асалда заҳар . Саъдий Шерозий кутубхонаси 105 * * * Агар банди ичмоқчи бўлганда қон , Ситамгарнинг қонин сўрар беомон . * * * Кишиларга билдирмагил ниятинг , Кўпинча бўлур гаптошар улфатинг . * * * Жаҳонни мусаххар қилурман десанг , Халойиққа шафқат қил - у , қилма жанг . Агар лутфу шафқат - ла иш бўлса ҳал , Ёмонлик керак бўлмагай ҳеч маҳал . * * * Тирикликда ғам е , сен ўлган кўноқ , Ўғил - қизда мерос бўлур иштиёқ . Бутун бойлигинг элга бергил — есин , Сеники эмас ўлганингдан кейин . * * * Тиланмаслигинг шукрин эт доимо , Қуруқ қўйма эшикка келса гадо . * * * Етимлар бошига мудом соя сол . Арит гарду чангин тикан кирса ол . Етим турса олдингда маъюсдил , Ўз ўғлингни ҳатто ўпиб суймагил . Ҳ и к о я т Деди бир ақлликка бир ҳийлакор : « Чуқур лойга ботдим , кетибдир мадор . Бир аблаҳдан олган эдим ўн дирам . Юрак ичрадир неча ботмон бу нам . Туним доимо қайғу бирла ўтар , У соям каби кундузи эргашар . Кўнгил ранжитар ҳар гашт ҳар замон , Юракни тешар сўзи ханжарсимон . Худо унга бермабди гўё кўмак , Бутун умрида ўн дирамдан бўлак . Саъдий Шерозий кутубхонаси 106 Қун ўтказмайин доимо ҳар саҳар . Келиб беибо эшигимни қоқар . Сурарман хаёл : « Қайси ҳимматли эр . Дегайки : « Мана , ол - у , қарзингга бер !» Бу сўзни эшитгач , у нуроний чол Бериб икки тилла , деди : « Ола қол !» У ёлғончи пулни қўлига олиб , Қадар кетди зардек юзи очилиб . Биров чолга дедики : « Билгил уни , Киши йиғламайди у ўлган куни . Эгарлаб минар шерни ҳам ул гадо , Абу Зайдни ҳам мот этар мутлақо ». У дам обид аччиғланиб деди : « Бас ! Бу ишнинг сири менга маълум эмас . Агар тўғри бўлса , уни ёқладим , Элу юрт аро ҳурматин сақладим . Агар сўзи ёлғону ҳийла эрур , Ўзинг ўйла , охир пушаймон бўлур . Мен ўз ҳурматим сақладим зар билан У ёлғончию ҳийлагар макридан . Қил эҳсон ёмон бирла яхшига ҳам , Ҳам эҳсон бўлур , ҳам бўлур дафъи ғам ». М а с а л Қизига деди яхши деҳқон аёл : « Тўкинликда очликни қилгил хаёл . Идишларни сув бирла тўлғаз тамом , Ариқдан оқиб турмаган сув мудом . Бутун давлатинг дўст учун сочмагил , Зарар бергувчи ёвдан андиша қил . Қуруқ қўл қилолмайди мушкулни ҳал , Узун қўл ўяр дев кўзин ҳар маҳал . Бору йўқни сарф этганингдан кейин , Топилмас керак вақтида бир тийин . Гадолар - ку тўймайди хайринг билан , Ўзинг оч қолурсанми , деб қўрқаман ». Ҳ и к о я т Дўкондан олиб Шиблий бир халта дон , Кўтарганча кишлоққа етди шу он . Чумолини кўрдики , сарсон бўлиб , Юрар дони ичра паришон бўлиб . Бутун тунда уйқуси келмас эди . Олиб келди ўз жойига , сўнг деди : « Мурувватдан эмас чумолини ман Айирсам , жудо қилсам ўз жойидан ». Саъдий Шерозий кутубхонаси 107 Эзилган кишилар дилин шод қил , Ўшанда дилинг нюд бўлур муттасил . Эшит нок Фирдавсийдан сен буни , ( Худо ёрлақаб , рахмат этсин уни ): Чумолини ранжитма асло дилин , У ҳам жонлидир , ҳаммага жон ширин . Босиб , эзма ожизни , эй паҳлавон , Ўзинг ҳам бўлурсан бироқ нотавон , Ёмон ҳолга тушганни шод эт дилин , Унутма , ёмон кун келиб қолмасин . Қара : шамъ парвонага ўт қўйиб , Ўзи ҳам эл олдида битди куйиб . Биров балки сендан кўра нотавон , Биров балки сендан кўра паҳлавон . Керак , эй ўғил , ваҳший овига зўр , Кўнгил овламоқликка эҳсон зарур . Қилиб яхшилик , боғла ёв бўйнидан , Кесилмас бу занжир сира тиғ билан . Ёмонга ёмонлик қилур дўсти ҳам , Экиб арпа , ким қилди буғдой ғарам . Солурсан агар дўстга ранжу алам , У келмайди , боқмайди рангингга ҳам . Агар ёвга ким шафқатин кўрсатар , У ҳам охири балки дўсти бўлар . Ёмонларга ҳам меҳрибон бўл мудом , Тузинг оқлагай итга берсанг таом . Ҳ и к о я т Эшитдимки , бир марди покизадил , Юрарди Рум атрофида муттасил . Жаҳонгашталар - ла эдим ҳамсафар , Зиёрат қилурмиз уни , дедилар . Униб юз - қўлин ҳар кишини у дам , Қилиб ҳурмат ўтқазди , ўтирди ҳам . Бадавлат экан , бор экан унда бахт Ва лекин ўзи мсвасиз бир дарахт . Юзи иссиғ - у сўзда хўб меҳрибон Ва лекин ўчоғ музда , сувда қозон . У уйғоқ бутун тунда тоат билан , Биз уйғоқ — қорин оч , қаноат билан . Тонг отгач , эшик очди бел боғлабон , Ўшал кечагидек ширин , меҳрибон . Бор эди ширин бир пигит — шўхчан . Мусофир шу манзилда у биз билан . Деди : « Бўса » ҳарфин тузат , сўнгра бер . Гадо бўсадан тўшани яхши дер . Қилиб эҳтиром , кавшим артиш надур ? Саъдий Шерозий кутубхонаси 108 Бериб менга нон , майни кавш ила ур !» Ҳ и к о я т Эшитдимки , Ҳотамда бир тимқаро Оти бор экан , учқуру бебаҳо . Момогулдиракдек экан кишнаши , Чақиндан ўзар унга минган киши . Чопар тоғу саҳрога у тер сочиб . Булут , дердинг , ўттанда оғзин очиб . У селдек борар чўлда борган сайин . Қолар чанг каби ел ҳам ундан кейин . Шаҳарларда Ҳотамни эл мақташар . Унинг мадҳи султони Румга етар . Сахийликда ҳеч тенги йўқ дердилар , Учар отини мақташар эрдилар . Оти — кема дарёда , чўл ичра — сел , У учганда шунқор учолмас дадил . Деди шунда доно вазирига шоҳ : « Уятдир адоват қилиш бегуноҳ . Тилай зотли тулпорини бир сафар , Мурувват - ла топширса Ҳотам агар . Билурман , сахийдир , агар рад қилур , Довул бонгидек шуҳрати пуч эрур ». Илмли бир оқилни Тайга шу он , Қўшиб ўн киши бирла қилди равон . Булут ёш тўкарди ер ўлгансимон , Шамол қайтадан келтирар эрди жон . Юриб етди Ҳотам уйига алар , Дегил , сувга етди юриб ташналар . Сўйиб оту қанду шакар тўкди у , Этаклаб тўла нуқра — зар тўкди у . Тунаб ул кеча , эртаси эрталаб Улар этдилар отни ундан талаб . Паришонлик ўртарди Ҳотам дилин , У ҳасрат тиши бирла тишлаб қўлин , Дер эрди : « Аё оқили зуфунун , Бурунроқ менга айтмадинг не учун ? Мен ул учқур отимни сўйган эдим , Пиширган эдим , сизга қўйган эдим . Кеча бўлди - ку шунча бўрон - шамол , Бориш қўрага бўлди амримаҳол . Қўлимда йўқ эрди шу отдан бўлак , Шуни поилож кеча этдим газак . Менимча , мурувват эмасди шу он , Қараб турсам - у , ётса оч меҳмон . Сахинлик - ла дунёда қолсин отим , Агар кетса ҳам , майли , шундай отим ». Саъдий Шерозий кутубхонаси 109 Жўнатди бериб молу зар шул нафас , Табиий эрур хулқу , касбий эмас . Етиб Румга Тай мардидан хушхабар , Деди шаҳ : « Яша ! Офарин ! Топ зафар !» Шу бирлан тугал дема Ҳотам ишин . Эшит яхшироқ қиссасин айтайин . Ҳ и к о я т Биров эшаги лойга ботган эди , Бу ишдан дили қонга ботган эди . Ёғар эрди ёмғир , эди чўл совуқ . Бутун ер юзида қоронғу қуюқ . Тонг отгунча аҳволи оғир эди , Сўкинди — тилига не келса деди . Сўкар эди шоҳу гадоларни ҳам , Бугун душману ошноларни ҳам . Келиб қолди шу лаҳзада подшо , Бироқ сезмади у киши мутлақо . Эшитгач унинг кўп ҳақоратларин , Бирор сўз демоқ шоҳга бўлди қийин . Уялди - ю , боқди сипоҳлар томон , Деди : « Нега сўккай мени кўп ёмон ?» Бири айтди : « Эй шоҳ , бошин кес шу дам , Бу дард ўтмасин то бўлакларга ҳам ». Назар солди шоҳ унга ушбу маҳал : Эшак лойда , кулфатдадир камбағал . Шу дамда ғарибнинг гуноҳин ўтиб , Унутди ҳақоратни — жаҳлин ютиб . Зару оту тўн берди ушбу маҳал , Қасос вақтида меҳр қандай гўзал ! Бироқ деди : « Эй беақл , содда чол , Тприк қолмоғинг эрди амримаҳол ». Деди : « Шиква менга мувофиқ эди ». Шу қилган иши шоҳга лойиқ эди . Ёмонликка осон ёмонлик қилиш , Ёмонлик учун яхшилик — оғир иш . Ҳ и к о я т Биров сарф этишга ботинмас эди , Пули кўп - у , ҳеч кўзи қиймас эди . Емас эрди оч юрса ҳам туну кун , На бергай эди хайру эҳсон учун . Ўзи — зар асири кеча - кундузи , Кишан солган олтинга ҳам шул ўзи . Билиб олди ўз ўғли пойлаб секин , У нокас кўп олтинларин кўмганин . Саъдий Шерозий кутубхонаси 110 Эшитдим : зар ўрнига тош беркитиб , Совурмиш бутун зарни барбод этиб . Сахий мардда у зар тура олмади , Сал ўтмай қўлида сира қолмади . Ўзини бўғарди ота дод этиб . Ўғил базм этарди дилин шод этиб . Ота ухламай , тунда йиғлар эди , Ўғил эрталаб кулди , унга деди : « Ота , зарни йиғманг - у , енг , дейдилар , Зару тошни кўмганда тенг , дейдилар . Қазиб конлар , олтин олурлар нечун ? Маишат учун , хайру эҳсон учун ! Хасис илгида бўлса олтин агар , Ҳали ҳам у тош бағри ичра ётар . Ўғил - қиз билан емасанг зар туриб , Сира нолима қарғача оҳ уриб . Бахил бойда ҳар қанча ҳам бўлса зар , Илондек бу ганж узра босиб ётар . Илондек зар устида титрар бахил , Шунинг - чун турар олтини қанча йил . Ажал топиш - ла янчадирлар уни . Зарин тақсим этгайлар ўлган куни . Чумолига ўхшаб , ташиб е бу кун , Сени гўрда қуртлар емасдан бурун ». * * * Ақл қанча зўр бўлса - ю номдор , Уни ишқ зўри қилур тор - мор . * * * Бўлак яхши ном истама — шул етар : Сени яхши одам деса , эл агар . * * * Ақлли улуғлар жаҳонда сира , Ғарибларга кулмас қилиб масхара . Кўпинча улуғлар тушиб қолдилар , Ғариблар улар ўрнини олдилар . * * * Агар мард эсанг , ҳеч мақтанмагил , Зафар топмади мақтаниб кимса , бил . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 111 Пиёз пўст эрур — бошқа ҳеч нарса йўқ , У ўйлар ўзин пистадек мағзи тўқ . * * * Киши пул билан бўлмаган муҳтарам , Эшакдир эшак гар ипак кийса ҳам . * * * Ширин сўзли шилгай ғаним пўстини . Дағал сўзли душман қилур дўстини . Юзин кимки сандон каби айламас , Боши болғадан ҳеч зарба емас . Зафар топса бўлгай ширин сўз билан , Азобда юрар ким дағалсўз экан . Ширин сўзни урган мудом Саъдийдан , Дағал сўзли одам ўтар ғаҳ билан . * * * Ўзингга ёмонликни кўрма раво , Дағал сўзли бадбахт бўлур доимо . Агар йўқ экан сенда молу пулинг , Бу Саъдийча ҳам йуқми ширин тилинг ? * * * Улуғлар жафосини кўрмай киши , Кичиклар азоб чекса ҳам йўқ иши . * * * Чўпон яхшилик бирла қўйгил қадам . Ёмонлашга сўз топмасин муттаҳам . Оғир ботса душман сўзи , англа , бил . Не айбингни айтса , шуни қилмагил . Шу одам бўлур менга чин дўсту ёр - Ки , айбим юзимга деса ошкор . Эл олдида бўлғунг азиз , мўътабар , Ўзингни десанг ҳаммадан кам агар . * * * Зафарнинг калиди сенда йўқ экан , Очилмайди бахт эшиги зўр билан . Саъдий Шерозий кутубхонаси 112 * * * Дема ҳар садаф қорнидан дур чиқар , Ва ё ўқ нишонга тегар ҳар сафар . * * * Ўзига қараб иш қилур мардлар , Уялмас киши лоф урмас агар . * * * Қароқчи эрур яхшироқ , эй жиян , Ўзини пок кўрсатган ифлосдан . Риё сиртига бермагил эътибор , Бу сув остида балчиғу лойқа бор . * * * Кўрингай кийим авраси ҳар қачон , Шунинг - чун у яхши - ю , астар ёмон . * * * Керак бўлса сенга агар яхши ном , Ясатма ташинг , дилни пок эт мудом . * * * Есам арпа нонини меҳнат билан . Шириндир бировларнинг оқ нонидан . * * * Қорин бандаси ухламас тун бўйи , Биров жаз - жузида қулоғи , ўйи . * * * Бол излаб , егунча ари наштарин . Қаноат билан шинни есанг ширин . * * * Дили ғамли шоҳдан жаҳонда , ахир , Дилида ғами йўқ гадо яхшидир . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 113 Дилинг куймасин ноумидлик билан , Ёруғ кун туғилгай қаро кечадан . * * * Етук дуршунослар садаф сингари Очарлар оғиз келса сўз гавҳари . Сўзи бирла овора сергап бари Насиҳат эшитмайди кар сингари . Агар сўзласанг бетиним , зўр бериб , Қолурсан биров сўзидан бенасиб . Дуруст - нодуруст сўзга сабр айлаган Эрур яхши ҳозиржавоб лақмадан . Сўз инсон камолотидир , яхши бил , Билиб сўзлагил , ҳурматинг тўкмагил . Яқин бўлма сергап кишилар билан , Ақл ишлатиб , озу соз сўзла сан . * * * Юз ўқ отдинг - у , ҳаммаси ҳам хато , Бир ўқ бирла ур — бўлса ақлинг расо . Киши йўқда ҳам демас ул сўзни мард , Агар фош бўлганда келтирса дард . Биров ғийбатин қилмагил зинҳор , Девордан пари ҳам эшитгувчи бор . Дилинг шаҳру , сир — банди бу шаҳраро , Шаҳарни очиқ кўрмасин мутлақо . Тилидан ёнар шамъ мажлис аро , Шунинг - чун тилин йиғди ақли расо . * * * Ажаб тотлидир бараҳманнинг сўзи : « Ўзин ҳурматин сақлар одам ўзи ». * * * Мабодо сиринг бўлса фош эл аро , Ёпиш қайта мумкин эмас мутлақо . * * * Алангаки , бошдан - оёқ тил эрур , Бир оз сув билан ўчирилса бўлур . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 114 Ҳунарманд киши мен ҳунарманд демас , Уни таъриф айлар ҳунар ҳар нафас . * * * Агар сенда мушк йўқ , жим ўлтир , ахир . Агар бўлса , ҳиднинг ўзи айтадир . * * * Ёмон сўзга солма қулоқ ҳеч қачон . Кўзинг юм яланғочни кўрган ҳамон . * * * Ўзини тутар яхши доно киши , Бировнинг иши бирла бўлмас иши . Ҳ и к о я т « Ҳазилми ?» — дедим , кимса сўзлар эди , Ўғирликни ғийбатдан аъло , деди . Дедим унга : « Эй фикри хом , беақл , Ишонмайди бу қиссага ақлу дил . Ўғирликда не фазл кўрган эдинг , Ўғирликни ғийбатдан афзал дединг ?» Деди : « Чунки ўғри жасорат қилур . У мардлик кучи - ла қорин тўйғазур . Не орттирди ғийбатчи ғийбат қилиб ? Фақат қолди ўзи хижолат бўлиб ». * * * Вазифа ер эрдим Низомиядан , Ўтарди куним дарсу такрор билан . Мударрисга бир кун аёни дедим : « Ҳасад қилди менга фалони , — дедим . Қачонким , сўзим маъни додин берур , Негадир , унинг қорни тарс ёрилур ». Мударрис сўзимни эшитган эди , Келиб аччиғи , анча афсус еди . Дедиким : « Сенингча ҳасад - ку хунук , Дегил , сенга ким айтди — ғийбат тузук ?» Кишиларни ҳар кимки , деркан ёмон , Сени ҳам у яхши демас ҳеч қачон . Ёмонлайди ҳар жойда орқангдан у , Бировларни ҳам у ёмонларди - ку ! Саъдий Шерозий кутубхонаси 115 * * * Демишларки , уч шахсга ғийбат раво , Ошиб кетса тўртинчисига — хато . Бири подшоҳу жафокор эрур , Эл ундан ҳама вақт безор эрур . Унинг зулмин айтмоқ ҳалол дам - бадам , Билиб , эҳтиёт бўлгуси халқ ҳам . Иккинчи ҳаёсиз — яширма уни , Ўзин пардасин йиртади ҳар куни . Ҳовузга тушишдан уни тўсмагил , Қудуқда йиқилгай , ахир , яхши бил . Учипчи — тарозуда алдоқчилар , Ёмон феълидан қанча билсанг — гапир . Ҳ и к о я т Эшитдимки , бир ўғри чўлдан келиб , Сейистонга кирди саёҳат қилиб . Ўзига керакли емак ичмакин . Сотиб олди баққолдан у қанчасин . Тарозудан баққол ўғирлаб эди , Солиб шовқин , ул ўтри шундай деди : « Агар тунда йўлни тўсар ўғрилар , Сейистонлик кундуз куни йўл тўсар . Ёмон феъл учун тунда ҳам қўрқаман , Бу кундуз кунн қўрқмагай кимсадан ». * * * Кишиларки , душман сўзин келтирур , Улар душманингдан ёмонроқ эрур . Киши элтса дўстига душман сўзин , Қилибдир у душманга чин дўст ўзин . Туриб юзма - юз сўз деёлмайди ёв , Мени сўз билан қўрқитолмайди ёв . Ёв айтолмаган сўзни менга аён Дегайсан , шунинг - чун сен ундан ёмон . Чақимчи яна эски кек қўзғатар , Ювошган кўнгилни ғазаблантирар . Сен унга яқинлашма мумкин қадар - Ки , ўлган илон бошини қўзғатар . У зиндон аро гар кишанда ётир , Чақиб юрганидан шу ҳам яхшидир . * * * Саъдий Шерозий кутубхонаси 116 Уруш — икки тан ўртасида олов , Чақимчи ўтин тошигувчи мохов . Эрур ҳаммадан ҳам чақимчи ёмон , Унингдек разил кўрмадим қеч қачон . Бузуқ фикру нодонлиги бирлан ул , Бузар икки дўст ўртасини нуқул . Булар дўстлашурлар бўлиб жону дил , Уятга қолур ўртада ул разил . Икки тан аро кимки ўтлар ёқар , Ақлдан эмас бу , ўзи ҳам ёнар . Бу Саъдийча хилватда ким завқ олур , Тилин икки оламдан ул тортадур . * * * Хотин бўлса гар поку ақли расо , Эрин шоҳ этар гарчи бўлса гадо . Кўнгилга мувофиқ эса ёр агар , Зафар созини чалки , топдинг зафар . Агар ғамгусор эрса ёр тун бўйи , У ғамни дема ғам , есанг кун бўйи . Агар бўлса ёринг иноқу гўзал . Муродингга етдинг — муродинг ўшал . У бўлса ширинсўзли - ю покдил , Уни ё хунук , ё гўзал демагил . Дили пок хотин агарчи хунук , Ёмон хулқли хушнамодан тузук . Эри сирка берса , у ҳалво дегай , На ҳалпо ебон эрга аччиғлагай . Дил оромидир яхши бўлса хотин , Ёмон бўлса , ундан Худо сақласин ! Эса тўти бир зоғ билан ҳамқафас , Қафасдан қочиш истаган ҳар нафас . Бошингни олиб кетгил оворавор Ва ё бўйнинг эг унга бечоравор . Ковуш тор эса , киймаган яхшидир , Уруш бўлса уй , турмаган яхшидир . Ёмон хотини бўлса уйда агар , Ҳайитдек бўлур ул кишига сафар . Ул уй ичра ёп шодлик эшигин , Уруш бирла шовқин чиқарса хотин . Хотин бўлса нодону ҳам кирюрак , Хотинмас , бошингга балодан дарак . Хотиннинг ёмони оғир бир азоб , Хотин яхшиси ёру олижаноб . Ҳикоят Саъдий Шерозий кутубхонаси 117 Биров хотини бирла носоз эди , Келиб кекса донога нолиб деди : « Юким кўп оғир душманим дастидан , Чунонки , тегирмон тошин остиман ». У доно дедиким : « Керакдир чидам , Чидам берса , эр бўлмагай бўйни хам . Тегирмон тошисан - ку кирганда тун . Тонг отганда бўлмайсан ости нечун ? Узиб гулни , бўлган эсанг шодмон , Тикан дардини тортасан бегумон . Есанг бир дарахт мевасин муттасил . Тикан санчилиб қолса , дод демагил ! Кўча севгиси уйни барбод этар . Уйингни хотин меҳри обод этар ». * * * Жаҳондан кечиб , ғорда жой топса ҳам , Бутун эл юзига эшик ёпса ҳам , Қутулмас киши айб изловчидан , Тузукми , бузуқми — ёшинган билан . Бўлур куч билан тўсса дарё йўлин , Тўсиш мумкин эрмас чақимчи тилин . Ва ё тулкилик , хоҳ шерлик билан Қутулмайсан асло улар дастидан . Агар кирса хилват аро ҳар киши , Унинг бўлмаса кимса бирлан иши . Маломат қилурларки , айлаб риё , Қочар халқдан дев каби доимо . Агар бўлса хушсуҳбату покдил , Демаслар бу покиза ёки асил . Қийин кунга қолса бирор камбағал . Дегайлар бу бадбахт эрур ҳар маҳал . Куйиб йиғласа бир ғарибу гадо , Дегайлар бу қашшоқ бу бахти қаро . Келиб қолса бир бой ва ё подшоҳ , Дегайлар буни бизга берди Худо . Бу манманлиг - у кибр токай бўлур , Бу шодликни орқасидан ғам келур . Бирор камбағалга келаркан агар , Шараф , омаду бахту толе , зафар , Адоват - ла тиш қайрашурлар ҳадеб — Ки , дунё боқар пасту номардга деб . Ишинг ўнг келиброқ юришса агар , Ҳарис ёки дунёпараст дейдилар . Қўл урмас эсанг ишга ҳиммат қилиб , Текинхўр дейишгай маломат қилиб . Бу эзма , дегайлар , гапирсанг сени , Саъдий Шерозий кутубхонаси 118 Бу — сурат , дегайлар , жим эрсанг сани . Демаслар чпдамлини бу мард экан , Дегайлар бошни эгди қўрқув билан . Агар бўлса бошида мардоналик , Қочарлар дебон бу девоналик . Агар кам еса , таън этиб дейдилар : « Бўлаклар унинг молини ейдилар ». Агар у топиб еса яхши таом , Қорин бандаси бўлди , дерлар мудом . Қилиб балки ортиқча зийнатдан ор , Кийиб юрса оддий либос молдор , Ўзидан аяр пулни , бадбахт дебон , Қилурлар унга тилни ханжарсимон . Уйини агар ранг - баранг нақш этар , Танига агар тоза шоҳи кияр , Ғаразгўйлари таън этиб ҳар куни , Ясангай хотинларча , дерлар уни . Сафар қилмаса гар дили пок эр , Сафар қилгувчи они номард дер . Дегайким , хотин олдидан чиқмагай . Ўзин ақлини то ҳануз йиғмагай . Жаҳонгаштанинг ҳам шилиб терисин , Дегайлар у сарсону бадбахт , лаин . Унинг бўлса бахтдан насиби агар , У бўлмас эди дарбадар , дейдилар . Хотинсиз йигитни ғажиб бир талай , Дегайлар : гуноҳига ер титрагай , Хотин олса , дерларки , нафси учун Эшакдек ботиб қолди лойга бу кун . Ғажирлар кўримсизни ҳам ҳар нафас , Гўзалларни қандай улар чайнамас . Агар чиқса жаҳонга бирор он сени . Дегайлар бу жоҳил , паришон сени . Биров бирла қилсанг муроса агар , Бунинг ғайрати асли йўқ , дейдилар . Дегайлар сахийга насиҳат қилиб : « Пулинг қолмагай , сарф қилгил билиб ». Қаноат била юрса , қўйса қадам . Маломатга қолгай у бечора ҳам . Дегайлар у нокас отадек ўлар , Кетар қайғу тортиб , бу дунё қолар . Кишидан киши ҳеч қутулмас экан , Асир ўз иложни топар сабрдан . Ҳикоят Бир оқил , ҳунарманд йигит бор эди , Жуда нотиқу марду ҳушёр эди . Саъдий Шерозий кутубхонаси 119 Художўю покизадил , хуш қилиқ . Қаро мўйлаби ҳуснихатдан силлиқ . Луғатдон , билимдону илми етук . Деёлмасдн « ш » ҳарфин аммо тузук . Бир оқил кишига дедим бир куни : « Тиши йўқми олдин қаторда уни ?» Менинг бу сўзимдан қизарди шу он , Деди : « Ну каби сўзни айтмоқ ёмон . Кўзингни юмиб бир талай фазлидан , Кўриб биргина айбини айтасан ». X и к о я т Йиқитди чўчиб оти шаҳзодани , Танига ботиб кетди бўйни ани . Тану бўйни бир бўлди филдек шу дам , Тан айланман , айланмагай калла ҳам . Табиблар турар эрди ҳайратда жим , Фақат шунда юнонлик доно ҳаким Томирларни ишқаб , бошин тиклади , Йўқ эрса , у гўрга тиқилгай эди . Эшитти — унутмиш унинг хизматин , Гапирмас эмиш ҳеч унинг қийматин . Шоҳ олдига келди яна бир маҳал , У пасткаш назар солмади лоақал . Уялди у доною , эгди бошин , Эшитдим , ўзича дер эрди секин : « Бураб бўйнин ул кун илож қилмасам , Бу кун юз ўтирмасди мендан бу ҳам ». Қулидан юборди у бир доруни , Солиб ўтга , ҳидлаш керак , деб уни . Шоҳ олдига еткузди кул ҳам шу он , Унинг айтганин қилди шоҳ шул замон . У дам шоҳни чучкуртди ҳидли тутун , Танига яна ботди бошу бўйин . Ҳакимга узр айтгали ул куни , Кўп ахтардилар — топмадилар уни . Киши яхши кун қадрини билмагай , Ёмон кун агар бошига келмагай . Совуқ йилда қишлаш ғарибга оғир , Бадавлат киши қайда сезгай , ахир . Агар йўлда чаққонсан у довюрак , Шукр қил , юролмасга бергил кўмак . Қариларга ёшлар кўмак айласин , Ғарибларни давлатлилар қўлласин . Сув қадрини сен кемачидан кўра , Қуруқ чўлдаги ташналардан сўра . Киши дард чекиб то касал бўлмагай , Саъдий Шерозий кутубхонаси 120 Тани соғлик қадрини билмагай . Қоронғу кеча кўп узанган билан . Па бплснн уйида қотиб ухлагап . Иситма азобида ўткарса тун . Шу одам билурким , тун эрмиш узун . Хўжа энди турди — чалингач довул , На билгайки , қандай тун ўтказди қул ? * * * Ёмон кетидан тушмагил аввало , Тушибсанми , маҳв эт уни мутлақо . * * * Тили бўлса эди ўликда агар , Дер эрди қилиб доду фарёдлар : Умр ўтди бизларда ғафлат билан , Қўлингдан бу фурсатпи бой берма сан ! * * * Минг афсуски , шундай ажойиб ҳаёт , Яшиндек ўтиб кетди тез , бесабот . Пиёла синиб , унга тушса қадоқ . Унинг нархи тушгай ўшал ондаёқ . * * * Умидинг агар эрса хирмон қилиш , Экинни қил ўз вақтида парвариш . * * * Маломат билан қилма умрингни ҳайф , Шу фурсат ғаниматдир , « Алвақту сайф !» * * * Бу боғ сарви қанча баланд бўлса ҳам , Бошини ажал ели қилгувси хам . Топар воя ўттиз йил ичра ниҳол , Емиргуси бир зумда қаттиқ шамол . Жигарни кабоб этди бу икки байт , Рубобчи ўқирди эсимда у пайт : « Минг афсуски , бизсиз келур кўп баҳор , Очилгай кулиб , яшнагай лолазор . Келур фасллар қанча йиллар , эсиз , Саъдий Шерозий кутубхонаси 121 У вақтларда биз ғишту тупроқмиз ...» Ҳ и к о я т Топиб олди бир тилло ғишт бир киши , Хамиша художўйлик эрди иши . Тўсиб ақлини , қилди тилло гаранг , Бу савдо билан қалбини босди занг . Бутун тун бўйи ўйича дер эди , Туганмас умр бўйича дер эди : « Ялинмоқ , тиланмоқ билан қоматим Бировга эгилмас , кетиб ҳурматим . Солай ости мармар ажойиб бино , Тўсин , васса , шамшоду уд , ҳоказо . Солай бир гўзал ҳужра дўстларга хос . Очай боғдан эшик , ёзай соз палос . Зерикдим бу йиртиқ - ямоқ дастидан . Учоқ тафтида ёнди - ку жону тан . Пиширсин таомларни ошпаз келиб . Қилай парвариш жонни роҳат қилиб . Жуда қийнади жонни қаттиқ намат , Ётай парқу , шоҳида энди фақат ». Кетиб ақли , бўлди ўзи телбатоб . Бошин мағзи ҳирс панжасида ҳароб . Чиқиб кетди саҳрога мағрурланиб , На турди , на ўлтирди у айланиб . Биров гўр ўйиб , лой қиларди шу кун . Бу гўр лойидан ғишт қуймоқ учун . Чуқур ўйга ботди ўшал дамда чол . Деди нафсига : « Кўргил - у , ибрат ол . У ғиштга дилинг бердинг , эй бехабар . Сени лой қилиб , бир куни ғишт қуяр . Тамаъ оғзи очиқ эрур доимо , Юмилмайди бир луқмадан мутлақо . Кеч , эй ҳиммати паст , бу ғишт меҳридан , Тўсолғунгми дарёни бир ғишт билан ? Пулу мол йиғишни қилурсан хаёл , Этиб умр сармоясин поймол . Ғурур чанги ақлинг кўзини тўсар , Кибр ўти умр хирмонига тушар . Ғурур сурмасидан пок этгил кўзинг Етиб гўраро сурма бўлгунг ўзинг ». * * * Биров маргидан бўлмагил шодмон , Сени ҳам тирик қўймагай бу жаҳон . Бу бош охири бўлгусидир фано , Саъдий Шерозий кутубхонаси 122 Дегайсан кўзи йўқ эди мутлақо . Чопардим баланд тепани бир замон , Қулоғимга етди бу оҳу фиғон : « Ҳушинг бирла тешангни оҳиста ур , Юзу кўзу бошу қулоқ шундадир . У кун шоҳ эдим — мулким эрди жаҳон , Қаро ерга тенгман , қара , бу замон ». Ҳ и к о я т Бир аблаҳ ўзи эл ҳақин ер эди , У ҳар дамда шайтон лаин дер эди . Кўриб йўлда , шайтон унга дедиким : « Сенингдек разил дунёда кўрмадим . Ахир , дилда - ку иккимиз дўстмиз , Нега тиғ кўтардинг менга , бетамиз ?!» Саъдий Шерозий кутубхонаси 123 - Шоислом Шомуҳамедов таржималари - Яхшилик қилган ҳеч кўрмас ёмонлик , Ёмон ўз жонига топмас омонлик . * * * Мусофирга меҳр кўргузсанг агар , Улар яхши номинг оламга ёяр . * * * Улуғлар зъзозлаб ғариб одамни . Шуҳратлари тутди бутун оламни . Озор чекиб кетса ғариб хотири . Мамлакат шуҳрати сўнар охири . * * * Бегонадан бўлмоқ керак эҳтиёт , Дўст қобиғи ичра учраб турар ёт . * * * Қаттиқлик , юмшоқлик юз берар боҳам , Табиб ҳам ниш урар , ҳам қўяр малҳам . * * * Мард бўл - у , карамли , ҳам хушфеъл бўл , Ҳақ сенга , сен эса бандага топ йўл . * * * Донолар сўзини ёдингга олсанг : « Синамай иш тутган ҳоли бўлур танг ». * * * Ўйлаб кўр ўқини бўшатмай камон , Бўшатиб , сўнг ўйлаб , бўлма пушаймон . * * * Ишим , сўзим тўғри бўлса , не ғамим , Нима деса - десин ғийбатчи ғаним . Ҳ и к о я т Саъдий Шерозий кутубхонаси 124 Эшитдим — адолатли бир подшо , Кияркан астару авра бўз қабо . Бири дебди : « Шоҳим , тўнинг жуда жўн , Хитойи шоҳидан тикдир яхши тўн !» Дебди : « Бул кийимда танга осойиш , Бундан ортиғидир зебу оройиш ... Менинг бошимда ҳам юз - юзлаб ҳавас , Лекин ғазна танҳо меники эмас . Қўшинлар ҳақидир бойлигу гавҳар , Шоҳ зийнати учун эмас сийму зар . Гар аскар бўлмаса шоҳидан ризо , Ватан чегараси қолур хавф аро . Деҳқон эшагини талаб кетса ёв , Нечук солиқ солар султон беаёв . Ғанимлар таласа , шоҳи олса бож , Не иқбол кўради ундай тахту тож . Йиқилганга зўрлик мурувват эмас , Аъло қуш чумоли донини емас ... Кишвар олиш мумкин соз хулқинг билан . Қон тўкма жанг қилиб ўз халқинг билан . Қасам мардлик ҳаққи , бутун кенг жаҳон , Сира арзимайди ерга томса қон . Эшитдим бахтиёр Жамшид подшо , Булоқ бошга ёзмиш шундай бир маъно : « Кўплар ҳам бу чашма бошига етди , Сув ичди , дунёдан кўз юмиб кетди . Қанчаси зулм ила оламни олди . Гўрга ўзи кетди , олгани қолди ». Ҳ и к о я т Эшитдим , бир куни ов қилиб қувноқ . Улуғ Доро кетмиш лашкардан йироқ . Қўққис рўпарадан чиқмиш йилқибон . Қўрқувда дилидан ўтказмиш султон : « Бошламасдан бурун бу менга ҳужум , Бир аниқ ўқ билан гум қилайин , гум !» Шундай , уни душман этибон гумон . Ўқ тортиб , ўқталди каёний камон . Ул дер : « Эй Эрону Турон подшоҳи . Юртингга тушмасин ёмон нигоҳи . Мен шоҳ йилқиларин нигаҳбониман , Бунда юрадирман шул хизмат билан », Шоҳнинг кўнгли тушиб жойига шу чоқ , Кулиб унга деди : « Эй ақли чўлоқ , Нақ жонингга ора кирди фаришта , Камоним тахт эди , ўқи саришта ». Саъдий Шерозий кутубхонаси 125 Кулиб шоҳга шундай дебди йилқибон : « Валломатдан сўзим тутмасмап ниҳон . Яхшиликка элтмас агар шаҳаншоҳ , Ажратмаса дўстни душмандан , э воҳ ! Улуғлик шартидир , ҳокимлик нақши : Кичикларни бир - бир билмоқлик яхши . Мени саройингга чорлаб неча бор , Йилқилардан сўроқ қилдинг , ҳукмдор ! Бу кун меҳр билан чиққандим пешвоз , Душман ҳисоб этдинг , бошлаб тирандоз . Мингта от ичидан мен , эй шаҳриёр , Керагин танийман адашмай зинҳор . Чунки йилқиларим билан ақлим банд , Сен ҳам йилқиларинг унутма ҳарчанд ». Чўпондан бу сўзни эшитиб Доро , Яхшилик кўрсатди , айлади дуо . Кетаркан ўзича дерди кўп хижил : « Бу сўзни лавҳага ёзиб қўйсин дил . Тахту мулк хатарда , кучаяр ҳариф , Шоҳ бўлса тадбирда чўпондан заиф ». * * * Қўлингдан келганча меҳнат қил , меҳнат , Меҳнатдан ёғилур бошингга раҳмат . Ҳикоят Бир итга дуч келди биров саҳрода , Ташналикдан ётар жонсиз , афтода . Дасторин арқондек қудуққа солди . Учига қалпоғин бойлаб , сув олди . Хизматга белини маҳкам боғлаб у , Мажолсиз кучукка қўлдан берди сув . Унинг бу ишидан тонибон хабар , Қозидан гуноҳин сўрар пайғамбар . Ҳушёр бўл , зулмдан қилгил андиша , Вафою карамни айлагил пеша . Яхшилик мукофот топди итдан ҳам , Гар одамга қилсанг , бўлмас ундан кам . Ҳар ким ўз ҳолича юк кўтарар , бил , Чигиртка оёғи чумолига зил . Ҳ и к о я т Шол тулкини кўриб қолди бир киши , Кўп ҳайратга солди Худонинг иши : « Тириклиги қандай ўтар бу аҳвол , Саъдий Шерозий кутубхонаси 126 Хўраги не бўлур — оёқ - қўли шол ?» Шундай хаёл билан дарвеш турар лол , Бир шер чиқиб қолди тишида шағол . Овин еб , йўлига равон бўлар шер , Қолган сарқитини тулки тўйиб ер ... Эртасига кўрса , яна шу аҳвол , Тулки сарқит териб , яшар бемалол . Буни кўриб , яна фикр қилди у , Ярагганга беҳад шукр қилди у . Деди : « Бундан кейин бурчакка кирсам , Куч бирла ризқ топмас зўравон фил ҳам ». Меҳрибонинг Худо ўзи эрмасми ? Яратгач , ул ўзи ризқинг бермасми ?» На бегона келди унинг қошига , На дўст етиб келди ғариб бошига . Ғойибдан ризқ кутиб , ётарди якка , Оқибат ёпишди пўсти суякка . Охир қимирлашга қолмади мажол , Девордан бир овоз келди : « Қулоқ сол , Ўрнингдан туриб , шер бўл , эй бедаво , Шол тулки йўлини тутма мутлақо . Шердек топиб е - да , қолганин ирғит , Одамсан , тулкидек емагил сарқит . Шер мағрурлигига одамлик пайваст , Тулкидек судралган саёқ итдан паст . Ўзинг топиб егил дўст бирла боҳам , Ўзгалар сарқитин кўзлама бир дам . Билак кучинг билан ишлабон халол . Ҳиммат тарозуси ўлчаганин ол . Мардлик ила топгил уз роҳатингни . Бошқадан кўзлама фароғатингни . Ёшликда тута бил кексалар қўлин , « Қўлимни тут !» дебон тутмагил қўлин . Кимдан енгил бўлар халқнинг заҳмати . Ўшанга ёғилар Худо раҳмати . Кимда ҳиммат бўлса , унга ақл ёр . Ҳимматсизда на ҳуш ва на ақл бор . Яхши ишга келур яхшилик жавоб , Яхшининг бошига ёғилар савоб . * * * Ўзи каби оддий инсон ишқидан Оромин йўқотар дилу қалбу тан . Кундуз дилга фитна солур жамоли , Кечаси банд этар яна хаёли . Ишқига бир қадам қўйганинг замон , Унут бўлар ундан ўзга кенг жаҳон . Саъдий Шерозий кутубхонаси 127 Севгинг олдида зар тополмас қадр . Сенинг учун зару тупроқ барибир . Ўзга ҳамдамлигин дилинг истамас , У бор жойга сиғмас бошқа бирор кас . Кўзларинг ичидан берасан манзил , Кўзлар юмилганда манзилдир кўнгил . На расво бўлишдан дилда мусибат . На бир дам тоқатга дилингда қувват . Жон истаса , лабдан тутарсан жонни . Тиғига тутарсан бош — саргардонни . Ҳ и к о я т Эшитдим созанда созига бир кун Бир париваш тушиб кетганмиш ўйин . Ошиқлар ўлтирар эди бўйни хам , Ўйинчи этаги куймиш тегиб шам . Дод солиб , ҳар ёқни бузганда жонон , « Нима бўпти ?» демиш бир дили вайрон . Сенинг этагингга ўт бўлса туташ , Менинг хонумоним куйдирмиш оташ . Ёр эсанг , ўзингни унут - чи , қани ? Биттадир ёр ила ошиқнинг тани ». Ҳ и к о я т Бир ошиқ бор эди шаҳри Самарқанд , Ширин сўз , тилининг ҳар самари қанд . Жамолига гаров бўларди офтоб , Шўхлигидан тақво асоси ҳароб . Ҳуснда якто у мисоли оят , Гўё парвардигор этмиш саховат . Ўтганда ундан кўз узилмас асло , Дўстлари қиларди унга жон фидо . Ул эса маъшуқа кетида соя , Бир куни маъшуқа дер бекиноя : Эй хира , кетимдан юрмоғинг бежо , Сенинг тузоғингбоп қушмасман асло . Билки , сени яна кўрсам шу алфоз , Бошингни узайин мисли қиличбоз !» Биров дебди : « Бошинг олиб қоч йироқ , Ўзингга йўл танла бундан осонроқ . Бунга эришмоғинг , наздимда , душвор , Жонон , деб жонингдан айрилма зинҳор !» Бу сўзни эшитиб ошиқи шайдо , Дилидан кўтариб оҳу вовайло . Деди : « Қўй , бўлайин тиғидан ҳалок , Қонимга қип - қизил бўялсин бу хок !» Саъдий Шерозий кутубхонаси 128 « Ёр тиғидан ўлди !» — деса дўст - душман , Мен улуғ шарафга етган бўламаи . Обрўйимни ноҳақ тўкса ҳам беҳис , Унинг кўчасидан кетмасман олис . Менга « Тавба қилгил » дегандан кўра , Эй худбин , сен ўзинг кечирим сўра ! Кечиргум — менга ул нима қилса ҳам , Қонимга қасд қилса , эзгуликка жам . Ҳар кеча ёдидан кул бўлиб , ҳайҳот , Тонгда хуш бўйидан топурман ҳаёт . Бу кун ёр кўйида жон берсам охир . Маҳшарда ёнида қураман чодир ». * * * Дилингда ишқ бўлса , мусиқа эмас , Туя қадами ҳам уйғотар ҳавас . * * * Араб ноласига чўлда , қария , Рақс тушиб кетар ҳаттоки туя . Туяга куй шунча кор этса , демак , Завқи йўқ киши бир эшакдур , эшак . * * * Кимки ўз ёвини дўст тутса агар , Уни оқил дема , у нодон овсар . * * * Подшоҳ қизини сўраган гадо , Кўп таёқ ейди - ю , кўрар кўп савдо . * * * Ким ошиққа деса , ишқидан сақлан , Ошиқнинг далига санчилур тикан . * * * Бирор кимни чаён чақса ногаҳон , Қай оқил унга дер : « Тортмагил фиғон !» * * * Кимки насиҳатинг тинглашдан йироқ , Саъдий Шерозий кутубхонаси 129 Фойдасиздир унга насиҳат қилмоқ . Миқиб кетмиш кимнинг қўлидан жилов , Кор қилмас секинроқ юр , деган ундов . * * * Не хуш сўзни айтмиш Синдбод — сўзамол : « Эҳтирос оловдир , насиҳат — шамол !» Шамолдан авж олиб , гуриллар олов , Калтак еган йўлбарс ёвроқ бўлур , ёв . Ҳ и к о я т Ёдимда — уйқусиз ётардим туни . Қулоғимга инди парвона уни . Шамга дер : « Мен — ошиқ , куймак раводир , Сен ёниб йиғлайсан , бу не балодир ?» « Эй менинг ҳаридор дўсти мискиним , Асалдан ажрадим , ёри шириним . Мендан узоқлашгач Ширин висоли , Фарҳоддек бошимда оташ хаёли ». Шундай деб йиғларди жигар - бағри об , Каҳрабо юзидан оқарди селоб . Деяр : Эй даъвогар , ишқ эрмас коринг , На сабру тоқат бор ва на қароринг . Кетарсен шуъламдан бир оз айланиб , Турарман қимир этмай мен ўтда ёниб . Ишқ ўтида сенинг қанотинг куяр , Менинг бош - оёғим , ҳаётим куяр . Базмни ёритган нуримга боқма , Дил сўхтам , кўз ёшим кўргил , тутоқма ». Камтаринлик одат ақлли эрга , Мевали шох боши эгилур ерга . Улуғлик чечан сўз , даъвода эмас , Баландлик хаёли ҳавода эмас . Тавозеъ кўтарар бошингни баланд , Такаббур тупроққа тиқар бериб панд . Косаси оқармас — кимки димоғдор , Баландлик нетару охир бўлур хор . Иззат - мартабалар истасанг агар , Кишига ташлама кибрли назар . Хушёр киши хаёл қилмайди , ахир , Ғурур билан киши топар , деб қадр . * * * Билгил , тўрга лойиқ эмас ҳар ким ҳам , Қадрини фазлидан топар ҳар одам . Саъдий Шерозий кутубхонаси 130 * * * Оддий қамиш қанча ўсса — бўш ичи , Ҳеч қачон бўлолмас шакар қамиши . Ҳикоят Сотарди асал бир ширин сўз киши , Кўнгилни оларди унинг ройиши . Шакар қамишидек бели белбоқдор , Молинн пашшадек талар ҳаридор . Унинг моли заҳар бўлса ҳам тугал , Талаб кетишарди мисоли асал . Бир дағал кўз ташлаб эл ғавғосига , Ҳасад билан боқиб бол савдосига , Эртасига барвақт бозорга келди , Асал сотмоқ бўлиб , чар ёққа елди . Каттакон қовоқда бошида асал , Бадбуруш башара , сўзлари дағал . « Асал кетди », дея қилди машмаша , Болига қўнмади хаттоки пашша . Кечгача бир пуллик қилолмай савдо , Уйга қайтар яна бузилиб авзо . Бурчакда ўлтирар сержаҳл дилтанг . Ҳайит кун зиндоний бўлгандек тажанг . Хотини устидан шўх сўзлаб кулар : « Баджаҳл қўлида асал ҳам захар !» Ёмон хулқ дўзахга судрайди осон , Яхши хулқ бихишту жаннатдан нишон . Ариқда илиқ сув бўлса , шуни ич , Дағал киши яхна шарбатидан кеч . Серзарда кишининг манглайи тириш , Ҳаромдир ундайлар нонини ейиш . Бадхулқ қийинликка учрар аксари , Бадхулқнинг доимо бахти тескари . Дунё ташвишидан кеч Саъдийсифат , Йиғилгай сенда ҳам илму маърифат . * * * Дағал сўз эшитиб келсанг ҳокимдан , Тобеларни эзма қўполлик билан . * * * Ўртанма душманинг ёмонласа гар , Шамолга бер сўзи ёлғон эса гар . Саъдий Шерозий кутубхонаси 131 * * * Менга яхшиликни истаган инсон , Очиқ айтар топса хулқимда нуқсон . * * * Табиб ўзи бўлса дардга мубтало , Нечук қилгай ўзга дардига даво . Ҳ и к о я т Онасига йиғлар йўлда бўталоқ : « Шунча юрдик , керак бир оз дам олмоқ ». Онаси дер : « Жилов бўлсайди қўлда , Юк билан кўрмасдинг мени бу чўлда ». Мардлигинг пеш қилмоқ одат билмагил , Мардлигинг кўрсатиб , номард бўлмагил . * * * Қаноат қудратли қилур инсонни , Огоҳлантириб қўй очкўз нодонни . Дилга хотиржамлик сол , эй бесабот , Гардон тош тагида ўсмас наботот . Ақл ёр бўлса , кўп семиртма танинг , Танни семиртирсанг , билки , ўлганинг . Ақлли кишилар боққани ҳунар , Танасин боққанлар ҳунарсиз қолар . Одамлик хислатин ким қўйса устун , Аввал ўз нафс итнн айлагай забун . Еб - ичиб , ухламоқ ҳайвоннинг иши . Шу тариқ яшайди ақлсиз киши . Хилватда ўлтириб бахтиёр одам , Илмдан ҳиссасин олур дамодам . Ким ажрата олмас зулматни нурдан . Демак , фарқ этмайди у девни ҳурдан . Гар кўра олмасанг йўл устинда чох . Йиқилсанг , қусури ўзингда , э воҳ . Ким нафас бандаси — эс - ҳушдан йироқ , Ҳикматдан бўш қолур ул тўла қурсоқ . Қорин ва икки кўз — ҳеч тўймас ковак . Бўш юргани яхши ўрама ичак . Биласанми , эркин ул ваҳший ҳайвон , Нафси деб тузоққа тушар ногаҳон . Йиртқичликдан мағрур қудратли йўлбарс , Қопқопга сичқондек илинтирар нафс . Саъдий Шерозий кутубхонаси 132 Сичқондек гар биров ош - нонин ерсан , Қопқонига тушиб , пайконин ерсан . * * * Қаноатни одат қнлса нафс — бало , Унинг наздида тенг бўлгур шоҳ - гадо . Тамаъ суриб борар шоҳ томон , зеро , Тамаъдап қутулсанг , ўзинг подшо ... Кишини бузуқ нафс этар хору зор , Ақлинг бўлса , нафеинг қадр этма зинҳор . Ҳ и к о я т Бир тамаъгир барвақт туриб кетарди , Хоразмшоҳга у сажда этарди . Шоҳни кўриб , ерга ташлар ўзини , Қаддин букиб , ерга суртар юзини ... Бир кун ўғилчаси дебди : « Отажон , Мушкул саволнм бор — айлагил баён : Айтмабмидинг қибла томони Ҳижоз , Нечун бул томонга ўқурсан намоз ?» Қаноат бирладир сарафроз одам , Тамаъли кишининг бўйни доим хам . Тамаъ деб тўкмагил обрўйинг барин . Бир арпага сотма шараф гавҳарин . Ким тамаъдин кечар , бўлмас шарманда , На биронга тобеъ , на нафсга банда . Тамаъ барча дўстдан этар мосуво , Сени этмай расво , ундан бўл жудо . * * * Нафсинг муродининг йўлидан кетсанг . Ажабмас , ҳаётдан номурод ўтсанг . * * * Йўқликда очликка чидамоқ учун , Меъёрида егин тўкинчилик кун . * * * Улуғлар — булутли ҳавода қуёш , Сувга ботган чўғдир ҳасадчи бебош . Улуғ яна балқиб чиқар булутдан , Сувга чўккан олов ёнмас куч билан . Зулматдан чўчимас ақлли инсон , Саъдий Шерозий кутубхонаси 133 Зулмат ичида ҳам бор оби ҳайвон . * * * Хабаринг борми , бу суягинг — қафас , Жонинг — бир қуш , унинг номидир нафас . Бу қуш гар қафасдан чиқса бир бора , Қайта тутишга ҳеч топилмас чора . Хаёт бир нафасдир , ҳар дам ғанимат , Ҳар бир дамга беринг оламча қиммат . Оламга ҳукмдор эрди Искандар , Оламни қолдириб кетди ул қайсар . Умрин чўзолмади бир нафас , бир дам , Бир дам учун бутун олам бериб ҳам . Ҳар ким кетар экан , экканин олар , Ундан яхши ёки ёмон ном қолар . Биздан сўнг ҳам кўп гул очар бу бўстон , Дўстлар ўлтиришар гул териб шодон . Саъдий Шерозий кутубхонаси 134 - Сидқий Хондайлиқий таржималари - Карамнинг мадҳини баёнида Дило , ҳар киши ёзса хони карам , Бўлур номдори жаҳони карам . Карам номдори жаҳон айлагай , Карам комгори замон айлагай . Карам мояи шодмони бўлур , Карам ҳосили зиндагони бўлур . Карам ортида дунёда кор йўқ Ва мундин иссиқ ҳеч бозор йўқ . Карамдин бори ал дилин тоза тут , Жаҳонни саходин пуровоза тут . Бағишлашда бўл доимо мустақим , Ки жонни яратқувчи бордур карим . Саховатнинг сифати баёнида Саховат қилур некбахт ихтиёр , Ки кимса саходин бўлур бахтиёр . Қилиб лутфу эҳсон , жаҳонгир бўл ! Саховатнинг иқлимида мир бўл ! Саховатдур аҳли басират иши , Саховат бўлур яхшининг варзиши . Саховат эмиш айбга кимё , Саховат бори дардларға даво . Чу қодир эсанг , айлағайсан сахо , Ки етгай улуғлуқ саходин санго . Бахилнинг мазаммати баёнида Бахил қасдиға гар жаҳон айланур Ва ар иқбол анинг ғуломи ўлур . Ва гар илкида ганжи Қорун эса , Ва гар тобеъи рубъи маскун эса . Бахил арзимас улки , тутқунг отин . Ва гар рўзгор этса ҳам ҳидматин . Бахил молиға қилма бир илтифот , Бахил молининг отин айтмоқ уст . Бахил ар эса зоҳиди баҳравар , Биҳишт аҳли йўқ деди хайр ул - башар . Бахил арчи моли билан бўлса бой , Чекар хорлиқ , ўйла пулсиз гадой . Карам аҳли молин егай ҳосилин , Бахиллар егай олтунининг ғамин . Такаббурнинг мазаммати баёнида Саъдий Шерозий кутубхонаси 135 Такаббурдин албатта қил ўзни пок , Ки , бир қўлидин ўлурсан ҳалок . Такаббур улуғдин ўлур нописанд , Қилур кам муни ким эса ҳушманд . Такаббур бўлур одати жоҳилон , Улуғлардин ўлмас такаббур аён . Такаббур Азозилни хор айлади , Ки лаънат чоҳиға дучор айлади . Кишини такаббур эса хислати , Тўла бўлғуси бошида фикрати . Такаббур ямонларни ( нг ) бўлғай иши , Такаббур бўлур зоти нокас киши . Чу билдинг , такаббур нега айлағунг ? Хато айлағунг ва хато айлағунг ! Илмнинг фазилати баёнида Топар илмдин одам ўғли камол , На давлат билан топилур бу хисол . Тилаб илм , ёнмоқ керак шамъвор , Ки беилм топулмағай Кирдикор . Бўлур оқил одам талабгори илм , Ки доим қизиқ келди бозори илм . Кишиға азалда эса бахт ёр , Қилур ул кимса ўқуш ихтиёр . Талаб айламоқ санга илм ўлди фарз , Яна вожиб истаб этиш қатъ арз . Югур илм этокиға , маҳкам қўл ур , Ки илминг муродингға қотиштирур . Уқуш айламоқ доим оқил иши , Ки беилм бўлмоқ бу — жоҳил иши . Санга илм дунёу динда тамом , Ки коринг топар илм ўқусанг низом . Жоҳиллар суҳбатидан қочмоқ баёнида Дило , гар эсанг оқилу ҳушёр , Жаҳолат элиға даме бўлма ёр . Қочишликда нодондин ўл тирдек , Қовушмасда бўл шакару ширдек . Санго аждаҳо бўлса гар ёри гор , Ямон ёрдин яхшидур сад ҳазор . Агар душмани жонинг оқил эрур , Гўзал дўстдинким , жоҳил эрур . Жаҳонда чу жоҳил киши хор йўқ , Ки жоҳил каби бир ямон кор йўқ . Ямондин ямон ишдин ўзга келмас , Саъдий Шерозий кутубхонаси 136 Гўзал сўзни андин киши англамас . Саранжоми жоҳил жаҳаннам бўлур , Ким жоҳил , гўзал оқибат кам бўлур . Сари дора жоҳил осилғони хўб , Ки жоҳил элин хор бўлғони хўб . Ямондин ҳазар қилғил , эй тоза дил . Икки дунёда бўлғунг андин хижпл . Адолатнинг сифати баёнида Чу Эзид сани айлади подшоҳ , Нечук бўлмағайсен адолатпаноҳ ? Адолат эрур зевари хисрави , Нечук адл учун тутмағунг дил қавий ? Санга мамлакат бўлғуси барқарор , Адолат иши бўлса гар дастёр . Чу Нўширавон қилди адл ихтиёр Гўзал номи алҳол эрур барқарор . Адолат нишонидур ороми мулк , Ки ҳосил бўлур адлдин коми мулк . Жаҳонға адолатча меъмор йўқ , Бийикроқ адолат каби кор йўқ . Санго яхши мундин не ҳосил бўлур , Ки номинг шаханшоҳи одил бўлур . Саодатдин истар эсанг гар нишон . Жафо эшигин боғла элға , аён . Раият дилин сақлагил барқарор , Ситамдидаларнинг муродин чиқор . Зулмнинг мазаммати баёнида Хароб ўлғуси зулм бирла жаҳон . Чу бўстонки , кўрғай хазондин зиён . Жафо сори майл этма ҳеч дар ҳол , Ки мулкингни хуршиди топмас завол . Киши ёқса зулм оташин бегумон , Чиқарғувси олам элидин фиғон . Ситамдида гар чекса бир ўтлуғ оҳ , Суву лой ҳам бўлғай андин табоҳ . Қила кўрмагил нотавонларға зўр , Ўзинг ўйла , охир эрур тор гўр . Ситамдидаға кўрма зулминг раво , Сани ўртар эл ўтлуғ оҳи било . Эл озорини қилма , эй тийраройҳ Ки ногаҳ етар санга қаҳри Худой . Ситам бирла бечоранп қилма танг , Ки золим тамусқа кетар бедаранг . Саъдий Шерозий кутубхонаси 137 Қаноатнинг слфати баёнида Дило , гар қаноатқа ҳамроҳсен , Фароғат жаҳони аро шоҳсен . Қатиғликдин , эй камбағал , қилма дод , Ки мол оқил олидадур , ўйла бод . Фақирликдин оқил нечук қилғай ор , Паямбарғадур фақрдин ифтихор . Ғанийнинг эса оқча оройиши . Вале яхши фақр аҳли осойиши . Чу йўқсан ғаний , қилмағил изтироб , Шаҳ олмас хирож , ўлса бир ер ҳароб . Қаноат ҳама вақт аро хўб эрур , Қаноат қилур кимки , маҳбуб эрур . Қаиоатни нуридин эт дилни соф , Агар некбахт эрсанг , эй бехилоф . Ҳирснинг мазаммати баёнида Бўлан ҳирс домиға , эй мубтало , Бу ҳирсинг эрур бошқа битган бало . Адо қилма умрингни йиғмоқда мол , Ки ҳамнарх гуҳарға бўлмас сафол . Киши тушсаким ҳирс банди аро , Олур борча умрини боди фано . Қилай фарз амволи Қорун санго , Бори неъмати рубъи маскун санго . Сан охир бўлурсан гирифтори гур , Бўлуб ўйла бечора , эй бешуур . Нечук куйгасен зар хаёлотидан , Чекарсен эшак киби бори миҳан . Чекарсен нечук ранжлар мол учун , Ки ногаҳ бўлур бир куни сарнигун . Чунон жой олибдур дилингда дирам , Ки завқидан ўлдунг надими надам . Бўлубсен чунон ошиқи рўйи зар , Ки кезғунг жунун аҳлидек дарбадар . Тилло сайдиға санда қасд ўйла бор , Ки ҳеч этмағунг ёди рўзи шумор . Илоҳи , у нокас дилин тутма шод . Ки дунё учун қилса динин фасод . Шайтоннинг мазаммати баёнида Дило , кимки маҳкуми шайтон эрур , Туну кун гуноҳ ичра сарсон эрур . Кишигаки , шайтон эса пешво , Қачон ёнғусидур Худо йўлиго ? Саъдий Шерозий кутубхонаси 138 Дило , қилма қасди гунаҳ зинҳор , Ки Ҳақ қошида бўлмағунг шармсор . Гунахдин қилур хушманд эҳтироз , Ки бўлғувси сувдин шакарга гудоз . Гунаҳдин қилур некбахт ижтиноб , Ки пинҳон қилур кунни нурин саҳоб . Ямон нафсингга бўлма албатта ёр , Ки ногоҳ бўлурсан гирифтори нор . Гунохдин агар ёнмас эрса дилинг , Бўлур асфаласофилин манзилинг . Тириклик уйин қилмағайсен ҳароб . Ямон феъл селобидан , эй шабоб ! Сан ўлсанг агар фисқдин бир сори , Бў ( л ) массан бихишт гулшанидин нари . Вафонинг сифати баёнида Дило , бўл вафо узра собитқадам , Ки бесикка ҳеч ерда юрмас дирам . Вафо йўлидин бурмасанг гар инон , Адув кўнглида дўст бўлғунг чунон . Ўгирма вафо кўйидин рўйи дил , Ки ёр олида бўлмағайсен хижил . Вафо йўлидин ташқари қўйма по , Ки аҳбобдин арзимайдур жафо . Бори дўстлардин жудолиқ хато , Узулмоқ ёрондин хилофи вафо . Бўлур бевафолиқ хотунлар иши , Сан ўрганма хотун ишин , эй киши . Шукрнинг фазилати баёнида Кишинингким , кўнгли эса ҳақшунос , Керак йўқки , боғлар забони сипос . Дам урма Худо шукридин ўзгаго , Ки вожиб эрур шукри Эзид санго . Тўла бўлғуси шукрдин неъматинг , Эшикдин кирар фатҳ ила нусратинг . Худо шукрини гар қиёматғачо Мингидин бирин қайда қилғунг адо . Вале шукрин айтмоқ авлодурур , Ки Ҳақ шукри миллатға зевар эрур . Чу банд этмасанг шукри Ҳақдин забон , Келур илкингга давлати жовидон . Сабрнинг фаслини баёнида Санга гар сабури эса дастёр , Саъдий Шерозий кутубхонаси 139 Келур илкингга давлати пойдор . Сабури эрур жумла мурсал иши , Ўгурмас юзин мундин эслик киши . Очар сабр мақсуди жон эшигин , Ки очилмас ул сабрдин ўзгадин . Сабури чиқорғай муроди дилинг , Ки илм аҳлидин ечилур мушкулинг . Сабури калиди дари орзу , Дағи фотиҳи кишвари орзу . Сабури ба ҳар ҳол авло эрур , Анинг таҳтида неча маъно эрур . Сабури санинг мақсадингни берур , Бало ва аламдин сани қутқарур . Сабури қилурсан санга бўлса дин , Ки шошмоқ эрур кори шайтон лаин . Ростлиқнинг сифати баёнида Дило , ростлиқ айласанг ихтиёр , Бўлур давлатинг ҳамдаму бахт — ёр . Бошин чулғамас ростдин ҳушманд , Ки ном ўлғуси ростлиқдин баланд . Даминг ростдин урсанг ар - субҳвор , Жаҳолат тунидин тутарсан канор . Дам урма бажуз рости зинҳор , Ки сўлдин ошуқдур ўнг , эй номдор ! Гўзал ростдин дунёда кор йўқ , Ки садбаргида ростнинг хор йўқ . Ялғоннинг мазаммати баёнида Кишигаки норасолиқ бўлса кор , Қачон рўзи маҳшар бўлур ростгор . Кишиғаки бўлса забони дуруғ , Чароғи дили они бўлмас ёруғ . Дуруғ одамийни қилур шармсор , Дуруғ одамийни қилур бевиқор . Хирадманд каззобдин тутқай ор , Ки одам деб они қилинмас шумор . Дуруғ , эй йигит , сўзлама зинҳор , Ки козиб бўлур хору беэътибор . Жаҳон ичра ялғонча йўқ иш батар , Йўқ андин бўлур номи нек , эй писар .